Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Тушда оиламизни жаннатда кўрдим


Download 186.18 Kb.
bet18/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Тушда оиламизни жаннатда кўрдим


Ўша кеч ишониб бўлмас бир воқеа бўлди. Бугунгача таъсирини сезаман. Аммо илмий бир изоҳ келтиролмайман бу воқеага. Яъни у бир туш эди. Тушларга кўп ҳам ишонмайман. Кўпинча яхши бир туш ҳам кўрмайман. Чала-чулпа туишларим бўлади улар, кулиб қўя қоламан. Аммо бу туш жуда бошқача эди. Ўзимни қўлга олиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Мезбонларим икки хонали уйларининг бир хонасини менга беришди. Топ-тоза хонада ёлғиз ўзим, шовқин ва сотқинликлардан йироқда уйқуга кетдим. Балки ҳаётимда илк бора бунчалар роҳатли ва ширин уйқуга чўмгандирман. Ерга жой солинди. Чойшаби, кўрпаси, ёстиғИ ҳамма нарсаси топ-тоза.
Қандай кўргуликки, шундай покиза тўшакда мендек бир нопок қиз. Эҳтимол, билатуриб… Соат иккиларда бир аёлнинг:”Бирор нарса керакми? Бирор нарса истайсанми?” деб сўрашларини айтмайсизми? Ё, Аллоҳ! Сиз бунчалик назокатни қаердан ўргангансиз? Факултетни битирганлар, илм одамлари, қулоқларингиз қизисин. Бу қадар илиқ муносабат олдида сиқилиб, уяляпман, ҳатто гўдакдек ҳис қиляпман ўзимни. Қаттиқ уйқуга кетдим.
Ухлашим билан ўша туш бошланди:
Ҳеч кўрмаганим бегона шаҳар. Шу қадар муҳташам, шу қадар бир чиройли бир жойки. Ям – яшил боғлаш ичида… На кўчаларида бир ифлослик бор, на инсонни беҳузур қилувчи бир шовқин. Роҳатбаҳш бир шаҳар. Ўзимни бундай ҳайратланарли гўзаллик ичида кўргач, бегона жой бўлганби учун хурсанд бўлиб кетдим. Ўзимга ўзим тушинтириш берардим:”бу Туркиянинг бир шаҳри эмас”, дердим. Бунақа тартибли, покиза ва гўзал шаҳар қаерда бўлиши мумкин:”Оврўпадами?”деб ўйларканман, баъзи ҳовлиларнинг эшикларидаги араб ёзувлари эътиборимни тортди. Билмаганим учун нима ёзилганини ўқий олмадим. Аммо ишонч ҳосил қилдимки:”Бу араб шаҳарларидан бири бўлиши керак”.
Бироқ билишимча, қурғоқчилик ҳукм сурган аран шаҳарлари бунақа ям-яшил, сувли ва жилвакор бўлолмайди. Ёшлигимдан тасаввуримга ўрнашган “жаннат” тушунчаси ёдимга тушди. Диншунос ўқитувчиларимиз айтган “жаннат” шу ер бўлиши керак, деб ўйлай бошладим. Аммо бироздан кейин фикрим ўзгарди. Чунки инсонлар ўлгач тупроққа айланади, менинг моддиюнча дунёқарашим бўйича шундай. Жаннат ва жаҳаннам йўқ. Тушимда ҳам бу икки қарама-қарши фикр мени беҳузур этарди. Аммо жаннатдек бир жойда эканлигим аниқ. Шаҳарнинг топ-тоза йўлларидан, кўприкларидан, сувларидан ўтиб борардим. Бирор кишини учратсам сўрарман. Аммо ҳеч ким менга қарамас, мен билан гаплашмасди. Шунчалар покиза, гўзал ажойиб инсонларки. Қаёққа қарамай ҳайратим ошарди….
Қаердан келганини билмайман, бир пайт рўпарамда акам пайдо бўлди. Ажабландим, севинганимдан:”Аби” дея қучоқладим. Чунки акам билан ёшимиз деярли тенг бўлгани учун унинг исмини айриб чақирардим. У ҳам менга ётоқхонадагидек акалик ва ғурурли севгисини бир тарафда қолдириб, ”Айсел”, деди севги ва меҳр тўла бир овозда. Акамнинг хушбўй ҳидларини туярдим, ичларимга сингиб борарди. Яна ҳар доимгидек иродали ва қатъий оҳангда “Йиғлама, Айсел!” дерди у. “Юр, сени онамнинг олдига олиб бораман”.
-Онам ҳам шу ердами? Дея сўрадим ундан. Бу ер қаер? Жавоб бермади. Фақат: -Сени онамнинг ёнига олиб бораман, -дея такрорлади. Акам олдинда, мен орқада, гўё юмаяпмиз, югуряпмиз, учаётгандекмиз. Ҳа, учяпмиз. Чунки оёқларимиз ерга тегмаяпри. Турк киноларида шунга ўҳшаш ёки шундай саҳналар бор… Акам билан қандай учяпмиз у тубсиз, чексиз, гўзал шаҳарни қандай кезяпмиз, билмайман. Яна гўзалликлар ичидаги бир кошона қаршисидамиз. Боғчасига кирарканмиз, мен сўрамасдан, акам изоҳ берди.
-Бу уй бизники, -деди. Онам ичкарида.
Ишонолмасдим. Карахт бўлиб қолгандим. Нураб, қулай-қулай деган икки хонали пахса уйдан тенгсиз кошонага-я…
-Бу ерни қандай олдингиз? Дея сўрадим. Акам жавоб бермасди. Ниҳоят бир аёл чиқди қаршимдан. Акамнинг “Бу онам”, дейишига ҳожат ҳам йўқ эди….

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling