Кассирнинг лавозим йўРИҚномаси
Download 16.92 Kb.
|
Kassiring lavozim yuriqnomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Мажбуриятлар
- III. Ҳуқуқлар
- IV. Жавобгарлик
- __________________________________
КАССИРНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ Умумий қоидалар 1. Кассир лавозимига ўрта махсус маълумотли камида ___ йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. 2. Кассир лавозимига тайинлаш ва ундан озод қилиш ___________________ нинг тақдимномаси бўйича раҳбарнинг буйруғи билан амалга оширилади. 3. Кассир қуйидагиларни билиши лозим: 3.1. касса операцияларини юритишга тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 3.2. касса ва банк ҳужжатлари шаклларини; 3.3. пул маблағлари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш, бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларини; 3.4. кирим ва чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини; 3.5. корхона учун белгиланган касса маблағлари қолдиқлари лимитини; 3.6. уларни бут сақлаш қоидаларини; 3.7. касса китобини юритиш, касса ҳисоботини тузиш тартибини; 3.8. электрон-ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш қоидаларини; 3.9. ички меҳнат тартиби қоидаларини; 3.10. меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни; 4. Кассир бевосита ________________________ га бўйсунади. 5. Кассир бўлмаган вақтда (касаллик, таътил, бошқалар) унинг мажбуриятларини корхона раҳбарининг (директорнинг) буйруғи билан тайинланган шахс бажаради. Мазкур шахс тегишли ҳуқуқларни олади ва унга юклатилган мажбуриятларни бажармаслик ва лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади. II. Мажбуриятлар Кассир: 1. Пул маблағлари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш, ҳисобга олиш, бериш ва сақлаш бўйича операцияларни уларни бут сақланишини таъминлаш қоидаларига мажбурий риоя қилиш билан бирга амалга оширади. 2. Ҳужжатларни расмийлаштиради ва белгиланган тартибга мувофиқ банк муассасаларида ходим ва хизмат қилувчиларга иш ҳақи, мукофот, хизмат сафари ва бошқа харажатларни тўлаш учун пул маблағларини ва қимматли қоғозларни олади. 3. Кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида касса китобини юритади. 4. Пул суммалари ва қимматли қоғозларининг ҳақиқатда мавжудлигини китобдаги қолдиқ билан солиштиради. 5. Эскирган купюраларнинг рўйхатини, шунингдек уларни янгиларига алмаштириш мақсадида банк муассасаларига топшириш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради. 6. Пул маблағларини белгиланган тартибга мувофиқ инкассаторларга беради. 7. Касса ҳисоботини тузади. 8. Унга ишониб топширилган қимматликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлади. 9. Унга ишониб топширилган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни бут сақланишини таъминлаш ва йўқотишларни олдини олиш учун барча чораларни кўради. 10. Унга ишониб топширилган қимматликларни бут сақланишини таъминлашга ғов бўладиган ҳамма ҳолатлар ҳақида ўз вақтида ____________________ га маълум қилади. 11. Ҳеч қаерда, ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда унга маълум бўлган қимматликларни сақлаш, жўнатиш, ташиш, қўриқлаш, сигнализация бўйича операциялар, шунингдек касса бўйича хизмат топшириқлари тўғрисида ошкор қилмайди. 12. Ўзининг бевосита раҳбарининг хизмат топшириқларини бажаради. III. Ҳуқуқлар Кассир қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1. Корхона раҳбариятининг уни фаолиятига тааллуқли бўлган буйруқлари билан танишиш. 2. Корхона кассаси ишини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш. 3. Шахсан (бош бухгалтернинг ёки раҳбариятнинг рухсати билан) ёки ____________________ ёки корхона раҳбарияти топшириғи бўйича ташкилотнинг бўлинмаларидан ва бошқа мутахассислардан унинг лавозим мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маълумотни ва ҳужжатларни сўраб олиш. 4. Корхонанинг бош бухгалтери ёки раҳбаридан ўзининг лавозим мажбуриятлари ва ҳуқуқларини бажарилишида кўмак кўрсатишни талаб қилиш. IV. Жавобгарлик Кассир ўзининг мазкур лавозим йўриқномасида назарда тутилган лавозим мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида жавобгар бўлади. Таркибий бўлинма раҳбари: __________________________________ Келишилган: Юридик бўлими бошлиғи (юрисконсульт) __________________________________ Йўриқнома билан танишдим: __________________________________ Download 16.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling