Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet16/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(126-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита кўк йўлли;
(126-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
100 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита тўқ жигарранг йўлли;
(126-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
200 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита сариқ йўлли бўлиши шарт.
(126-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Бандероль қайси номиналдаги банкнотга мўлжалланган бўлса, бандероль устида ўша номинал қиймат, ҳар бир дастада бўлиши лозим бўлган банкнотларнинг умумий суммаси рақам билан қайд этилган бўлиши лозим.
127. Банк кассирлари томонидан бир хил қийматдаги сараланган ва тахланган банкнотларнинг ҳар 100 донасидан битта даста шакллантирилади. Ҳар бир шакллантирилган нақд пуллар дастасининг бандеролига, банк номи, коди ва уни шакллантирган кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган тўртбурчак муҳри босилиб, тегишли сана қайд этилганидан сўнг, кассир имзоси қўйилади.
Банкнотларнинг ҳар 10 та дастаси (1000 донаси) битта боғламга жойлаштирилиб, боғлам устига ва остига картондан тайёрланган стандарт накладка қўйилиб, устки накладкага банк номи ва коди, ушбу боғламни шакллантирган кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган тўртбурчак муҳри босилиб, тегишли сана қайд этилганидан сўнг, кассир имзоси қўйилади. Бунда, пул боғламининг устки накладкасида қайд этилган банкнотларнинг номинал қиймати ва умумий суммаси, шакллантирилган боғламдаги банкнотлар номинал қиймати ва уларнинг умумий суммасига мос келиши шарт.
Шундан сўнг, шакллантирилган пул боғлами, тугуни ва тугилган жойи бўлмаган тизимча билан икки марта хочсимон тарзда айлантириб ўралади ва тўрт марта тугиб боғланади. Боғламларни ўраб боғлаган кассир тизимчанинг учларидаги тугунига яқин бўлган жойга банк коди билан бирга пломбирнинг тартиб рақами қайд этилган пломбир билан пломбалайди. Қўйилган пломбадан кейинги тизимчанинг узунлиги 2 сантиметрдан ошмаслиги лозим.
128. Пул дасталари «эскирган» банкнотлардан шакллантирилган бўлса, ҳар бир дастанинг бандеролига ҳамда ушбу дасталардан шакллантирилган боғламга қўйилган устки накладкаларнинг ўнг тарафидаги юқори бурчагига «Эскирган» ёзувли тўртбурчак муҳр босилиши шарт.
129. Автоматик тарзда ўраб-боғланадиган (бандеролланадиган) дасталар учун бир-биридан фарқланмайдиган, бир хил тусдаги бандероллардан фойдаланилади.
Бундай тарзда ўраб-боғланган нақд пуллар дастасининг бандеролларига, банк номи, коди ва уни шакллантирган кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган тўртбурчак муҳр босилиб, банкнотнинг номинал қиймати, қўйилган нақд пулларнинг умумий суммаси ва тегишли сана қайд этилганидан сўнг, кассир имзоси қўйилади.
130. Банкда банкнотларнинг боғламлари тизимчалар ёрдамида боғланиб, шакллантириладиган бўлса, унда ҳар бир банкнот дастаси стандарт бандероль билан хочсимон тарзда ўраб-боғланиши лозим.
Банкнотлар боғлами, пул дасталарини полиэтилен пакетларга жойлаштириш орқали шакллантириладиган бўлса, унда банкнотларнинг ҳар бир дастаси битта кўндаланг бандероль билан ўраб-боғланади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам банкнот дасталари бандеролига мазкур Йўриқноманинг 127-128-бандларида белгиланган зарурий реквизитларни қайд этилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Пул дасталарини полиэтилен пакетларга жойлаштирилиш орқали банкнотлар боғлами шакллантирилганда, ҳар бир полиэтилен пакетга 10 та пул дастаси солиниб, пакетнинг очиқ томонини пайвандлаб, ёпиштириш учун пул боғламларини шакллантириш ускунасига жойланади. Бунда, пул боғламларини шакллантириш ускунаси қопқоғига ўрнатилган клишедаги банк реквизитлари полиэтилен пакетнинг очиқ тарафига автоматик тарзда босилади. Агар, банкнотлар боғламини шакллантиришда фойдаланиладиган полиэтилен пакет, иккита полиэтилен бўлакларини пайвандлаш орқали ишлаб чиқарилган бўлса, бундай ҳолларда пул боғламларини шакллантириш ускунаси қопқоғига ўрнатилган кассир клишесидаги банк реквизитлари полиэтилен пакетнинг иккала томонига ҳам босилиши лозим. Ҳар бир кассир ўзи санаган пулларнинг боғламини шакллантиришда, ўзига бириктирилган клишедан фойдаланиши шарт.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling