Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги
тавсиялар олға сурилди:
ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш
зарурлигини, миллий ғоянинг теран илдизлари халқнинг адабий меросида
мавжудлиги, тадрижий ривожланиб келганлигигини ҳисобга олиб адабий
меросни миллий ғоя билан боғлаб илмий ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бунинг
учун янги методик қўлланмалар, тавсиялар яратиш ва таълим тизимига
жорий этиш;
- миллий ғоянинг адабий меросда ифодаланган теран маънавий
илдизларини ҳар томонлама ўрганиш халқимизда, айниқса ёшлар онгида
соғлом миллий ғурурни шакллантиишини ҳисобга олиб, бу борадаги
мақсадли тадбирларни барча йўналишларда, шу жумладан “маънавий
тарғибот” бўлимлари, бошланғич ташкилотлари орқали ҳам фаоллаштириш;
- миллий ғоянинг маънавий илдизларини адабий меросда акс этган
халқимиз тарихий хотирасини ўрганиш бўйича ёшлар ўртасида Республика,
вилоят 
ва 
шаҳарлар 
миқёсида
илмий-назарий, 
илмий-амалий
конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, баҳс ва мулоҳазалар,
танловлар ташкил этиш. Бу тадбирларда таълим муассасаларидан ташкари
ижодий уюшмалар, “Камолот” ЁИҲ, “Маънавият тарғибот” бўлимлари ва
ОАВ ни кенг жалб қилиш;
- битигтошлардаги ёзувларни тўплаш, ҳозирги замонавий ўзбек тилида
таржимаси ва шарҳини нашр қилиш, мактаб дарсликларига киритиб бориш;
- қадимги туркий руник ёзувларни ўрганадиган мутахассислар
тайёрлашни йўлга қўйиш;
- тарих, филология, фалсафа, маданиятшунослик йўналишлари бўйича
талабаларга курс ишлари, малакавий ва магистрлик диссертациялари учун


21
тадқиқот мавзуси сифатида “Миллий ғоянинг маънавий илдизлари”ни
ўрганиш билан боғлиқ мавзуларни тавсия этиш;
- мумтоз адабий меросимизни, буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини
ёритишга бағишланган бадиий асарлар, кинофильмлар, телекўрсатувлар,
публицистик асарлар яратилишини рағбатлантириш.
Бу борада олиб
борилаётган илмий тадқиқотларни мазкур рукн остида мунтазам чоп этиб
бориш.


22

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling