Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
91 улоқтирар экан. Кўча устида пайдо бўлган полициянинг вертолети пасая бошлади. Паррак овози бақириқ- чақириқларни босиб, кучли шамол кўтарилди. Бу овозсиз фильмдаги саҳнани эслатар эди – оломон қутуради-ю, овози эшитилмайди. Вертолёт қўнди, ундан резина калтаклар билан қуролланган полициячилар сакраб тушишди. Одамлар тум-тарақай қоча бошлашди. Кўплар супермаркет томонга, ўз машиналарига қараб чопа кетишди. Кўпчилик қуён бўлиб қолишди. Яна бир неча дақиқадан сўнг ҳеч ким қолмади. Энтони Юнгер иккита ёрдамчиси билан Роберт Боркнинг тилка-пора қилинган жасадини кўтариб кетишди, яна биттаси эс-ҳушини йўқотиб, йиқилиб сурилаётган Жессининг қўлтиғидан ушлаб вертолёт ёнига оборди. Улар ҳаммаси полициячилар билан бирга вертолётга ўтиришди, Юнгернинг ёрдамчилари эса вертолётдан тушиб космик алоқа жиҳозлари солинган машиналарга чиқишди. Вертолёт уй устидан тик кўтарилиб учиб кетди. Сўнг ҳеч нарса эшитилмай қолди. Атрофда бир жон қолмади; Боркларнинг эшик-деразалари уриб синдирилган, узун ўриндиқлар, фонуслар мажақланган, футурологнинг тошлар боғи оёқ ости қилинган эди. Бу қирғинбаротдан кейинги манзарани эслатар эди. Орадан бир дақиқа ўтгач вертолёт гольф майдони устидан учиб ўта бошлади, қачонлардир Роберт Борк ана шу ерга келишни хуш кўрар, ёруғ, яшил ва кенг ана шу ўтлоқлар яқин-яқинда ҳам унинг тушларига кирган, марҳум дўсти Макс Фрай эса уни тушида ойдаги гольф майдонларига чақирган эди. Вертолёт шаҳар госпиталига қараб йўл олди... Энтони Юнгер Роберт Борк жасади устига энгашди. Қон оқишини тўхтатиш учун кўйлагини ечиб Робертнинг бошига ўраб боғлаб қўйди. Энтони Робертнинг бошини тиззасига қўйиб олиб, жонидан нишона бормикан деб унинг юзига термилди. Бир лаҳза футурологнинг юзида ҳаёт аломати сезилгандай, қовоқлари учгандай, Юнгерга тик боққандай бўлди. Ҳа, Юнгер билан Боркнинг кўзлари тўқнашди. Эҳтимол, Борк Юнгерни танигандир. Улар ҳаётларида биринчи бор учрашишди-ю шу онда видолашишди. Абадийликка, мангуликка видолашишди. Роберт Боркнинг боши шилқ этиб тушди. Юнгер ўкириб юборди. Жесси эрининг мурдасига маъносиз боқиб турарди. Полициячилар бошларини ирғаб унга ҳамдардлик билдирган бўлишди. Вертолёт госпитал майдонига келиб қўнди, лекин энди вақт ўтган эди... * * * Ҳозир океанда бўрон ўйнамоқда эди. Метеорология хизмати Атлантика соҳили бўйлаб кучли бўрон бўлиб тўлқинлар қутуражагини барча компьютер каналлари орқали хабар қилган. Атлантика океани устидан ўтаётган самолётлар кучли чайқалар, ҳаво кемаларининг командирлари йўловчилардан камарни боғлаб олиб, ўринларидан турмасликларини ўтинар ва парвоз мушкулликлари ҳақида ердаги хизмат идораларига хабар бериб борар эди. Стюардессалар илжайиб боқишга уринар, лекин табассум қилишнинг ўрни эмас эди – Атлантика океани ҳазиллашмаётган эди... Ва фақат китлар – коинот радарлари – Ҳар доимгидек ўзларининг жамики кечинмаларини, туйғуларини, Коинотнинг акс садосини ўзида жамлаган эди. Китлар ана шундай ахборотларни жо қилиб, осмондаги турналарга ўхшаш ўткир учбурчак шаклида тизилиб борар эди. Океан бўлса уларнинг учбурчак шаклидаги сафини бузиб орқага қайтармоқчи бўларди. Лекин улар барча ғов-тўсиқларга дош бериб олға қараб борар, баъзан баҳайбат тўлқинлар қаърида кўринмай кетар, яна юзага қалқиб чиқар эди. Уларга озиқ берган ва олға ҳайдаган куч қандай қудрат, улар нима учун ва қаерга сузиб кетмоқда? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling