Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
37 гипотезаси учун мартабангни, эҳтимол, бўлажак президентлик мансабингни хавфга қўясанми? Қандай беъманилик бу! Ана шу воқеа ё олдинроқ эмас — ё кечроқ эмас, худди шу пайтда рўй бериб қолса нима дейсан? Кечирасан, ўзимнинг шубҳа ва дардларимни айтиб оляпман. – Қулоғим сенда, Оливер. Гапиравер. Лекин Филофейнинг кашфиётини қандайдир хаёлий гипотеза ҳисоблаб тўғри қилмаётганга ўхшайсан. Бу сенинг ишинг, албатта. Лекин ўша гипотеза эмас, балки бор нарса деб қўрқаман. Агар шундай бўлса, бу ҳодиса ер юзидаги барча кишиларга тааллуқли бўлиб чиқади. Бирон тармоқда иш ташлаш, шаҳарларнинг кўчаларидаги намойишлар ва бошқа сиёсий воқеалар Филофейнинг кашфиёти олдида ҳеч гап бўлмай қолади. Демак, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйиб, ўзимизга ҳисоб бермоғимиз даркор. Уларнинг ҳар иккаласи ўйланиб жим қолишди. Яна Оливер Ордок тилга кирди: – Шундай экан, сен, Роберт, Филофейнинг мактубини қўллаб-қувватлашни маслаҳат берасанми? – Биласанми, Оливер, сен ҳар нарсага сиёсий ёндошиб ўргангансан. Бу тушунарли, албатта. Лекин мен бу масалада шахсий майлларни инобатга олмайман. Филофейнинг далиллари ва мантиқи билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас. Самовий роҳибнинг кашфиёти шуни кўрсатадики, инсоният янги синовлар олдида турипти. Шунинг учун мени тўғри тушун. Сен — сиёсатчисан, сенинг муддаонг муаммоларнинг долзарблигини пайқаб олиш. Кайфиятлар йўналишини сезиш. Мен бўлсам олимман, футурологман. Сен менинг фикримни билмоқчи бўлдинг. Агар сал нафим теккан бўлса мамнунман. – Катта раҳмат, Роберт. Матбуотни кузатиб бораман. Сен бу масала юзасидан матбуотда ва телевидениеда чиқасан, албатта. – Яхшиям Жесси менинг келганим ҳақида ҳозирча журналистларга лом-мим демайди. – Бундан чиқди Жесси сени мендан — шилқим Ордокдан ҳимоя қилолмабди-да? Лекин жаҳлинг чиқмасин. Мен сен билан дўст бўлганим учун юрагимни ёздим. Аслини олганда мен беорроқ нусхаман, яхшигина эзмаман. Айтганча, мен сенга шайтон ҳақида гапириб бермоқчи эдим. – Шайтон ҳақида? ҳа, эсимга тушди. Хўб, шайтон ҳақида нималарни эшитар эканмиз? – Қизиқ бир воқеа. Тасаввур қил, мен яқинда биринчи сайловолди учрашувини ўтказдим. Катта залда игна отсанг ерга тушмайди. Беш минг чамаси одам бор! ҳаяжондаман. Дастуримни айтиб бердим. Нималарнигина сўрашмади дейсан. Баччабозликдан тортиб халқаро муносабатгача. Спорт билан шуғулланаманми, оилам қандай, ишқивозлигим ва ҳоказо. Бирдан микрофон олдида бир нусха пайдо бўлиб, шундай савол беради: «Мистер Ордок, марҳамат қилиб айтинг-чи, сизнинг шайтонга муносабатингиз қандай?» Мен довдираб қолдим. Зал жим бўлиб қолди. – «Шайтонга муносабатим? Қандай шайтон ҳақида гапираётирсиз?!» — «Сиз ҳақингизда, мистер Ордок. Сиз — шайтонсиз!» — «Бу нима деганингиз?» — «Сиз мистер Ордок, венгерсиз. Венгер тилида Ордог «шайтон» дегани! Сиз буни ёдингиздан чиқармаслигингиз керак эди, мистер Ордок!» Зал шарақлаб кулиб юборса бўладими. Мени тер босиб кетди. Ўша нусха қўшимча қилди: «кечирасиз, мистер Ордок. Мен шунчаки гапираётганим йўқ? Сизнинг Америкада энг машҳур шайтон бўлиб қолишингизни хоҳлайман!» Ва яна залда шипни ёргудай кулги гумбурлади. Бу ёғи қандай бўлди, Роберт? – Бунақасини ўйлаб ҳам тополмайсан! Буни Жессига ҳам айтиб бераман. – Айтиб бер, айтиб бер, бир маза қилиб кулсин. – О’кей! Зарур бўп қолсам, қўнғироқ қиларсан. – Албатта, — жавоб берди Ордок, у хайрлашмоқчи эди, бирдан гап бошқа ёққа бурилиб кетди. — Эшитяпсанми, Роберт, менинг хом калламда бетамиз бир фикр ниш урди, — деди Ордок, телефон дастасига киноя билан «ҳм, ҳм» дер экан. — Тасаввур қил, борди-ю, бизнинг йўлимизда тўсатдан ўша самовий роҳиб пайдо бўлиб қолса, ўшанда унга нима кераклигини ҳеч ким билмайди, шунда сен бизнинг командамизда бош маслаҳатчи бўлармидинг? Ўша кампания |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling