Мавзунинг илмий асосланиши ва долзарблиги
Download 2 Mb.
|
зИЯЕВА П.Н.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кварц- SiO2
- Кварц -1.
- Кварц томирлари бўйлаб сульфид минералларининг жойлашиши Олтин - Au
- Олтинни -2 га бўлиб ўрганилган: Олтин-1
Оз кумушли маъданларда углеродли модда миқдори унча кўп эмас, “эркин” углерод 1% дан кўп бўлмаган миқдорда мавжуд. Маъдан таркибидаги олтин миқдори тоғ жинслари бир тоннасининг бир неча граммидан дастлабки ўнлаб граммини ташкил этиши мумкин. Олтин, асосан, юпқа дисперсли 0,001мм пирит таркибида учрайди.Кварц- SiO2 Зармитан маъдан майдонининг томирсимон минерали бўлиб сульфид минералларини ўз ичига олади. У томирсимон массанинг 90-95% ҳажмини ташкил қилади. Маъдан майдонида учрайдиган кварцнинг юзага келишига қараб 4 та генерацияга ажратилади. Кварц -1. маъдан олди минерал бўлиб рангсиз оппоқ кўринишда одатда чўкинди жинслар ораларида қатламлар бўлиб жойлашади. Бу кварцда сульфид минераллари жуда кам учрайди. Кварц- 2 нинг юзага келиш ҳарорати 280-410 ҳароратда пайдо бўлган. Кварц- 2 билан бир парагенетик ассоциацияда арсенопирит-пирит-халькопирит-шеелитлар учрайди. Ушбу минераллар билан олтин минераллари мальдонит калаверит ва соф олтинни учратамиз. Бу эса ушбу олтин минералларининг юқори ҳароратда ҳосил бўлишини тасдиқлайди. Кварц -3 томирларида галенит-сфалерит айнама сульфидлари билан олтин бирга учрайди. Бурғу қудуқларидан олинган маълумотларга кўра ушбу ассоциациядаги минераллар ва олтин ер юзига яқинроқ масофада жойлашган. Маҳаллий геологларни далилларига биноан қазиб олинаётган олтиннинг миқдори 10 -15% Кварц-4 юқорида таърифланган кварцларга нисбатан кам тарқалган. Бунда учрайдиган минераллар парагенетик ассоциацияларида кальцит-пирит-антимонит- олтин маъдан майдонида кам тарқалган. Кварц томирлари бўйлаб сульфид минералларининг жойлашиши Олтин - Au табиатда соф ҳолда учрайди баъзан изоморф аралашма сифатида кумуш мис бўлади. Олтин кварц ораларида кубик баъзан нотўғри шаклларда учрайди. Олтиннинг катталиги турлича лекин кўпинча микроскопик майда заррача ҳолида учрайди. Олтинни -2 га бўлиб ўрганилган: Олтин-1 маъдан майдонида мальдонит- арсенопирит- пирит -шеелит билан бир парагенетик ассоциацияларда учрайди. Олтин -2 дастлабки олтиндан катталиги, ранги ва сифати билан фарқланади. У кўпинча кварц ва сульфидлар баъзан кумуш теллуридлари ва бошқа минераллар билан бир парагенезисда учрайди. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling