Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


IV. Ғазначилик бўлинмаларини хоналар ва моддий-техника


Download 0.8 Mb.
bet63/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

IV. Ғазначилик бўлинмаларини хоналар ва моддий-техника 
воситалар билан таъминлаш қуйидагилардан иборат:
айрим ҳудудий молия органлар ва ғазначилик бўлинмаларни ўзининг
хоналари билан таъминлаш;
Молия вазирлиги Ғазначилиги захира серверини жойлаштириш учун уни
бино билан таъминлаш;
Ғазначилик бўлинмаларини моддий – техника воситалари билан
таъминлаш.
3. 2. Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими
(ДМБАТ)ни яратиш ва ривожлантириш
3.2.1. Ғазначиликнинг хусусий ахборот тизимини
яратишнинг долзарблиги ва зарурлиги 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида давлатнинг молия
тизимининг ва мос равишда Молия вазирлигининг қайта ташкил этилиши
ўтказилмоқда.
Бу
жараённинг
муҳим
йўналиши - вазирликнинг
автоматлаштирилишини ривожлантириш. Ахборотлаштиришнинг базавий
элементларидан
бири
сифатида
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлигининг Глобал интеграллашган ахборот тизимини (МФ ГИАТ) яратиш
деб белгиланган.
Минтақавий даражада Ягона ғазначилик ҳисобварағини жорий қилиш
учун қатор ташкилий ва услубий мазмунли тадбирларни ўтказиш керак.
Бинобарин бу тизим ишлаши учун тегишли ахборот-техник таъминот,
жумладан, алоқа каналлари ва тизимлари мавжуд бўлиши зарур. Бошқа
мамлакатлар амалиётининг кўрсатишича, Ягона ғазначилик ҳисобварағини
тегишли ахборот-техник таъминотисиз амалга ошириш мумкин эмас.
Ягона ғазначилик ҳисобварағини самарали ишлаб туриши учун асосий
шароит – бу минтақавий даражада бюджет жараёнининг қатнашчилари
ўртасида электрон тўлов ҳужжатлар алмашувини мавжудлиги.
Давлат молияларини ахборотлаштириш тизимининг асосий 
вазифаси. Ўзбекистон Республиканинг Молия вазирлиги Ҳайъатининг 1999
йил 19 январдаги 1/1 сонли “ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Глобал интеграллашган ахборот тизимини (МФ ГИАТ) яратиш ва маълумотлар
узатиш мустақил тармоғини шакллантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ
мамлакат Давлат бюджетини бошқариш бўйича жорий жараёнларни
автоматлаштиришни таъминлаш; барча даражаларда молия ахборотларни
максимал равишда автоматлаштирилган тарзда йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш
учун Молия вазирлигининг ахборот-таҳлилий тизимини яратиш дастури ишлаб
чиқилди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling