Диссертациянинг асосий мазмуни


-жадвал Спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усулини тестлаш натижалари


Download 0.56 Mb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1518896
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

1-жадвал
Спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усулини тестлаш натижалари

Спам хабар турлари

Жами спам хабар сони

Аниқланган спам хабарлар %

Аниқланмаган спам хабарлар %

Тизимни ёлғон ишга тушишлари %

ЭПС

1364

97,3

2,1

0,6

ИТС

1223

95,4

3,9

0,7

ФС

1393

96,3

3,2

0,5

СШТС

1676

95,1

4,1

0,8

КБС

1128

93,3

6,1

0,6

СС

1410

92,1

7,1

0,8

2-жадвал
Спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усулини самарадорлигини баҳолаш натижалари

Спам хабарларни аниқлаш тизимлари

Жами спам хабар сони

Аниқланган спам хабарлар %

Аниқланмаган спам хабарлар %

Тизимни ёлғон ишга тушишлари %

СХАД

1665

96,2

3,4

0,4

AntiSpam Sniper Pro.

1665

94,8

3,1

2,1

Malwarebytes Anti-Exploit Free

1665

93,4

4,4

2,2

Spybot Search & Destroy

1665

92,7

4,8

2,5

Spamhaus

1665

97,1

2,1

0,8

Спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усулига асосланган тизимларни бошқа спам хабарларни аниқлаш тизимларининг самарадорлиги билан солиштирганда олинган натижалар
2 – жадвалда келтирилган. Бунда спам хабарларни аниқлашда юқорида қўрсатилган 3 та асосий кўрсатгичлар бўйича синалган .
3 – жадвал
Электрон почта хабарларини фильтрлашнинг унумдорлиги турлича бўлган процессор ва график процессорли компьютерларда ўтказилган тестлаш натижалари
Бунда спам хабарларни аниқлаш дастури (СХАД).

Қурилмага
қўйилган
талаблар
Электрон
почта хабарлари
ни филтлаш(ЭПХФ)

Intel core i5 4,4GHz, 16Gb тезкор хотира

Intel Core i9 7900K, 64Gb тезкор хотира

Intel Core i11 7900K, 64Gb тезкор хотира, GTX 1080 TI график процессор

СХАД (ЭПХФ)

0,7 с

39 мс

11 мс

MailWasher Free (ЭПХФ)

1,5 с

65 мс

26 мс

SpamBytes (ЭПХФ)

0,9 с

43 мс

13 мс

Spamihilator (ЭПХФ)

0,8 с

41 мс

12 мс

Spamfence (ЭПХФ)

1,2 с

49 мс

15 мс

Иккинчи параграфда спам хабарларни аниқлаш дастурий воситасининг функционал структураси келтирилган(6-расм).

6-расм Спам хабарларни аниқлашни дастурий воситасининг функционал структураси
Учинчи параграфда ташкилот электрон почта тизимини спам хабарлардан ҳимоялашнинг дастурий воситасини амалиётга татбиқ этиш натижалари келтирилган.
СХАД дастурининг асосий мақсади вируслар, хакерлик ҳужумлари ва спамлардан кенг қамровли ҳимоя асосида ташкилотнинг электрон почтасини ҳимоя қилиш билан бир қаторда мураккаб ёндашув ёрдамида кирувчи хатларни таҳлил қилишдан иборат.
Ташкилот ва корхоналарни электрон почта манзилларини фильтрлаш ва улардан спам хабарларни аниқлаб олишнинг дастурий воситаси “Киберхавфсизлик” маркази давлат унитар корхонасида, “UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” маъсулияти чекланган жамиятида ва “ASR KABEL” маъсулияти чекланган жамиятида жорий этилган ва натижалар қуйида келтирилган.
“Киберхавфсизлик” маркази давлат унитар корхонасида электрон почта хабарларини фильтрлаш, спам хабарларни аниқлаш ва уларни блоклаш учун ишлаб чиқилган дастурий восита 4673 та электрон почта хабарларини фильтрлаб, улардаги 1364 та спам хабардан 1327 тасини 97.3% аниқлик ва 2.7% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берди..
“UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” маъсулияти чекланган жамиятида электрон почта хабарларини фильтрлаш ва улардаги спам хабарларни аниқлаш мақсадида тажрибавий синовдан ўтиш жараёнида электрон почта хабарларидаги спам хабарларни аниқлаш дастурий воситаси 3624 та электрон почта хабарларини самарали фильтрлаб, улардаги 1465 та спам хабардан 1431 тасини 97.6% аниқлик ва 2.4% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берди.
“ASR KABEL” маъсулияти чекланган жамиятида электрон почта хабарларини фильтрлаш ва улардаги спам хабарларни аниқлаш ҳамда блоклаш мақсадида синовдан ўтиш жараёнида электрон почта хабарларидаги спам хабарларни аниқлаш дастурий воситаси 2526 та электрон почта хабарларини самарали фильтрлаб, улардаги 1280 та спам хабардан 1248 тасини 97.5% аниқлик ва 2.5% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаб уларни мувофаққиятли блоклаш имконини берди.
Ишлаб чиқилган дастурий воситани корхона ва ташкилотларда қўллаш натижасида олинган натижалар асосида шуни айтиш мумкинки, битта фойдаланувчининг эьтиборсизлиги натижасида ташкилотнинг ахборот тизимига зарар етиши ва унинг натижасида почта серверини иш фаолиятига салбий тасир юкланиши ёки ташкилотнинг маълумотлар базасидан керакли маълумотларни чиқиб кетиши, ўчирилиши ёки ўзгартирилиши каби оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Бир қараганда одий кўринган спам хабарларни вақтида аниқлаб бартараф этилмаса унинг оқибатлари асосида ташкилотнинг бошқа тизимларига киришга йўл очилади. Чунки бирор ташкилот йўқки электрон почта манзилига эга бўлмаган. Электрон почта ана шундай барча ташкилотларда мавжуд бўлган ва бутун дунё бўйича маълумотлар алмашиш имконини берадиган ягона технологияларидан биридир. Шунинг учун ҳам ушбу технологиялардан самарали фойдаланиш учун унинг хавфсизлигига хам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ саналади.

ХУЛОСА
«Электрон почта хабарларини фильтрлаш ва спам хабарларни аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:

  1. Электрон почтани фильтрлаш усуллари турли хусусиятлар, параметрлар ва муҳитлар бўйича қиёсий таҳлил қилинди ва таянч вектор усулининг самарадорлиги юқори эканлиги аниқланди. Спам хабарларининг барча кўринишларни учун умумий бўлган керакли мезонларни танлаб олиш натижасида фильтрлаш тизимининг ортиқча юкланишлари сонининг камайишига эришилди.

  2. Ташкилотдаги мавжуд билимлар базасини тақсимлаш орқали янги турдаги спам хабарларни аниқлаш имконини берадиган янги билимларни реал вақт режимида билимлар базасини тўлдириш алгоритми ишлаб чиқилди. Натижада билимлар базасида билимлар сони кескин ортиб кетган ҳолда юборилган сўровларга жавоб қайтариш вақтининг 1 мс камайишига эришилди.

  3. Спам хабарларни аниқлаш тизимининг, кўп даражали билимлар базаси иерархиясига мос ҳолда, уч босқичдан иборат электрон почтадаги ҳужжатларни фильтрлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Натижада электрон хабарни спам хабарга тегишли эканлиги ҳолатининг якуний эҳтимоллигини баҳолаш имконига эга бўлинди.

  4. Спам хабарларни аниқлашнинг модификацияланган таянч вектор усули ва алгоритми ишлаб чиқилди. Натижада F классификатор ҳужжатларни, аниқланган тавсифи асосида, классификаторни икки тоифага ажратиш имкониятига эришилди.

  5. Модификацияланган таянч вектор усули асосида ишлаб чиқилган спам хабарларни аниқлашнинг спам хабарларни аниқлаш дастурий воситаси 97.6% аниқликни кўрсатди.

  6. Ишлаб чиқилган спам хабарларни аниқлаш дастури ёрдамида электрон почта хабарларидан спам хабарларни аниқлаш учун кетган вақт
    11 мс ни ташкил этди. Бу бошқа дастурий воситаларга қараганда 1 мс тезроқ эканлиги аниқланди.

Таклиф этилган усуллар асосида ишлаб чиқилган электрон почта хабарларини фильтрлаш ва улардан спам хабарларни аниқлаб олишнинг дастурий воситаси ташкилотдаги ахборотни ҳимоялаш учун фойдаланиладиган ҳимоя тизимининг ёлғон ишга тушиш эҳтимолини 1.4 баробарга камайтиришга ҳамда ишлаш тезлигини 1.1 баробарга ортишига ва электрон почта хабарларини 24/7 режимида ҳимоясини таъминлаш имконини беради. Спам хабарларни аниқлашда бунданда яхшироқ самарадорлик кўрсатгичига эришиш учун спам хабарлар базасини доимий янгилаб бориш бўйича тавсиялар келтирилди.
Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling