Миллий қадриятлар ва Оилани мустаҳкамлаш чора-тадбирларига доир иш режа (таклиф)


Download 24.9 Kb.
bet2/2
Sana22.09.2023
Hajmi24.9 Kb.
#1684872
1   2
Bog'liq
Иш режа бўйича таклиф

4.

Давом эттириш мумкин













II. Оилани мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “XIV боб. Оила, болалар ва ёшлар” бобидаги 76-модданинг иккинчи сўз бошидаги матнга ҳуқуқий шарх бериш.



  1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасидаги “Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” жумласига ҳуқуқий шарх беришда “Ўзбекистон халқи” ҳамда “анъанавий оилавий қадриятлар” тушунчаларини илмий ва ҳуқуқий жиҳатдан мазмунини очиб бериш;

  2. Аниқлаштирилган “анъанавий оилавий қадриятлар”ни мазмуни ва турлари қонун ости ҳужжатларида акс этишини таъминлаш.










2.

Ўзбекистон Республикасида миллий байрамлар даражасида нишонланадиган “Оила ва қариндошлар куни” байрамини жорий этиш.

  1. Миллий байрамлар даражасида нишонланадиган “Оила ва қариндошлар куни” байрамини жорий этиш;

  2. Ушбу куни дам олиш куни сифатида белгилаш ва фуқароларга оилавий дам олиш ва қариндошчилик муносабатларини мустаҳкамлашга имконият яратиш;

  3. ОАВда оилавий ва қариндошчилик муносабатларини мустаҳкамлашга доир ахборот материалларини бериб бориш;

  4. Мазкур кунда узоқ йиллик намунали ҳаёт кечирган, маҳалла ва жамоатчилик орасида обърў топган (ажрашмаган) тўлиқ оилаларга давлат мукофотларини бериш тартибини жорий этиш.










3.

Ёш авлодда никоҳ тузиш ва оилавий муносабатларга киришишига онгли ёндашувни кучайтириш.

  1. Умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус ва Олий таълим муассасаларидаги ижтимоий-гуманитар фанлар орқали ўқувчи ва талабаларнинг ёш ҳусусиятларидан келиб чиққан холда:

  • Оила ва оила аъзолари (ота-она, ака-ука, опа-сингил) муносабатлари;

  • Кўп табақали оила аъзолари (бобо-буви, амма-хола, амаки-тоға ва хаказо) ўртасидаги муносабатлар;

  • Оила иеархияси: ҳар бир оила аъзосининг оилада тутган ўрни ва вазифалари;

  • Оилада ота ва онанинг мавқеи;

  • Оилада муомила маданияти;

  • Оилада ота-она ва фарзандлар, ака-ука ва опа-сингиллар ўртасидаги кичик низоларни табиий экани, уларни олдини олиш ва кечиримли бўлиш масалалари;

  • Оила аъзоларига ёрдам бериш ва оилада ўз-ўзига хизмат қилиш;

  • Никох тушунчаси ва унинг муқаддаслиги;

  • Турмуш ўртоқ танлаш мезонлари;

  • Оила иқтисоди ва тежамкорлик;

  • Оилада фарзанд тарбияси;

  • Спиртли ичимликлар, психотроп, наркотик ва бошқа зарарли моддалар исътемолининг оилавий муносабатларга, оила иқтисоди ҳамда оила генафондига салбий таъсири масалаларини ўргатиш.










4.

Оилага «Инсон ҳуқуқлари» экспанцияси таъсирини олдини олиш.

  1. Илмий ҳамда миллий мезонлар асосида гендер тенглиги тамойилининг чегараларини аниқлаб олиш. Бу жараёнда мазкур тамойилга узоқ вақтдан бери амал қилиб келаётган хориж давлатларидаги оилавий муносабатлар ҳолатини ўрганиш;

  2. Феминизм ғояларининг чегарасиз тарғиботини олдини олиш;

  3. Оилавий муносабатларда ота – эркак роли ва масъулиятини кучайтириш. Бунинг учун:

  • ишсиз, оила бошлиқларини иш билан таъминлашда уларга ушбу турдаги шахсларнинг биринчи даражали категорияси сифатида қараш;

  • тўлиқ оила бошлиқларига солиқ имтиёзлари бериш (масалан, уй-жой солиғидан);

  • банк-кредит муносабатларида тўлиқ оила бошлиғининг молиявий имкониятларини кенгайтириш.










5.

Жамиятда енгил ва асоссиз сабаблар билан шаклланаётган “Ёлғиз оналик” мақоми ёйилишини олдини олиш.

  1. Ажримларнинг енгил ва асоссиз турларига ҳуқуқий баҳо бериш ва уларни ажрашишга асос эмаслигини белгилаб қўйиш;

  2. Енгил ва асоссиз сабаблар билан шаклланган “Ёлғиз оналик” учун бериладиган давлат (имтиёзли ипотека кредитлари ва шу каби) ҳамда нодавлат ташкилотларининг моддий ёрдамларини камайтириш;

  3. Оилани тўлиқ сақлаб қолишга интилаётган аёллар учун моддий ва маънавий ёрдам пакетларини ишлаб чиқиш.










6.

Давом эттириш мумкин













Download 24.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling