«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича


Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш


Download 290 Kb.
bet10/13
Sana12.03.2023
Hajmi290 Kb.
#1263546
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)

Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш. Адабиётлар рўйхати курс ишининг охирги қисмида келтирилади ва адабиётлар қатъий тарзда қуйидаги тартибда берилиши лозим.

  1. Ўзбекисион Республикасининг Қонунлари.

  2. Ўзбекисион Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари.

  4. Соҳага оид меъёрий ҳужжатлар.

  5. Асосий адабиётлар.

  6. Қўшимча адабиётлар.

  7. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар.

  8. Интернет сайтлари.

Адабиётлар рўйхатида курс иши жараёнида фойдаланилган барча маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши лозим.
Зарур холларда адабиётлар келтирилган цитаталарнинг манбаси албатта ўша бетда кўрсатилиши, шу жумладан жадвал ёки схема манбаси ҳам ўша бетда кўрсатиб борилиши лозим. Агар жадвал ёки чизма муаллиф томонидан тайёрланган бўлса, қайси манбадан фойдаланиб муаллиф тайёрланганлиги хам таъкидлаб ўтилади.
Курс ишини бажарувчи талаба иш жараёнида кўриб чиққан лекин курс иши учун ишлатилмаган, махсус материаллар ёки фақат хизмат бўйича фойдаланиш учун чоп этилган материаллар рўйхати кўрсатилмайди.
Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

  • муаллифнинг исми-шарифи, адабиётнинг номи, чоп этилган манзили, нашриётдан чиққан йили ва фойдаланилган сахифалари.

  • рўзнома ва ойномалардаги мақолалар хам адабиётлар сингари расмийлаштирилиб, унда муаллифнинг исми-шарифи, рўзнома ёки ойнаманинг номи, рақами, санаси ва фойдаланилган бетлари кўрсатилади.

Иловалар қисмида курс ишининг объекти бўйича олинган умумий амалий ва ахборот маълумотлари берилади.



  1. Курс ишини расмийлаштириш

Курс ишини тайёрлашда умумий қоидалардан ташқари хисоб-китоблар ва статистик жадвалларни тўғри ва асосли ишланганлигига хам эътиборни қаратиш лозим.


Ҳар бир хисоб-китобда тушунтиришлар асосланган холда берилиши лозим. Жадвал, диаграмма ёки чизмаларнинг манбалари ва номи кўрсатилиши билан бирга, жадвалдан сўнг албатта жадвалдаги маълумотларга салбий ёки ижобий изоҳ бериш лозим бўлади.
Умумий қабул қилинган белгилардан ташқари бошқа суўларни қисқартириб ёзилишига ститистик хатоларга йўл қўйилмаслиги ва курс иши мавзусини ёзилиши адабий тилда бўлишига ҳам аҳамият бериши керак. Курс ишини матни аниқ, эркин ўқиладиган хусниҳатда стандарт ёзув қоғозининг бир томонида ёзилади, қоғознинг чап қисмидан 3 см., юқори қисмидан 2 см., ўнг томондан 1,5 см., паст қисмидан 2 см. жой қолдирилади.
Курс иши қўлёзмада қоғознинг бир томонида бажарилиши шарт.
Курс иши қуйидагича расмийлаштирилади:

  • дастлаб титул варағи, мундарижа, кириш, асосий қисм, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, кейин охирида иловалар берилади;

  • курс иши рахбарининг тақризи муқованинг ички қисмидаги конвертга солинади;

  • титул варағи компьютерда ёзилади;

  • мундарижа алоҳида саҳифада кўрсатилиши, унда боблар, параграфлар кайси саҳифадан қайси саҳифагачалиги хам қайд этилади, боблар ва параграфлар кетма-кетлиги билан берилади;

  • диаграммалар, чизма ва жадваллардан химоя пайтида фойдаланиш мумкин, фақат чизма ва жадваллардан катта форматга кўчирилади;

Курс ишини варақлари титул варағидан бошлаб хисобланади. Аммо титул варағи ва мундарижага рақам қўйилмай, киришдан бошлаб 3 рақами билан бошланади.



Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling