Маълумот искандаров Бекзоджон Махмудович


Download 17.31 Kb.
Sana05.04.2023
Hajmi17.31 Kb.
#1274600
Bog'liq
03 03 2023 ФИБ Учтепа т суди Б Искандаров


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабидан Учтепа туманлараро судига юборилган тингловчиларнинг стажировка ўташи юзасидан хафта давомида амалга оширилган ишлари ҳақида


МАЪЛУМОТ

  1. Искандаров Бекзоджон Махмудович

2023 йил 27 февраль куни МИБ Чилонзор туман бўлимининг аризасига асосан қарздор Ш.Сайдалиевдан ундирувчи Н.Санакуловананинг фойдасига иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманилараро судининг 2009 йил 23 ноябрь кунги чиқарилган ижро варақаси бўйича ижро ишини юритиш тугатиш ҳақидаги ажрим намунасини тайёрладим.
Ундирувчи “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг манфаатини кўзлаб қарздорлар Д.Буриева, А.Каримов, Н.Рахимова, Т.Римскаялардан қарз ундириш ҳақида аризалари билан танишиб чиқиб, суд буйруқлари намуналарини тайёрладим.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекциясининг фуқаролар Х.Каримов ва У.Қаюмовларнинг манфаатида «MIMAR GROUP» МЧЖга нисбатан иш ҳақини ундириш ҳақида суд буйруғи бериш тўғрисидаги киритган аризалари билан танишиб чиқиб, аризани қайтариш тўғрисида ажрим намунасини тайёрладим.
2023 йил 28 февраль куни даъвогар З.Арабовнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси давлат божхона бошқармасига нисбатан қўмитанинг буйруғини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, хал қилув қарори намунасини тайёрладим.
Шунингдек, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, компенсация тўловини ундириш, қарздорликни ундириш ҳақидаги 3 та фуқаролик ишлари билан танишиб чиқиб, ушбу ишлар юзасидан аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш тўғрисида ажрим намунасини тайёрладим.
2023 йил 1 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Туронбанк” АТБ манфаатида жавобгарлар Н.Барлибаевага нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши билан танишиб чиқдим ва ушбу фуқаролик иши бўйича хал қилув қарори намунасини тайёрладим.
Шунингдек, солиқ қарзини ундириш ҳамда соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидади суд буйруғини чиқариш юзасидан 2 та аризалар билан танишиб, уларни қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги ажрим намуналарини тайёрладим.
2023 йил 2 март куни даъвогар К.Ирмухаммедованинг даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши юзасидан даъвони таъминлаш тўғрисидаги ҳамда суд-қурилиш экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги ажримлар намунасини тайёрладим.
Шунингдек, фуқаро М.Акрамованинг фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар моддий таъминот ундириш ҳақидаги фуқаролик иш билан танишиб чиқиб, хал қилув қарори намунасини тайёрладим.
2023 йил 3 март куни даъвогар М.Отажонованинг никоҳ давомида орттирилган мулкни умумий мулк деб топиш, улушларни ½ қисмига эгалик белгилаш, уйга киритиш, уйдан кўчириш ва булиш ҳақида даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши билан танишдим ва хал қилув қарори намунасини тайёрладим.


Download 17.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling