Иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан боғлиқ масалалар
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муносабати билан иш йили суриладими?
Download 139.3 Kb.
|
241 242 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тўғрисида 1. Собиров Рустам Тўлқинович
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муносабати билан иш йили суриладими?
2 ҳафтадан ошган иш ҳақи сақланмайдиган таътил кунлари меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киритилмайди. Айнан шу кунлар сонига иш йилининг тугаш санаси сурилади. МК 225-моддасига кўра, агар ушбу Кодекснинг 226-моддасига мувофиқ иш йилига киритиладиган даврларнинг суммаси тўлиқ 12 календарь ойдан кам бўлса, ходимнинг иш йили етишмаётган вақтга сурилади. Мисол. Ходимнинг иш йили 2022 йил 9 июлда бошланган. Тегишинча, у 2023 йил 8 июлда тугаши керак эди. Бироқ иш йили давомида ходимга давомийлиги 60 кун бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилди. Унинг иш йили тугаши 46 календарь кунга (60 – 14) сурилади ва 2023 йил 23 августда тугайди. Тегишинча, кейинги иш йили 9 июлдан эмас, балки 2023 йил 24 августдан бошланади. Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш тўғрисидаги маълумотларни ходимнинг Т-2 шаклидаги шахсий варағида кўрсатинг. Агар иш йили давомида ходимда меҳнат таътилини олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киритилмайдиган даврлар бўлса, варақанинг бешинчи қисмида (қўшимча маълумот) ҳар бир бундай давр ҳақида тегишли белги қилинг. Баъзи корхоналар Т-2 шаклидаги шахсий варақда ёзувлардан ташқари иш йили тугашидаги сурилишлар тўғрисидаги маълумотларни иш ҳақи сақланмайдиган таътил ёки бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши таътилини тақдим қилиш тўғрисидаги буйруқларда кўрсатишади. Янги МК бўйича ходимга иш ҳақи сақланмаган таътил бериш ҳақидаги буйруқдан намуна Б У Й Р У Қ
Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тўғрисида 1. Собиров Рустам Тўлқинович – «Шодлик барака» масъулияти чекланган жамияти бош бухгалтерига 2023 йил 10 май кунидан ўн кун муддатга иш ҳақи сақланмаган таътил берилсин. 2023 йилнинг 22 май куни ходимнинг ишга чиқиш куни деб белгилансин. 2. Р.Т.Собиров вақтинча ишда бўлмаган даврида бош бухгалтер вазифаси вақтинча – 2023 йил 22 майга* қадар бош бухгалтер ўринбосари Жабборов Рашид Зокиржон ўғлига юклатилсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 116-моддаси 6-қисмига кўра, бош бухгалтер бўлмаганда унинг мажбуриятларини асосий ишидан озод этилмаган ҳолда бажариш мансаб йўриқномасига мувофиқ зиммасига юклатилганлиги сабабли бош бухгалтерлик вақтинча юклатилганда Р.З.Жабборовдан розилик олинмаслиги ҳамда қўшимча ҳақ тўланмаслиги эътиборга олинсин. Асос: Бош бухгалтер Р.Т.Собировнинг аризаси, иш берувчининг аризадаги келишув резолюцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 116, 240, 241 ва 259-моддалари. Download 139.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling