Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Онамни қучдим, хушбўй ҳидларини туйдим…


Download 186.18 Kb.
bet19/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Онамни қучдим, хушбўй ҳидларини туйдим…


Онамнинг чеҳраси, бўйлари, гўзаллиги худди хаёлимдегидек. Яъни, мен онамни худди кўргандек хаёл қилар канман. Қучоғига ташладим ўзимни. Ичимни ёндирган, юрагимни қон қилган “Она…” фарёди ила…Бу овозга, бу ҳидларга, бу меҳр, бу қучоққа қанчалар муштоқ эдим…
-Болажоним, Айселим, -дерди у юрагимни титратиб, бутун алам ва изтиробларимни тўкиб, улоқтирувчи бир овозда. Мен йиғлардим, тинмай йиғлашни хоҳлардим. Шу ёшгач фақат шу хаёл билан овундим. Бўлсайди, мени урсайди, сочларимдан судраб тортсайди, деган онам…Бошимни кўксига қўйиб олгандим. Имкон қадар хушбўй ҳидига тўйиб олай дер эдим… Оҳ, онам, туш бўлса ҳам, хаёл бўлса ҳам, бу учрашув, бу дийдорнинг лаззатини ҳеч нарса беролмайди. Аммо бу туш, мана ғайритабиий бир ҳол, нур каби ўтади-кетади. -Сенга иккита омонат қолдирдим, Айселим, -деди. Улар менинг энг севимли омонатим. Уйимизда, кичкина шиша сандиқнинг ичида. Уларни ол. Сенда қолсин. Уларга жуда яхши қара, хўпми?
-Дадам қаерда?-сўрадим мен.
-У ҳалигача келмади. Биз аканг билан биргамиз. Унинг ҳисоби чўзилиб кетди, кутяпмиз. Иншааллоҳ, ҳисоби тугар ва келар…
Шу лаҳза уйғонсам, кўрпа ичида терлаб кетибман. Негадир ўзимга келолмас, қўрққанимдан бақирардим. Тушнинг таъсири бўлса керак. Имомнинг аёли сўзларкан ўзимга келдим. -Нима бўлди Айсел?
-Йўқ, ҳеч нарса, онажон, бир туш кўрдим.
-Иншааллоҳ яхшиликкадир.
Оналик меҳри ила ёнимга ўтириб, қўлларимдан тутди, юзларимни силади.
-Сизни ҳам безовта қилдим, шундайми?
-Ёқъ, йўқ, безовта деганинг нимаси. Шундоғам тонг отай деб қолди. Хожа афанди масжидга кетди. Мен ҳам намозга тургандим.
Қанчалар меҳрибон аёл. Гапларини мароқ билан тинглардим. Хожа аёлини”Хоним афанди”, хоним эса уни “Хожа афанди” дейди. Овозлари шунчалик назокатлики, бундай бахтли муҳитни кўриб, бу бахтли оилага ҳасад қилдим. Яна ётдим, ухлашга урундим, лекин ухлолмадим. Кўрган тушимни ҳар сониясини балки юз марталаб таҳлил қилдим. Акам, онам билан қучоқлашишим, уларнинг ҳиди димоғимга ўрнашиб, гўё ичимга ҳам сингиб кетгандек. Ҳар нафасда худди шу бўйни туймоқдаман. Тонг отгач, биринчи навбатда, уйимизга бориб, онам менга қолдирган икки омонатни оламан. Аммо у ташландиқ уйдан қўрқаман. Имомнинг аёли келса бирга борамиз. Дадам нега йўқ эди. Нега унинг ҳисоби чўзилади? Онамнинг бу гапидан ҳеч нарса тушунмадим. Тушимни Имом афанди таъбир қилди.
-Сизни табриклайман, қизим, -деи у. У кўрган тушинг Раҳмонийдир. Яъни ҳақиқат туш. Тушда кўрганинг жаннат. Онанг ва аканг жаннати бўлишган. Демак, дадангни ҳисоб берадиган ишлари бор. Ҳа, ўзига яраша таъбир. Ҳақиқат бўлмаса ҳам, буни билиш қувончли. Онамнинг, акамнинг ҳузур-ҳаловатга эришгани ҳам таскин беради. Имом афанди бу туш таъсирида қолди. Аёли билан йиғлай бошлади. Балки улар бир нарсани билишгани учун шундай қилишаётгандир.

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling