Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
деди. Отабекнинг бу сўзига қутидор ва Акрам ҳожилар қўшилишиб, унга бу йўлда 
ёрдамлашмакчи бўлдилар. Аммо мен бўлсам бу гапка қарши тушиб: сизларнинг бу 
фикрларингиз янглишдир, биз уч йил бўйи жаноби Ўтаббой қушбегининг қўл остларида яшаб 
ҳеч бир зулм кўрмадик. Шу ҳолда ҳукумат устига иқдомимиз куфрони неъмат бўлур, дедим. 
Отабек менга қаттиғ сўзлар айтди. Поччам ила жияним бўлса маним фикримда эдилар, аммо 
уйимизга келган меҳмон, деб уларга очиқ қаршилик қилмадилар. Бу мажлисдан кейин мен бир 
неча вақт Отабек ва йўлдошларининг қонлари тўкилмасин, деб бу гапни ичимга солиб юрдим. 
Бироқ Тошкандда Азизбек ва Юсуфбек ҳожилар исёни бошланғандан сўнг, ўзимнинг бу ишимни 
ҳукуматимиз учун хиёнат билиб, қўрбоши жанобларига хабар бердим. Ўзимнинг содиқона бу 
хизматим эвазига жанобларидан ожизона ўтинчим шулки, бу сирни сизларга билдиргувчи мен 
бўлғанлиғимни ўзларидан бошқа кимарса билмасин, ҳатто муттаҳамлар ҳам сезмасинлар» — 
мана, фақирнинг Отабекларни айблашим ва қариндошларни оқлашим хулосаси шундан 
иборатдир. 
— Баракалла, — деди қўрбоши, — сизнинг бу гапла-рингиз жуда ҳам ўринлик тушкан, мен 
ишонаманким, Зиё ака билан Раҳмат қутулурлар. 
— Буни нимага суяниб айтасиз? 
— Суянчиғингиз маълум, — деди қўрбоши, — қушбегига Отабек ила қутидорни осмоқ 
фикрини берган бу сўз, поччангиз билан жиянингизни нучук қутқармасин. 
— Поччам билан жияним илгариги сўроқда қандай жавоб берган эдилар, буни хотирлай 
оласизми? 
— Уларнинг жавоблари кечаги сизнинг оқлашингизға сира ҳам қарши келмайдир. Чунки 
улар мажлисда бундай сўз бўлмади, деб тондилар. Бу эрса ўз уйларига келган меҳмонларни 
риоя қилишлари бўлиб чиқадир-да, яна иш сизнинг оқлашингизға ёпишиб келадир. 
Ҳомид тағин бир мулоҳазага тушкан эди. Унинг бу ҳолини кузатиб турған қўрбоши: 
— Энди ортиқ ўйламангиз, мулла Ҳомид, — деди, — орада сиз қўрқарлиқ ҳеч бир иш йўқ. 
Ҳомид нимадир айтмакчи бўлар эдида, ўнғайсиз-ланиб тўхтар эди. Бир куни қайта оғзини 
жўплаб қараса ҳам яна сўзлай олмади. Қўрбоши унинг бу ҳолидан хабар топди: 
— Гапуринг, гапуринг, мунда ёт киши йўқ. 
Қўрбошининг бу сўзи далдасида Ҳомид жасорат-ланди: 
— Бу кун ҳукм мажлисида поччам ила жияним сўзларидан янглишиб кетсалар нима 
бўладир? 
— Нега янглишсинлар, улар билганларидан ортиқни албатта сўзламаслар. Ўлим деган нарса 
кўз ўнгига келиб тўхтағандан кейин Отабекдек меҳмонлар риояси кўнгилдан ювилур, сўзнинг 
тўғрисини айтишка мажбур бўлурлар ва иш ҳам сизнинг айблаш, оқлашларингиз руҳига келиб 
тўхтар. 
Ҳомид яна ҳам ўнгғайсизланиб тушди, ўзининг ички сиррига шу чоқғача тушуна олмаған 
қўрбошиға лаънатлар ўқур экан: 
— Айблаш, оқлаш сўзларимнинг руҳини сиз бир ёққа қўяберинг-да, ишнинг ички томонини 
мулоҳаза қилинг, қўрбоши ака, — деди. 
Хоин ила сотилған кўзлар тўқнашдиларда, бир-бирисидан маъно олишдилар ва орага бир 
неча дақиқа сўзсизлик, жимжитлик кирди. Қўрбоши чиндан ҳам бу ўрингача Ҳомиднинг ички 
сиррига мутталиъ бўлмаған, қўлиға кирган олтинларни ҳам ёлғиз унинг қариндошларининг 
қутилишлари йўлидаги чойчақалар, деб билар эди. Аммо энди илгари ва ҳозирда киссага 
тушкан олтинларни Отабек ила қутидорнинг қон баҳолари эканлигини сезиб виждони 
тўлқинланаёзди ва мутараддид бўлди. Қўрбоши-нинг бу ҳоли Ҳомидни маълум икки йўл устида 
қолдирган эди. Бу икки йўл устида қолган Ҳомид саросима эди. Ўзини жаҳаннамга юбориш ва 
нажотка чиқа-риш ихтиёри қаршисидағи бекнинг қўлида эди. Унга тез-тез қарар ва ҳол тили 
билан унга яна кўб олтинлар ваъда қилар эди. Бу ваъдаларни Ҳомиднинг юзидан ўқуған 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling