Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий


Download 0.8 Mb.
bet26/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий 
ғазначилик департаменти фаолиятининг хусусиятлари
Тожикистон Молия вазирлиги Марказий ғазначилик департаменти
Тожикистон Молия вазирлиги тузилмасидаги таркибий бўлинмадир.
Ғазначилик ягона марказлаштирилган тизим бўлиб, ҳудудий тамойил асосида
ташкил этилган. У Марказий Ғазначилик ва унга бўйсинадиган маҳаллий
органлардан иборат.
Тожикистон Ғазначилигинингнинг асосий функциялари қаторида қуидаги
вазифалар юклатилган:
- Давлат ресурслари ҳажмини қисқа муддатга прогнозлаштириш
- Давлат бюджетини даромадлар ва харажатлар бўйича касса ижросини
амалга ошириш;
- Бюджетдан ташқари маблағларнинг даромадлари ва харажатларини
назорат қилиш;
- Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботни
юритиш ва ҳисоботларни тақдим этиш;
- Тожикистон ҳукуматининг Ғазначилик тизимидаги барча молиявий
операцияларини тартибга солиб турувчи ҳисоб методи, шакллари,
ҳужжатлар билан ишлаш тартибини аниқлаш, қоидаларни ўрнатиш ва
инструкцияларни ишлаб чиқиш.
- Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар ижроси борасида
Тожикистон Миллий банки билан ҳамкорлик қилиш;
- Миллий ва хорижий валюталарда ғазначилик ва банк ҳисоб
рақамларини очиш ва ёпиш;
- Давлат маблағларини ягона ғазначилик хисобварағида ҳаракатлар
оқимини
оптималлаштириш
мақсадида
бюджетдан
ташқари
маблағларнинг ва махсус ҳисобварағларини юритиш;
35


- Давлат бюджети ижросини бошқаришнинг автоматлаштирилган


ахборот тизимини жорий қилиш.
Тожикистон Молия вазирлигининг Марказий Ғазначилик бош бошқармаси
мутахассислари
томонидан
“Тожикистон
Республикаси
Ғазначилиги
тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартиришларни киритиш таклифи мавжуд:
бюджет жараёнинг барча қатнашчилари ўртасидаги электрон тўловларни
ўтказишга бағишланган қисмида –
- бюджет ташкилотларининг бюджет маблағлари билан ўтказиладиган
операциялар ўтказиш учун жавобгарлигини ошириш,
- ғазначиликнинг
хўжалик
судлари
билан
муносабатларини
аниқлаштириш,
- электрон тўлов тизими бўйича инструкция лойиҳаси ишлаб чиқиш
Биз мазкур бўлимда давлат тузилиши турлича бўлган АҚШ, Япония,
Франция, Австалия, Буюк Британия, Россия, Қозоқистон, Украина ва
Тожикистон мамлакатлари мисолида ғазначиликнинг функцияларини қандай
тақсимланиши тахлили келтирилди. Давлат бюджети ижроси ғазначилигининг
хориж тажрибаси тахлили шуни курсатадики, кўпчилик давлатларда тизимнинг
турли хил кўринишлари муваффакиятли амал килиб келмокда. Улар нафақат
номланиши билан фарқ килиши, балки департамент ёки котибият шаклида
намоён бўлиши, иерархияси, бўйсиниш тизими ва уларга қўйилган вазифалар
бўйича хам фарқ қилади. Бир қанча ғазначилик органлари Молия вазирлиги
таркибидан чиқарилган (Япония) ва паралел равишда фаолият юритади
(Туркия), бошқалари молия вазирлиги хукукида фаолият юритади(АКШ),
учинчилари,молия вазирлиги билан параллел равишда ёки бошкалари бир
бирини иазифисини бажаради ва улар рақобатчи сифатида ўз вазифаларини
бажаради. Айрим мамлакатларда ғазначилик давлат бюджетининг даромад
кисмига жавобгар сифатида: солик, божлар ва бюджетга бошка мажбурий
туловлартушириш учин масъул. Яна бир бошқа тизимда солиқ буйича ва
божлар буйича жавобгарлик алохида ташкилотларга юклатилган. Учинчи
давлатларда ғазначилик давлат бюджетининг даромад қисмидан умуман озод
килинган яъни жавобгар эмас.
Шу билан бирга, шуни этороф этишимиз керрак-ки, барча давлат
бюджети ижросини бажарувчи мутассади ташкилотлар тизими куйидагиларга
амал қилинади:
- Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобини яратиш. Бунда давлат маблагларининг
харажатлар кисми жамланади;
- Иерархик – марказлашган шаклида ташкил килинган ғазначилик
тизимини яратиш, давлатга буйсинувчи бош ташкилотини,провинция ва
шахарлардаги ғазначилик булимлари узининг координациялашган фаолиятини
давлат бюджети ижроси буйича бош ташкилотга буйсиниши.
-Хўжалик жараёнлари буйича даромад ва харажатларнинг ҳисобини ягона
бухгалтерия тизими асосида олиб бориш. Ушбу тизимни ишлатишда
Ғазначилик бош китоби яратилади, бюджет боскичлари ва тармоқлар
36


боскичлари буйича маълумотларни харакатга келтиради. Унда йилик бюджет


маблагларининг ажратмалари, ажратмалар буйича мажбуриятлар, тулов
топшириқномаларни текшириш, ва касса туловлари акс этадиган ҳисоб киоблар
ягона счетлар режасига асосан амалга оширилади.
-Бюджет яратишнинг ва бюджет ижросини,тушумлар ҳисоби,туловларни
амалга ошириш, ўз вактида бажарилишини ва ижросини назорати,
маблагларнинг нотуғри сарфланишини тухтатиш, ва давлат бюджети ижросини
оптималлаштириш ва мослаштиришнинг автоматлаштирилган тизимини
яратадилар.
Юқорида келтирилган тамоиллар Ўзбекистон Республикаси Молия
Вазирлигининг давлат бюджетининг Ғазна тизимини яратишида изчил
қўлланилиши, яратилаётган бу тизим, бизнинг шароитларимиз ва ўзимизга хос
хусусиятларни инобатга олган холда, харқаро тажрибадан кенг мирқёсда
фойдаланаётганимиздан далолат.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling