Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


«Молиявий қўйилмалар» счёти


Download 4.99 Mb.
bet21/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

14 «Молиявий қўйилмалар» счёти
248. 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётида ташкилотларнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини банкларга депозитга қўйилиши акс эттирилади.
Вақтинча бўш турган маблағларнинг банкларга депозитга қўйилиши 11 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Ушбу маблағларнинг ташкилот ҳисобварақларига қайтарилиши эса, аксинча, 11 счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотлар томонидан вақтинча бўш турган маблағларини банкларга депозитга қўйилиши қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётидаги маблағларни ундириш имконияти бўлмаганда, мазкур Йўриқноманинг 251-банди талаблари ушбу маблағлар учун ҳам татбиқ этилади.
(248-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 9 декабрдаги 66-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2169-7, 22.12.2022 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2022 й., 10/22/2169-7/1109-сон)
III боб. Дебиторлар ва кредиторлар
249. Бу бобда келтирилган счётларда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, бюджет ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшма ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
250. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда ташкилот уларни бартараф этиш мақсадида тушунмовчиликлар ҳақидаги материалларни тегишли идораларга тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
251. Бюджет ташкилотлари умумий даъво муддати давомида ўзларининг дебиторлик қарзларини ундириш чораларини кўриши лозим.
Бюджет ташкилотининг дебиторлик қарзлари умумий даъво муддати тугаган, ушбу қарздорликни ундирилиши юзасидан тегишли суд қарори қабул қилинган ҳамда қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўқлиги туфайли ижро ҳужжатлари ташкилотга қайтарилган тақдирда мазкур дебиторлик қарз умидсиз дебиторлик қарз деб ҳисобланади ва бюджет ташкилоти томонидан ташкилот раҳбари рухсати билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Бу қарздорлик қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда ундириб олиш имконига эга бўлиш мақсадида кузатиб бориш учун у ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб балансдан ташқари 05 счётда кўрсатилиши лозим.
Балансдан ташқари 05 счётда кўрсатилган маблағлар 3 йилдан сўнг, балансдан ташқари счётдан ҳам ҳисобдан чиқарилади.
(251-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 9 декабрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-7, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2022 й., 10/22/2169-7/1109-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
252. Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзлар ташкилот раҳбарининг рухсати билан амалдаги харажатларни ошириш бўйича ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда 10 кун муддатда тегишли иқтисодиёт ва молия органига хабар қилинади.
(252-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
Даъво қилиш муддати тугаган бюджет маблағлари бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари ташкилот молиялаштириладиган (харажатлари амалга ошириладиган) тегишли бюджет даромадига даъво қилиш муддати тугаган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай киритилиши керак.
Бунда, даъво қилиш муддати тугаган, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётида даромад сифатида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
253. Даъво қилиш муддати тугаган бошқа кредиторлик қарзлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
(253-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
254. Дебиторлар ва кредиторларни ҳисобда акс эттириш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар белгиланган:
15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар»;
16 «Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар»;
17 «Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар»;
18 «Бошқа ҳисоб-китоблар».

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling