Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
49 категориясига киришади, у абадийлик оқимига қўшилиб кетади ва унинг умри узаяди, абадийлик билан тўқнашиб чўзилади, эҳтимол, бир неча ўн йилга, бир неча юз йилга ва кўпроққа чўзилади, чўзилганда ҳам узунлик ўлчовларида эмас, балки табиати ҳали аниқланмаган ўлчовда чўзилади. Эҳтимол, бу ўлчов моҳияти ҳеч қачон аниқланмас. Бироқ бу сафар Борк шунга ишонч ҳосил қилдики, мусиқани ана шундай тушуниш учун муайян мойиллик, кайфият, масалан, ибодат олдидан, денгизда сузиш олдидан одам ўзида қандайдир мойиллик, кайфият сезгани каби... Бунинг устига Жесси репетицияга ҳаяллаб қолди. Ҳозир транспорт ишида тиғиз пайт ва машинаси йўлларда тиқилиб қолган бўлиши мумкин. Борк бўлса уйда ҳам ўзини тиқилинчда қолгандай ҳис қилди. Иши юришмайди, у шошилинч тугатиш керак бўлган ишга қўл ҳам урмади. “Трибюн” эса ваъда қилинган мақолани олиши керак эди. У бўлса газета саҳифаларидаги сенсация имиллашни хуш кўрмаслигига ақли ета туриб бугун ўзини компьютерга ўтиришга мажбур қила олмади. Жуда бўлмайдиган бўлса яна кечаси ишлайман, газетага панд бермайман, деб ҳам ишни орқага сургай берди. Ранж чекди, ўзини у ёқдан бу ёққа ташлади ва шу билан бирга матн шаррос ёмғирдан сўнг бўй чўзган майсадай етилганини тасаввур қилиб олдин мамнун бўлди. Унинг миясида мақола матни пишиб етилди. Мақола тайёр бўлган эди деса бўларди. Лекин у гўё ўзига алоқаси бўлмаган нарсани бутун диққат-эътибори билан кутиб тургандай қўлини совуқ сувга ҳам урмади. Шаҳарнинг энг гавжум қисмида, ҳар хил одамлар лиқ тўла бўладиган машҳур спорт залда ўтказиладиган ўша улкан сайловолди митинги нима учундир худди ўзининг ён-верида, айвонда, гулхоналарда, тошлар боғида ўтиши керакдай туюлди унга. Оломон унинг уйини ёппасига ўраб олиб, нафасини бўғиб қўядигандай сезилди... У ўзини алаҳлайдиган жинни деб атади. Бунақангиси тушга ҳам кирмас. Борк у ёқ-бу ёққа юрар, бир уйга кирса яна ташқарига чиқар, соатига қараб қўяр, мусиқага чала-чулпа қулоқ солар, телефонга умуман жавоб бермас, лекин ўзи телефон қилиб турар эди. Меҳмонхонадаги катта телевизорнинг ёнига бормас, вақтлироқ томоша қилишни хоҳламас эди; кўпдан-кўп каналлар орқали нималар намойиш қилинишини кўзни юмиб турибоқ айтиб бериши мумкин — ўша бетартиб телекўрсатувлар... Жессидан ҳамон дарак йўқ. Боркнинг юраги қандайдир нотинч эди, фикрини тўплай олмас, лекин миясига жиддий фикрлар ҳам келиб қоларди. Дорилфунундаги суҳбатларда, “Трибюн” журналистлари билан бўлган мулоқотларда ҳам самовий роҳиб Филофейнинг мурожаати нима учун шахсан Рим папасига йўлланганлиги масаласи тилга олинмади. Шуни тушуниш қийин эмас эдики, папанинг ўзи ҳам жуда қийин аҳволга тушиб қолган эди — нима қилмоқ керак, қандайдир қаллоб роҳибнинг ўта ғайриодатий, совуқ деса ҳам бўладиган мурожаатига матбуотда жавоб бериш керакми, жавоб бериш лозим бўлса, нима дейиш керак? Роберт Борк кассандра-эмбрионлар муаммоси ҳамма жойда муҳокама ва мунозара қилина бошласа, турли динларда фавқулодда ғалаёнлар бошланишини яққол кўз олдига келтирди. Филофей кашфиётлари йўлидаги хавфлардан бири ана шунда эди. Ахир, динлар Худога етишиш орзусида инсон руҳи азалий ғайратининг азоб-уқубатларини ҳам, завқ-шавқини ҳам ўзида мужассамлаштириш баробаринда маълум даражада бу ўринда писмиқлик ҳам қилади — Худо ўз йўлига; Худо ҳамма учун битта деб тан олинади, лекин ҳар бир динда кўп нарсалар ўзиники ва ўзганики деб фарқ қилинади, бир диндаги қадриятлар билан бошқа диндаги қадриятлар бошқа-бошқа, қайнатилса қони қўшилмас ҳисобланади. Ҳақиқатга етишиш учун ўз мавқеларини мустаҳкамлашда турли диний таълимотларнинг ғаразгўйлиги, нафсониятга берилганлиги, худбинлиги ана шундан, бу эса дунёдаги руҳонийлар орасида қарама-қаршиликлар туғдиради, ўз навбатида, диндор омманинг бегоналашиб, бир- бирини тушунмай қолишига олиб келади. Балки худди шунинг учун ҳам ҳар бир динда, фараз қилди Роберт Борк, ҳар қандай ҳолатда ҳам Филофейнинг кашфиётини албатта ўз фойдасига буриш учун ҳаракат қиладиган муайян кучлар топилади, улар ёки ўзини самовий роҳибни билиб билмаганга солиб қўя қолади ва шундай йўл билан сиёсий капитал жамғаради ёки динни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling