Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet66/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Мониторинг ва бюджет ижроси
ДМБАТ тизими бюджетнинг чиқим моддалари ғазна ижросини тўла
автоматлаштиради – бюджетдан маблағ олувчилар томонидан харажатларни
тўлашга тайинланган сертификатни Ғазначиликка юборишдан тортиб то
бухгалтерлик ҳисобварақларини бир бири билан боғлаш амали ва тўловларни
амалга оширилгунга қадар. Бюджет маблағларини охирги олувчи ташкилотда
ўрнатиладиган қуйи тизим маъмурий бошқаришга имкон беради, жумладан,
ўрнатилган тартиб талаблари ёки меъёрий база ўзгарганда тайинлаш
сертификатларни масофавий янгиланади.
Операцион назорат ва бюджетнинг ойдинлиги
Тегишли қонунчиликка мос ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан
тасдиқланган бюджет маблағларини олиш тартиби бузилишга ҳамда
маблағларни мақсадсиз харажат қилишга имкон бермайдиган ғазна ижроси
бюджет ижросини жорий операцион назорат қилиш усулидан фойдаланган
ҳолда муваффақиятли амалга оширилади. Бу назорат ҳам амалга оширилаётган
операцияларни барча бюджетдан маблағ олувчигача етказилган бюджет
маблағларининг лимитларига мослигини, ҳам маблағларни мақсадли харажат
қилишни доимий мониторингини назарда тутади. Модомики текшириш
маблағлар харажат қилиш босқичигача, яъни, тўлов ҳужжатлар бюджетдан
маблағ олувчи томонидан олингунча, амалга оширилса, демак бу назорат
Ғазначиликда бюджет жараёнининг доимо янгиланаётган тўла ҳолатини
тасаввур этишга имкон беради. Бюджетдан маблағ олувчига етказилган
товарлар (хизматлар, ишлар) учун ҳар бир тўлашга тақдим этилган ҳужжат
тўлов ҳужжатларнинг стандарт реквизитларидан ташқари бюджет
таснифининг қўшимча майдонлари билан таъминланади.
ДМБАТ тизими тўлов топшириғи бўйича ҳужжатни қабул қилиш
вақтида тўлов ҳужжатлар параметрларини тегишли классификаторлар бўйича
автоматлаштирилган равишда солиштиради ҳамда тасдиқланган бюджет
маблағлар доиралигини ва тўлов тайинланган мақсадга мослигини аниқлайди.
121


Шу билан бирга Ғазначиликнинг маълумотлар базаси билан солиштирилади. Бу


маълумотлар базаси ўз ичига фойдаланувчи (ғазначилик бўлинмасининг
ходими) томонидан бериладиган, тўловнинг зудлик билан бажарилиши ёки
унинг устуворлиги ёки ҳар бир бюджетдан маблағ олувчининг бошқа
мезонларига қараб белгиланган ихтиёрий параметрларни қамраб олган.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling