Директор А.Б. Шарипов
Изоҳ: Нима учун 22 май куни ишга чиқиш вақти бўляпти? Сабаби, таътил давомийлигини календарь кунлар бўйича ҳисобладик ва корхонада 5 кунлик иш хафтаси режими бўлганлиги учун 10 кундан кейинги муддат 20 май – шанба кунига тўғри келмоқда. Шунинг учун, МК 9-моддага мувофиқ шанба ва якшанба (20, 21 май кунлари)дан кейинги биринчи иш куни – 22 май кунини ходимнинг ишга чиқиш куни деб олдик.
«Шодлик барака» масъулияти чекланган жамияти
директори А.Б. Шариповга
корхона бош бухгалтери Р.Т.Собировдан
Ариза
Менга 2023 йил 10 май кунидан ўн кун муддатга никоҳ тўйим муносабати билан* иш ҳақи сақланмаган таътил беришингизни сўрайман.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома илова қилинади.
Сана Имзо
Изоҳ: МК 238-моддасига кўра, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимларга қонунчиликда белгиланмаган иш ҳақи сақланган ҳолда бошқа ижтимоий таътилларни бериш (никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар) назарда тутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |