Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet37/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

моддалари 
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
2-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
3-модда. Давлат бюджети ғазна
ижросининг асосий принциплари
4-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси
5-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси муддатлари
6-модда. Ғазначилик
7-модда. Ғазначиликнинг асосий вазифалари
8-модда. Ғазначиликнинг бошқа органлар ва
ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари
9-модда. Ғазначиликнинг банк ҳисобварақлари
10-модда. Давлат бюджети даромадларини ҳамда
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари
маблағларини ҳисобга киритиш
11-модда. Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий
тўловлар суммаларини қайтариш
12-модда. Давлат бюджетининг
харажатларини амалга ошириш
13-модда. Маблағларни суднинг қарорига биноан
ўтказиш, дотациялар ва ссудаларни ўтказиш
14-модда. Давлат бюджети маблағларини бошқариш
15-модда. Давлат бюджети ғазна
ижросининг бухгалтерия ҳисоби
16-модда. Давлат бюджетининг
ижроси тўғрисидаги ҳисобот
17-модда. Низоларни ҳал қилиш
18-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
учун жавобгарлик
Кўриниб турибти-ки Ғазначилик – Давлат бюджетининг касса ижроси,
давлат даромадлари ва харажатлари ҳисобини олиб борилиши, давлат
харажатларига молиявий ресурсларни етарли бўлишини таъминлаш учун
масъул бўлган таркибий бўлимидир.
Ушбу конун, хужалик шартномаларини тузишда унга куйиладиган
талаблар, шартномага асосан товар, иш хизматларнинг микдори ва сифати
ассортименти ва бахосини, тарафларнинг жавобгарлиги ва бошка барча
муносабатларни ўз ичига олади.
Мазкур қонунни жорий қилиниши қатор мавжуд мауаммолларни хал
қилшга қаратилган. Шу жумлада:
- тезкорлик билан бюджет харажатларини амалга ошириш. Бунда
маблағларни бюджет ташкилотларининг банклардаги хисобваоақларига
62


туширмасдан, бевосита товар ва хизмат етказиб берувчиларга тушрилиши бу


тезликни таъминлайди;
- Бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши устидан назоратни
сезиларли даражада яхшиланади;
- давлатнинг вақтинча бўш маблағларини самарали ишлатилиши
имконлари ошади;
- бюджет ташкилотларининг кредиторлик қарзларини пасаишини
таъминлайди;
- бюджетнинг хамма босқичларидаги ахборотлар ахволини тезкорлик
билан йиғиш, қайта ишлаш ва тахлил қилиш имконларининг ортиши, ва давлат
бюджетининг касса ижросидаги тушум ва харажатларини кундалик назоратини
амалга ошириш имконлари яратилади;
- тижорат банкларни уларга дахли бўлмаган давлат бюджетининг касса
ижросини бажаришидан, унинг бухгалтерия ҳисоби ва давлат бюджети ижроси
хаққидаги ҳисоботларини тайёрлаш каби ишлардан халос қилинадилар.
Келтирилган қонуннинг амалиётда қўлланилиши учун қатор қарорлар ва
йўриқномалар қабул қилинди. Булар қаторида 2005 йил 5 майда 1475-сонли
“Бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш ва хизматлар) етказиб
берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатга олиш ва улар харажатлари
тўловини назорат қилиш тўғрисида”ги вақтинчалик Низом қабул қилинди ва
унга асосланган холда ғазначилик тизими органлари фаолият кўрсата бошлади.
Ушбу Низомда белгиланганидек, бюджет маблағлари олувчиларнинг
иқтисодий тасниф бўйича IV – гуруҳ харажатлари ғазначилик орқали ижро
этилиб ва назорати олиб борилади. Низомда молия органларида бюджетдан
маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни
рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини уларнинг харажатларини тўлашга
ўтказиш, устидан назорат қилиш Самарқанд вилоятида, шу жумладан
республика бюджетидан молиялаштириладиган айрим бюджет ташкилотлари
иштирокида амалга оширилиши қайд этилган. Бунда, бюджетдан маблағ
олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан
ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилишнинг аниқ
механизми қамраб оладиган молия органлари ҳамда бюджетдан маблағ
олувчиларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
белгилаши тасдиқланган.
Бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини уларнинг
харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш бўйича вазифалар
ҳамда функцияларни бажариш молия органларининг тегишли бўлинмалари
томонидан амалга оширилиши тартиби, шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва
ҳисобга олиш ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловини
амалга ошириш тартиби, қилинаётган ишлар назорати ва бунинг жавобгарлиги,
келтирилган тартибларнинг амага оширилиш қоидалари белгиланган. Низом
иловаларига “Бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар)
етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
63


Китобининг меёри, 2-иловада Шартноманинг тўловлар Жадвали, 3-иловада


бюджетдан маблағ олувчига хизмат кўрсатувчи банк Бюджет маблағлари
бўйича уларнинг банк ҳисобрақамларидан тўланадиган, бюджетдан маблағ
олувчилар тўлов топшириқномаларининг Реестри, ва 4-иловада Олинган нақд
пулларнинг миқдорлари ва бошқа бюджет харажатлари тўғрисидаги Ахборот
топшириш шакли келитирлган.
Янги хуқуқий тизимнинг тарақиётини белгиловчи босқич, давлат
бюджети газна ижроси тизимини такомиллаштириш максадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПП-594-сонли қарори
бўлиб, унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги “ негизида
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Јазначилигини ва унинг іудудий
бўлинмаларини молия органлари бўйича белгиланган бошєарув ходимлари
сони доирасида ташкил этилди”. Ташкил этилган Ғазначиликга қуйидаги
вазифалар юкланди:
Давлат бюджетининг касса ижросининг тушадиган даромадларни турли
бюджет ташкилотларига тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларининг
ҳаражатлар сметаси ижроси, давлат бюджети ижроси тўғрисида
ҳисоботларни тузиш;
Давлат бюджет маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами,
шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги
касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик
ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш;
Бюджет ташкилотларининг товар етказиб берувчилар (ишларни
бажарувчилар, хизматни курсатувчилар) билан шартномаларни шунингдек
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича
буюртмачиларнинг шартномалари харажатлари сметасида кўрсатилган
суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ
назорат урнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан
ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларини мақсадга
номувофиқ, асосиз ҳаражатларини олдини олиш
Бюджет ташкилоти шу жумладан мудофа ва хавфсизлик тузилмаларини
молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблагларидан фойдаланишда
макбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш бунда улар томонидан
тузилаетган шартномаларнинг сифатли таминланишини, уларнинг максадга
мувофиклиги ва нарх-наво ечимини мувофиклаштириш ва шу асосда
воситачилик хизматларидан воз кечиш
Харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда
тутилган катъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчилар (ишларни
бажарувчилар , хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита хисоб ракамларига
бюджетдан маблаг олувчилар номидан ва уларнинг топшириги бўйича
тўловларни амалга ошириш оркали тўлов интизомига сузсиз риоя этилиши
устидан таъсирчан назоратни таъминлаш юклатилди.
Ундан ташқари Ғазначилик фаолиятини ташкил қилувчи маслалар,
унинг рахбариятини таинлаш тартиблари, Ғазначилик ва унинг
64


бўлинмаларининг таркиби, ходимларининг сони каби мухим ташкилий


масалалар тасдиқланган.
Давлат бюджетини ғазначилик ижросига доир қатор қоннун, қарор ва
йўриқномалар қуидагилардан иборат:
¾ «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling