Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


 Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботнинг ягона тизимини


Download 0.8 Mb.
bet74/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

3.3.1. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботнинг ягона тизимини 
яратишнинг долзарблиги ва зарурлиги 
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни ислоҳ қилиш ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг давлат секторида қўлланилаётган халқаро стандартларга
босқичма-босқич ўтиш давлат молияларини бошқариш тизимини ислоҳ
қилишдан бошланган ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тўғрисида”ги қонунининг 3-чи моддасида баён этилган унинг иккинчи
принципида, яъни “Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналиги”да, мустаҳкамланди.
“Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
ташкил этишнинг ягоналиги” принципининг моҳияти юқорида кўрсатилган
қонуннинг биринчи “кассанинг ягоналиги”, яъни Давлат бюджетининг барча
даромадлари тушумини ва барча харажатларининг сарфланиши Ягона
137


ғазначилик ҳисобварағи орқали ўтказилиши кўзда тутилган принципини амалга


оширишдан келиб чиқади.
Аниқлаштириш лозимки, кассанинг ягоналиги Ғазначилик учун банк
фақат битта ҳисобварағи очилишини назарда тутмайди. Ғазначилик ҳар хил
турдаги бюджет маблағларни сақлаш учун бир нечта ҳисобварақларни очиши
мумкин. Бу ҳисобварақлардан Ғазначилик бюджетдан маблағ олувчиларнинг
номидан товар етказиб берувчиларнинг (ишлар бажарувчи ва хизматлар
кўрсатувчилар) ҳисобварақларига ёки қонунчиликда кўзда тутилган мақсадлар
учун тўловларни бевосита амалга оширади.
Буланинг ҳаммаси, ўз навбатида, амалдаги бюджет ҳисоби тизимига
ўзгартиришлар киритилиш заруриятига олиб келади, яъни ислоҳотни амалга
ошириш ва Давлат секторида халқаро стандартларига мос равишда бюджет
ҳисобининг янги тизимини яратишда, ҳамда қонунчиликка тегишли
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишда ўз ифодасини топади. Натижада
ягона форматлар ва ҳисобни олиб бориш қоидалар асосида Давлат
бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет жараёнининг барча
субъектларга Давлат бюджети ижросини ҳисоби ва ҳисоботини олиб боришни
таъминлаш учун имкон беради.
Бу мажмуага Давлат бюджети, давлат мақсадли фондлари, бюджетлар ва
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ижросининг
ҳисоби ва ҳисоботи киради.
Бу ёндашув бухгалтерия ҳисобини ягона бюджет таснифлашга, Давлат
бюджетининг ғазна ижросини Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларнинг ва
ҳисоб-бухгалтерия ҳужжатларнинг ягона режасига асосланган ҳолда ташкил
этишда ягона стандартлар қўллашни кўзда тутади.
Халқаро тажрибани кўрсатишича
42
, аслида бюджет соҳасининг ислоҳоти
ва у билан боғлиқ бюджет ҳисоби ислоҳоти биринчи навбатда жамиятга давлат
молиялари билан ўтказиладиган операцияларнинг ойдинлиги ва очиқлигини
ташкил этишга; ҳокимлик органларининг ўзи олиб бораётган бюджет сиёсати
учун масъулиятини ўрнатишга қаратилган. Натижада, охир оқибат бюджет
ислоҳоти фуқароларнинг ушбу ҳокимликка бўлган ишонч муҳитининг
шаклланишига кўмаклашади.
Йирик дастурларни амалга ошириш мобайнидаги халқаро иқтисодий
ҳамжамиятнинг молиявий интеграцияси инвесторларга қўшимча ахборот
бериш заруриятига олиб келади. Сабаби шундаки, чет элга инвесторга жорий
даромадлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Вахоланки, бу
42

Масалан қаранг: Зеленский В.А. Базовые экономические понятия, формирующие


концепцию организации бюджетного учёта в Российской Федерации; «Реформирование бюджетного
учёта и отчетности в Российской Федерации. Место и роль финансовых органов субъектов РФ в
процессе реформирования» (сборник материалов регионального рабочего совещания);
138


даромад ва харажатлар амалдаги ҳисобни олиб бориш тизимида пул


маблағларининг тушуми ва кетиши билан боғлиқ. Маблағ қуйилмаларининг
қалтислигини аниқлаш учун йиғилган активлар ва мавжуд мажбуриятлар
хақидаги ахборот зарурлиги аниқ кўриниб турибди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling