Менежмент назариясининг шаклланиши ва ривожланиши


Мумтоз менежмент намоёндаси А. Фаёл олға сурган тамойиллар


Download 32.08 Kb.
bet4/10
Sana20.12.2022
Hajmi32.08 Kb.
#1034915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
menejment nazariyasining shakllanish

2.3. Мумтоз менежмент намоёндаси А. Фаёл олға сурган тамойиллар

"Илмий менежмент" намояндалари ўз илмий ишларини асосан корхона, ташкилот, бошқарувини такомиллаштиришга бағишлашган. Улар бошқарувнинг қуйи даражасидаги масалалар билан, яъни фақат ишлаб чиқариш даражасидаги бошқарув билан шуғулланишган. Маъмурий мактабнинг вужудга келиши муносабати билан мутахассислар енди умумташкилот даражасидаги бошқарув муаммолари билан шуғуллана бошладилар.


Тейлор ва Гилбертлар оддий ишчидан муваффақиятга еришиб, шуҳрат қозониб мартабага минганлар. Айнан шу тажриба уларнинг бошқарув тўғрисидаги тушунчаларига кескин таъсир етган. Улардан фарқли ўлароқ, мумтоз маъмурий мактабининг асосчилари:
Йирик бизненс соҳасида машҳур, бошқарувнинг юқори бўғинида еса юксак тажрибали амалиётчи раҳбарлар бўлишган.
Уларни ташвишлантирган бош масала - бу умумташкилот миқёсида самарадорликка еришиш бўлган. Шундай мақсад қўйилган бўлса-да, улар бошқарувнинг социал жиҳатларига унчалик еътибор беришмаган, устига-устак уларнинг ишлари шахсий тузатувлар доирасидан чиқмаган. Шу сабабли уларнинг ёндошувлари илмий методологик асосга ега бўлмаган.
"Мумтоз"чилар ташкилотга кенг қамровли келажак нуқтаи назаридан ёндошиб, ундаги умумий хусусиятлар ва қонуниятларини яратиш орқали муваффақиятга еришиш еди. Улар бошқаришнинг қуйидаги икки жиҳатига еътиборни қаратишган:

  • ташкилотнинг оқилона бошқарув тизимини ишлаб чиқиш. Улар ташкилотни бўлинмалар ёки ишчи гуруҳларга бўлишни, молия, ишлаб чиқариш ва маркетинг бошқаришни такомиллаштиришнинг муҳим томонлари деб ҳисоблашган;

  • ташкилотнинг оқилона таркиби ва ишловчиларнинг оқилона бошқарилишига еришиш. Шу мақсадда бошқаришда яккабошлик бўлишини ва ишчи фақат битта бошлиқдан топшириқ олиши ва унга бўйсуниши лозим деган ғояни илгари суришган.

А. Фаёл бошқарув фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган француз олимлардандир. У Франциядаги кўмир қазиб олувчи йирик компанияни бошқарган. А. Фаёл ўзининг бой амалий тажрибасини "Умумий ва саноат бошқаруви" (1916 номли китобида умумлаштирган. Унинг илгари сурган қуйидаги бошқарув ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган (4-жадвал).



Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling