Иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан боғлиқ масалалар


Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни соатларда бериш мумкинми, масалан 4 соатга?


Download 139.3 Kb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi139.3 Kb.
#1583665
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
241 242 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни соатларда бериш мумкинми, масалан 4 соатга?
Ҳа, мумкин. Чунки иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бундан ташқари МК 9-моддасига кўра, ушбу Кодексда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланган муддатлар календарь сана билан, йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ҳисобланадиган вақт даврининг тугаши билан ёхуд юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатган ҳолда аниқланади.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?
Эътибор беринг, МК 221-моддасидаги ҳар йилги меҳнат таътилларининг давомийлигини ҳисоблаб чиқариш қоидалари иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқаришга нисбатан татбиқ қилинмайди. Чунки МК 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:
асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);
ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили. Яъни иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳар йилги меҳнат таътилининг турларига кирмайди.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда МК 9-моддаси қоидалари қўлланилади. Унга кўра, календарь йиллар, ойлар, ҳафталар ёки кунлар билан ҳисобланадиган муддатга ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.
Агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.
Мисол. Ходим 1-майдан 10 кунга иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқди. Бу ҳолатда ходимнинг ишга чиқиш санаси 11-май бўлади. Эътибор беринг, 7-май якшанба ҳам, ишланмайдиган байрам куни бўлган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳам иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддатига қўшилади, чунки МК 9-моддасига кўра, календарь йиллар, ойлар, ҳафталар ёки кунлар билан ҳисобланадиган муддатга ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.
Мисол. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходим 1-майдан 5 кунга иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқди. Бу ҳолатда ходимнинг ишга чиқиш санаси 8-май бўлади. Чунки, 6-май шанба дам олиш кунига тўғри келмоқда. МК 9-моддасига кўра, агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

Download 139.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling