Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet69/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Таҳлил.
Худди бюджетни режалаштиришдек, унинг ғазна ижроси жараёнида
вужудга келадиган тенденцияларга тезкорлик билан жавоб ҳаракат қилиш учун
ҳам таҳлилий ахборот зарур. Бундан ташқари, шундай ахборот бюджет
соҳасини стратегик режалаштириш учун ҳам керак.
124


ДМБАТнинг ягона маълумотлар базаси молиявий таҳлил ва фаолиятни


бошқариш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган предметларга
қаратилган тизим кўринишда гавдаланади. ДМБАТнинг ягона маълумотлар
базаси ДМБАТнинг таҳлилий қуйи тизимларини, яъни таҳлил учун ҳар
тарафлама қамраб олувчи ахборотлардан иборат интеграллашган иловаларни,
ишлаб чиқиши ва фаолиятига шароитлар яратиб беради.
ДМБАТнинг ягона маълумотлар базасида сақланувчи асосий объектлар
бу - бюджетдан маблағ олувчилар фаолиятини амалга оширишда
шаклланадиган бирламчи ҳужжатлар, бюджетдан маблағ олувчилар
ҳисобварақларининг ҳолати. Тизимга барча бирламчи маълумотлар Ғазначилик
ҳамда унга бўйсунувчи субъектлар фаолиятини автоматлаштирадиган
иловалардан тушади. Бу маълумотлардан таҳлил ва қайта ишлаш мақсадида
фойдаланишга имконият пайдо бўлади. Тушган маълумотлар негизида
таҳлилий ишларни амалга ошириш учун ДМБАТнинг ягона маълумотлар
базаси асосий таҳлилий услубларни амалга оширишга имкон яратувчи базавий
механизмлар
ва
стандартлар
бизнес-қоидаларни
(тизимга
аввал
жойлаштирилган) беради.
Ўзгарувчан созлашдан фойдаланган ҳолда ДМБАТ ёрдамида бюджет
ҳисоботларининг барча шаклларини яратиш мумкин. Қонуний ўрнатилган
шакллар ўзгарган ҳолда янги турдаги таҳлилий ҳисоботлар билан ишлаш
мақсадида тизим тезкорлик ва кам меҳнат сарфлари билан қайта созлаш
таъминланади.
ДМБАТнинг аппарат-дастурий томондан амалга оширишнинг асосий
принциплари қуйидагилардан иборат:
ДМБАТнинг аппарат-дастурий томондан амалга оширилиши “мижоз –
сервер”, “мижоз - иловалар сервери - маълумотлар базаси сервери” ва “браузер
- WEB-сервер - маълумотлар базаси сервери” тизимларини ишлашига шароит
яратади. Оҳирги икки тизим “нозик мижоз” концепциясини амалга оширади.
"On - line" режими учун маълумотларни марказлаштирилган кўринишда
сақлаш концепцияси таклиф этилади. Барча сақланаётган ахборотларнинг ҳар
бири алоҳида номга эга. ДМБАТга бир марта жойлаштирилган барча
маълумотлардан уни қайта ишловчи барча модуллар фойдаланиши мумкин.
Маълумотлар базасининг тузилмаси турли бюджет йилларга тааллуқли
ахборотларни тегишли даврларга боғлашни ва турли вақт жараёнларига
тегишли ахборотларни параллел равишда қайта ишлашни таъминлайди.
Маълумотлар базасининг аппарат сервери локал тармоғи ва узоқда жойлашган
фойдаланувчилар учун тизимга масофавий уланишни ташкил этиш орқали
маълумотлардан фойдаланиш мумкин. ДМБАТнинг барча фойдаланувчилари
(улар жойлашган манзилдан қатъи назар) мажбурий равишда ДМБАТда
рўйхатга олинади.
Бюджет жараёнининг барча иштирокчилари ишчи станциялари
ДМБАТнинг ягона корпоратив тармоғига бирлаштирилади.
Бюджет жараёнининг узоқда жойлашган қатнашчиларини улашни
таъминловчи маълумотлар базасининг аппарат серверлари, иловалар
125


серверлари ва тармоқли асбоб-ускуна ўрнатиладиган хоналарнинг локал


тармоқ ўтказиш қобилияти 100 мбит/с ташкил этади.
ДМБАТнинг ҳудудий даражадаги аппарат-дастурий таъминоти қуйидаги
асосий параметрлар билан таърифланади:
фойдаланувчиларнинг сони: 20-50та (бу ерда ва кейинчалик
фойдаланувчи деб маълумотлар базалари сервери ишини бошловчи ишчи
станция назарда тутилади);
маълумотлардан фойдаланиш: маълумотлар базаси серверининг локал
тармоғи орқали;
фойдаланиш схемаси: “мижоз-сервер” ёки “мижоз-иловалар сервери-
маълумотлар базаси сервери”;
маълумотлардан фойдаланиш режими: on-line.
Маълумотлар базаси серверига талаблар (50-та фойдаланувчилар):
операцион тизим: “Oracle” ахборотлар жамламасини бошқариш тизимини
(АЖБТ) ишлашини таъминловчи барча тизим. TCP/IP тизими баённомалар
оқимини ва ДМБАТнинг яратиш бўйича техник ҳужжатларга мувофиқ бошқа
талабларни қувватлаш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling