Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
59
тарқалишингиз!» деб айткан яхши сўзига қулоқ солғучи бўлмади. Дотқо дағаллик қилган эди, 
оломондан биттаси милтиқ отиб, икки сипоҳни йиқиб ҳам қўйди. 
Кечки соат тўртлар, асрдан бир оз эртароқ ҳукумат аскари билан халқ орасида уруш 
бошланди. Ярим соатлик отиш, чопишдан сўнг сипоҳлар Занжирлиқ оломонларини қочириб, 
Баланд масжид чипига етдилар. Жон аччиғиға учраган Азизбек ўрдага бир мунча сипоҳ 
қолдириб, бутун кучини йиғиштирған ҳолда Райимбек дотқо кўмагига етишди. Бунинг ила 
сипоҳлар тағин ҳам кучайиб, оломонни Хадрага қараб суришка муваффақ бўлдилар. Хадра 
чипида қонлиқ урушлар бошланди. Ўттуз икки танга солиқ хавфида оломон ҳам Бешёғоч, 
Себзор, Кўкча даҳаларидан ўзига ҳар замон яроғлиқ ёрдамлар олиб турмоқда эди. 
Бу кун кечаси Тошканд қон ичида, маҳаллаларда бўлған ҳукумат кишилари халқ томонидан 
ўлди-риладирлар, уйларига ўт қўйилиб моллари талонға тушадир. Шаҳарнинг юраклик 
йигитлари Хадра чипига қараб чопадирлар, юраксиз ва кексалар гузар ва маҳаллаларга 
тўнкалардан гулхан солиб, «ўттуз икки танга» қайғусида оломонға музаффарият тилайдирлар. 
Ярим кечалар вақти оломон Хадрадан Эски Мис-карликка қараб сурилишка мажбур бўлди. 
Кутилмаган бу сурилишлар Юсуфбек ҳожини катта ташвишка солиб қўйди. Мундан сўнг 
халқнинг ўзига ишониб туролмай Тошкандни ололмай қайтқан Нормуҳаммад қушбегига 
ёрдамга етиб келиш учун чопар югуртирди. 
Eски мискарликда икки тараф ҳам тонг отдирдилар. Эрталаб яна қонли урушлар бошланди. 
Аммо халқ энди ўзини анча тутиб қолган ва ҳар дақиқа тўрт тарафдан янги кучлар олиб турар 
эди. Шунинг учун сипоҳлар бир адим илгари босолмай қолдилар. Аммо халқ сипоҳларни босса 
босқундек товранар эди. Бу ҳолдан ниҳоятда бўғилған Райимбек дотқо қилич яланглаб, 
сипоҳлар олдида оломонға қараб югурди. Бироқ унинг бу ғайрати ўзи учун ҳалокат билан 
натижаланиб, Уста Мўминжон исмлик бир милтиқ устасининг отқан ўқи билан кўкрагидан 
яраланиб йиқилди. 
Райимбек дотқо Азизбек ҳокимиятининг тираги эди. Унинг қатлидан сўнг сипоҳлардан руҳ 
тушти. Ҳатто Азизбекнинг буйруғиға ҳам қулоқ солмай тўстўска қочиб бошладилар. Ниҳоят 
Азизбек ҳам ёнидағи қирқ, эллик содиқ кишилари билан қочиб, ўрдага қамалишға мажбур 
бўлди. Юсуфбек ҳожи бошлиқ ер ва кўкка сиғмаған музаффар халқ ўрда теварагини қуршаб 
тушди. Азизбек тезда берилмагани учун минглаб халқ ўрда атрофидан силжимай, ҳатто 
ошсувларини ҳам шунда еб хотиржамъ ётиб олдилар. 
Азизбек учун кутилмаган фалокатлар юз берган эди. Қочиб қутилиш мумкин бўлғани ҳолда 
тузоққа туш—кандек ўрдага ҳам қамалиб берган эди. Нима қилсин, қаноти йўқки учиб 
қутилса... Қамалишининг иккинчи куни ўрда томига чиқти, энг кейинги, ҳам энг пастарин 
чорани кўрмакчи эди бу хоқон. Бошлаб фуқароға салом берди, сўнгра синиқ ва ожиз қолган 
бир товуш билан халққа узр айтди: 
— Энди ўзимнинг қилмишларимдан пушаймон бўлдим... Мен сизларнинг қилған 
яхшилиқларингизни унутқан эканман... Сизлар ўзларингизнинг бу ишларингиз билан маним 
кеткан ақлимни яна миямга ўрнатдингиз... Раҳмат фуқаро... Гуноҳимни кечирингиз, 
қилмишларимдан пушаймон бўлдим, фуқаро! 
Аммо халқ бундай ёлборишларға, тавба-тазарруъ-ларга қулоқ солмади, чунки иш ўткан, 
ғишт қолипдан кўчкан эди: 
— Энди эсинг кирдими, ўғри? Бурундан ўйлаб иш қилсанг бошингда бу балолар йўқ эди! Сен 
бизларга нима ишларни қилмадинг? Кун сайин неча гуноҳсизларни осдирған, кесдирган, 
болаларимизни ятим, оналаримизни қон йиғлатқан сен эмасмисан? Ханжарингни хайф кўриб 
маҳалларга чаён солиғи солған, оғаларимизни чаён заҳри билан ўлдирган ким эди? Кет тўнғиз, 
кет, тавба қилиш замони ўтди, тақдирингга сен ҳам тан бер! — дер эди халқ. 
Халқ шунингдек гаплар билан юз ёқдан унга ҳужум қилиб, ҳатто адабсиз сўзлар билан ҳам 
сўкар эди. Азизбек ҳамон «Тавба қилдим, фуқаро!» жумласи билан узрини айтиб турар эди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling