Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
90
– Мени тўхтатма. Мен бу ғам-кулфат тўла косани сипқоришим лозим.
Жессининг афти чорасизликдан буришиб кетди: 
– Сени ажал ҳайдаб кетяпти! 
– Бордию шундай бўлганда ҳам, — бўғиқ овозда деди Борк, — барибир боришим керак. 
У илгакдан шляпасини олди-да, дадил қадам ташлаб уйдан чиқа бошлади. Эшикдан чиқиши 
билан кутиб турган қайноқ оломон тўлқини уни домига олди. Уни кўрганда портлаган 
ҳайқириқдан осмон ларзага келди. Транспарантлар билан плакатлар ишга тушди, одамларнинг 
ўз плакатларини Боркнинг бурнига тиқиб оладиган шашти бор эди. У эшиги олдида турар экан, 
саросимага тушганидан кулар, оломонга қараб турса ҳам ҳеч кимнинг юзини кўра олмас эди. 
Бирдан бошига шляпасини кийди-ю ўз қиёфасига кирди. Оломон олдида йирик суяклари туртиб 
чиққан, юзи кенг, кўзларининг атрофларини ажин босган, лекин бўйни ҳали бақувват, тишлари 
бутун, оқ сочли чол турар эди. У Франкфурт журналистлари тили билан айтганда Кекса қоя 
эди. 
Бир зум жимлик чўкиши билан Борк ҳаяжондан қал-тираган овозда бир неча калима сўз 
талаффуз қила олди: 
— Кассандра-эмбрионлар — бу бизнинг мусибатимиз ҳамда жиноятимиздир. Бу учун биз 
жавобгармиз! 
Қандайдир бир аёл мушукка ўхшаб бир сакраб унинг ёнига келди: 
— Мана буни кўряпсанми? — деб пешонасидаги доғни кўрсатди. — Космосдаги иблиснинг 
менга солган тамғасини кўряпсанми? Мана, ўқи! Шайтон шайтоннинг тилини тушунади! — 
деди-да Боркнинг мақоласи босилган газета билан унинг юзига савалай бошлади. Газета 
парча-парча бўлиниб, шляпа учиб ерга тушди, шляпани шу ондаёқ эзиб ташлашди, ҳалиги аёл 
эса шаллақилик қилиб қичқирарди. У шундай шармандалик қилардики, афтидан ўз уйида ҳам 
эрининг бошида мана шундай ёнғоқ чақса керак. 
— Сенинг қўлингдан ҳеч вақо келмайди. Мен ўша космосингга етиб бораман. Ҳали ўша 
Филофейни бўғиб ўлдираман! 
— Ур уни! Сол! — ўша аёлнинг жазавасига шерик бўлгандай ҳайқиришди теваракдагилар. — 
Уни буёққа олиб кел! Судраб кел! — қичқиришди орқада турганлар мушт ўқталиб. Ҳамма унга 
ташланди. Уни ўнларча забардаст қўллар юлиб-юлқиб оломон қилиб юборишди. Жесси 
одамлар орасида сиқилиб қолди, унинг дод-фарёди-ю кўз ёшига ким ҳам эътибор берарди 
дейсиз. 
Оломон ана шу даҳшатли манзарани тасвирга туширмоқчи бўлган телеоператорлар гуруҳини 
эзиб-қисиб ташлади, уларнинг асбоблари оёқ остида қолди. Бирон илож қилмоқчи бўлиб 
уринган бир неча полициячининг қўлидан ҳеч нарса келмай, гирдобдаги пайраҳа ҳолига тушиб 
қолди. Роберт Боркни эса қаёққадир сургалаб кетишди, қаёққа олиб кетишганини худо билади. 
Уни биров бўғзидан ушлаб, биров сочидан тортиб, биров лунжига қўлини тиқиб оғзини йиртган 
эдики, бирпасда бечора чолнинг афт-башарасини таниб бўлмай қолди. Одамлар бир-бирини 
сиқиб эзиб борар, бу эса оломоннинг ғазабини баттар авж олдирарди. Ит эгасини 
танимайдиган ана шу издиҳомда бир тўп қутурган кишилар футурологнинг тошлар боғига, 
ҳовуз яқинига бориб қолишди. Дунёвий руҳнинг ботин сирларига кириб боришга йўл топиш 
учун Борк қумга қандайдир сирли белгилар чизиб юрган жойда, худди ана шу ерда бари 
ниҳоясига етди. Кимдир эпчиллик қилиб гулхонадан суғуриб олган темир билан Боркнинг 
калласига туширди. Борк додлаб бошини ушлаган бўйи чалқанчасига йиқилди-да, қонга ботиб 
типирчилай бошлади, шундан кейин ҳам шўрликни дўппослайверишди. 
Шу пайтда оломон орасида қандайдир янги ҳаракат юз бергандай бўлди, бир неча бақувват 
йигит одамларни уёқ-буёққа суриб Боркка томон юришди. Булар Энтони Юнгер ҳамда унинг 
космос билан алоқа ўрнатадиган ёрдамчилари эди. Улар бир зумда калтакланиб жон бераётган 
Боркнинг ёнига етиб келишди. 
— Буни ким қилди?! Ким?! – бақирди Энтони Юнгер ҳаммани турли тарафга итарар ва 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling