Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
қалқиши кераклигини айтди... Мажлис аҳли, айниқса Мирзакарим унинг сўзини кучлаб тушди. 
Агар бу ишнинг олдини олинмаса, ҳукумат ва мамлакат учун натижа қўрқунчдир, тақсир. 
— Мажлис кимникида эди? 
Ҳомид тарафидан кутилмаган бир савол. Ҳомид ўзига берилган бу савол қаршисида 
тараддудланиб қолди. Чунки мажлис ўрнини айтса поччаси билан жияни Раҳматнинг ҳам қўлға 
тушишлари аниқ ва бунинг билан ул ўз оёғига болта қўйган бўлар эди. Шу мулоҳаза юзасидан 
ул тутилиқди: 
— Мажлис ўрни ёдимда йўқ, тақсир. 
Мантиқсиз бу жавобга қарши қўрбоши аччиғи билан бақирди: 
— Ёдимда йўқ?! 
Ҳомид гарангсиди ва бир хил синиқ товушда: 
— Эсимда бўлса ҳам нозик бир жой эди, тақсир, — деди. 
— Нозик бир жой эдими! — деб қўрбоши заҳарханда қилди. — Агар айтмасанг ўша 
муттаҳамлар тиқиладир-ған чуқурға сен ҳам ташланасан. 
— Кечирингиз, тақсир. 
Қўрбоши йиртқичлардек бўкирди: 
— Кечириш йўқ! 
Ҳомид учун энг кейинги чорадан бошқа илож йўқ эди — чўнтак кавлашка тутинди ва юз 
машаққат билан ёнчиғини чиқарди. Ёнчиқдан ўнга яқин олтинларни саноқсизча олиб, 
қўрбошиға узатди: 
— Тақсир... сизга атаған назримиз эди... 
Ҳомид кавлана бошлағанданоқ қўрбошининг устидан совуқ сув сепилган эди. Ул олтинларни 
ёниға солиб жойлағач, товуш ҳам эски ҳолига қайтиб, сўзлар ҳам мулойим тортди. 
— Демак, нозик жой эди, дегин Ҳомидбой. 
— Тақсир... 
— Бадбахтлар шундай маслаҳат қилдиларми ҳали? 
— Тақсир... Бу ишнинг олдини олинмаса натижа ёмон албатта. 
— Албатта, биз ўша бузуқиларнинг жазоларини берармиз... Мен ҳозир бориб бекка арз 
қилай, шу кечадан қолдирмай қўлға оламиз муттаҳамларни, — деди қўрбоши. 
Ҳомиднинг чеҳраси очилиб кеткан эди. Қўрбоши ўзининг имо ва ишорасига ўтканликдан 
унинг кўзида ўч олиш қувончлари ва ундан кейинги Ҳомиднинг ўзига маълум бўлған бир бахт 
умидлари ўйнар эдилар. Қўрбоши токчадан давот, қалам олиб олдиға қўйди-да, ёзувға 
ҳозирланиб сўради: 
— Айт-чи, Ҳомидбой, муттаҳамлар кимлар эди? 
— Биттаси тошкандлик Юсуфбек ҳожининг ўғли — Отабек. 
Қўрбоши ёзди: 
— Ҳа-ҳа! Ҳали Юсуфбек ҳожининг ўғли дегин. Бизнинг Марғилонни ҳам қонға ботирмоқчи 
экан-да, муттаҳамлар, иккинчиси? 
— Шу кунларда Отабекка қизини берган марғилонлик Мирзакарим. 
— Пес-песни қоронғида топқан экан, учинчиси? 
— Отабекнинг қули — Ҳасанали. 
— Тўртинчиси? 
Ҳомид бир оз ўйлаб жавоб берди: 
— Билмадим... Ҳозир Марғилондами, йўқми, андижонлик Акрам ҳожи. 
Қўрбоши ёзди: 
— Иш катта экан, тағин? 
— Энди йўқ, тақсир, — деди Ҳомид ва сўзига шуни ҳам қўшди, — Отабек билан Мирзакарим 
қўлға олинсалар илоннинг боши янчилган ҳисобланиб, ўзгаларнинг қўлидан иш келадирган 
одамлар эмас, тақсир. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling