Иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан боғлиқ масалалар


Download 139.3 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi139.3 Kb.
#1583665
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
241 242 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил


Иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан боғлиқ масалалар
Тошкент давлат юридик университети
Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси
Каримжонов Муҳаммадамин
https://t.me/mehnathuquqi

Мазкур мақолада иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва уни бериш тартиби, ҳамда расмийлаштириш масалалари таҳлил қилинган. Ариза, буйруқдан намуналар келтирилган.


Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси
Меҳнат кодекси (кейинги ўринларда - МК) 213-моддасига кўра, ушбу Кодексда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:

  1. ҳар йилги меҳнат таътили;

  2. ижтимоий таътиллар;

  3. иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;

  4. иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

МК 241-моддаси 1-қисмига кўра, иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлиги қанчадан ошмаслиги керак?
МК 241-моддаси 2-қисмига кўра, ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ошмаслиги керак.
Мисол. Тасаввур қилайлик, ходим охирги 1 йил давомида иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқмаган. Ходим 3 ой муддатга 2023 йилнинг 1 августдан 1 ноябрига қадар иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан фойдаланган бўлса, гарчи янги календарь йили яъни 2024 йил бошлансада, у 2024 йилнинг январь ойида яна таътилга чиқа олмайди. Чунки иш ҳақи сақланмаган таътил охирги берилган кундан яъни 2023 йилнинг 1 августдан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ошмаслиги керак. Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътилга ходим фақат 2024 йилнинг 1 августидан чиқиши мумкин.
МК 241-моддаси 3-қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан 6 ойгача кўпайтирилиши мумкин.

Download 139.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling