Диссертациянинг асосий мазмуни
Download 0.56 Mb.
|
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш муаммолари»
- «Электрон почта тизимнинг билимлар базасини тўлдириш ва ҳужжатларни фильтрлаш алгоритмлари»
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, мақсад ва вазифалари белгилаб олинган ҳамда тадқиқот объекти ва предмети аниқланган, олинган натижаларнинг ишончлилиги асослаб берилган, уларнинг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларини амалда жорий қилиш ҳолати, нашр этилган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг «Электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш муаммолари» деб номланган биринчи бобида электрон почта хабарларини фильтрлаш усуллари ва уларнинг қиёсий таҳлили ҳамда электрон почта хабарларини фильтрлашда зарур бўлган мезонларни танлаш ва электрон почта хабарларидан спам хабарларни аниқлаб олишдаги муаммолар ҳамда уларни ечимлари бўйича тавсиялар келтирилган. Биринчи параграфда электрон почта хизматлари турлари, спам хабарларнинг кўринишлари, электрон почтани фильтрлаш усулларини турли хусусиятлар, параметрлар ва муҳитлар бўйича қиёсий таҳлили амалга оширилган ва кенг имкониятли ва кўп хусусиятли эканлигини ҳисобга олган ҳолда қулайлиги, универсаллиги, амалга оширилиши, тўпланувчанлиги, вақт сарфи, такрорланмаслиги ва аниқлиги бўйича таянч вектор усулининг самарадорлиги юқори эканлиги аниқланган. Иккинчи параграфда спам хабарларининг барча кўринишлари учун умумий бўлган, яьни спам хабарни қайсидир бир кўринишида мавжуд бошқа бир тури учун мавжуд бўлмаган ёки спам хабар турлари, уларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши ҳамда уларни аниқлашдаги зарур омилларни ҳисобга олган ҳолда фильтрлаш тизимининг ортиқча юкланишлар сони ошиб кетмаслигини таъминлаш ва юқори самарадорликга эришиш учун керакли мезонлар танлаб олинган. Шунингдек спам омиллари ва уларни антиспам усуллари билан ўзаро боғлиқлиги келтирилган. Учинчи параграфда электрон почта хизматида фильтрлаш тизимини амалга ошириш босқичлари ва электрон почта хабарларни фильтрлаш ва улардан спам хабарларни аниқлаб олишнинг амалдаги тизимларидаги мавжуд камчиликлар ва фильтрлаш жараёнидаги муаммолар аниқланган, DNS ёзувларини текшириш ва доменларни диагностика қилиш учун ишлаб чиқилган химоя механизмлари, спамга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган қонунлар келтирилган ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган. Диссертациянинг «Электрон почта тизимнинг билимлар базасини тўлдириш ва ҳужжатларни фильтрлаш алгоритмлари» деб номланган иккинчи бобида электрон почта хабарларидаги спам хабарларни фильтрлаш иерархияси ҳамда ушбу иерархияга мос ҳолда электрон почта хабарларини фильтрлаш тизимининг билимлар базасини тўлдириш ва электрон почтадаги ҳужжатларни фильтрлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган. Мазкур бобнинг биринчи параграфида ташкилотнинг ахборот канали орқали келадиган барча ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш хизматларини амалга оширувчи тизим ва шу тизимнинг алоқа канали орқали кириб келган барча электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаб олиш ҳамда тизимга кирувчи ва чиқувчи хабарларни гуруҳларга ажратган ҳолда ишлаш имконини берадиган электрон почта хабарларидаги спам хабарларни фильтрлаш иерархияси таклиф этилган. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling