Диссертациянинг асосий мазмуни


-расм. Спам фильтрларни тармоқни турли тугунларида иерархик жойлашган тизимларидаги ахборот оқими


Download 0.56 Mb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1518896
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

1-расм. Спам фильтрларни тармоқни турли тугунларида иерархик жойлашган тизимларидаги ахборот оқими
Иккинчи параграфда ташкилотдаги мавжуд билимлар базасини тақсимлаш орқали янги турдаги спам хабарларни аниқлаш имконини берадиган билимлар базасига янги билимларни реал вақт режимида қўшиш, яьни билимлар базасини тўлдириш алгоритми ишлаб чиқилган. Билимлар базасида билимлар сони кескин ортиб кетган ҳолда юборилган сўровларга жавоб қайтариш вақти ортади. Бу муаммони олдини олиш мақсадида спам хабарларни аниқлаш тизимининг кўп даражали тизимини билимлар базасининг иерархияси шакллантирилган. 1, 2, 3 формулаларда билимлар базасига янги билимларни қўшиш келтирилган.



2-расмда спам хабарларни аниқлаш кўп даражали тизимининг билимлар базасини шакллантириш иерархияси келтирилган.
2-расм. Спам хабарларни аниқлаш кўп даражали тизимининг билимлар базасини шакллантириш иерархияси
Учинчи параграфда спам хабарларни аниқлаш тизимининг кўп даражали тизимини билимлар базаси иерархиясига мос ҳолда электрон почтадаги ҳужжатларни фильтрлаш алгоритми ишлаб чиқилган (3-расм). Бунинг натижасида спам хабарларни фильтрлаш тизими электрон хабарни спам хабарга тегишли эканлик ҳолатини якуний эҳтимоллигини гуруҳга ажратган ҳолда баҳолаш имконини беради.

3-расм. Ҳужжатларни фильтрлаш алгоритмининг блок схемаси
Диссертация ишининг «Спам хабарларни аниқлашнинг интеллектуал усул ва алгоритмлари» номли учинчи бобида машинали ўқитишга асосланган спам хабарларни аниқлаш схемаси, спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усул ва алгоритми ҳамда логистик регрессия асосида спам ҳужжатларни аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
Биринчи параграфда амалдаги мавжуд усуллар асосида спам хабарларни аниқлашда фойдаланиладиган нейрон тармоқнинг кириш параметрларига статистик бўлган ва статистик бўлмаган белгиларни киритиш орқали электрон почта хабарларини таснифлаш таклиф қилинган. Ушбу таснифлашга мос ҳолда электрон почта хабарларини фильтрлашнинг интеллектуал тизими ва машинали ўқитишга асосланган спам хабарларни аниқлаш схемаси шакллантирилган (4-расм).
Электрон почта хабарларини фильтрлашнинг нейрон тармоғининг самарали моделини (нейрон тармоқ турини) тўғридан-тўғри қуриш қуйидаги босқичларни ўз ичига олган маълумотлар базасида билимларни аниқлаш технологиясидан фойдаланиш орқали амалга оширилади:
1. Электрон почта хабарларининг дастлабки маълумотларини, шу жумладан спам ва спам бўлмаган электрон почта хабарларининг намуналарини олиш;
2. Дастлабки маълумотларни олдиндан қайта ишлаш ва нейрон тармоқни ўқитиш учун ўқув намунасини шакллантириш;
3. Нейрон тармоқ тузилмасини ишлаб чиқиш: ҳар бир қатламда киришлар, чиқишлар, тармоқ қатламлари ва нейронларнинг сонини белгилаш;
4. Спам хабарларни фильтрлаш моделини яратиш учун нейрон тармоқни ўргатиш;
5. Спам хабарларни фильтрлашнинг нейрон тармоқли моделини синаб кўриш ва баҳолаш.


Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling