Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Молиянинг фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти


Download 361.26 Kb.
bet2/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

Молиянинг фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти


Ижтимоий-иқтисодий тузумлар бир-биридан ишлаб чиқариш муносабатлари хусусиятлари билан фарқ қилади. Ўз навбатида, янги ишлаб чиқариш муносабатлари мавжуд ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасидан келиб чиқади. Янги ишлаб чиқариш муносабатларига давлат тузилмаси ҳам мос келиши керак. Алоҳида олинган давлатда ўзгаришлар юқоридагидек кетма-кетликда ва боғлиқликда содир бўлмаслиги мумкин. Лекин бу жараёндаги умумий қонуниятлар хусусий ҳолатларга боғлиқ бўлмайди. Ҳар бир ижтимоий тузум ва шунга мувофиқ равишда, шу тузумдаги давлатга маълум бир молиявий тузилма мос келади.

Турли ижтимоий-иқтисодий тузумларда молия муноса-батлари бир- биридан фарқ қилади ва бу фарқлар қуйидаги сабаблар туфайли пайдо бўлади:



  • ҳар қандай ижтимоий тузумга жамиятнинг ўз синфий тузилмаси мос келади. Бунда молия МДни тақсимлаш муносабатларини ҳисобга олиб, уларнинг давлат фойдасига қайта тақсимланишини ташкил қилади;

  • ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузумда молия дав-латнинг мақсадлари ва вазифаларига бўйсунади;

  • ишлаб чиқаришнинг янги усули хўжалик муносабат-ларининг янги тизимини вужудга келтиради. Масалан, қулдорлик ва феодаллж; тузумларга натурал муносабатлар хос бўлган бўлса, шунга мос равишда давлат даромадларини шакллантириш ҳам асосан натурал характер касб этган. Капиталистик хўжалик товар-пул муносабатларига таянади. Шунга мувофиқ давлат даромадларини шакллантириш ҳам пул шаклида амалга оширилади;

  • агар давлат бошқарув органи сифатида таркиб топган ишлаб чиқариш муносабатлари ва синфий тузумнинг вазифаларига хизмат қилса, шу вазифаларга молия ҳам хизмат қилади;

  • фақат ижтимоий тузилма ва технологияларгина эмас, балки молия ҳам бир давлатдан бошқасига экспорт қилиниши мумкин.

8 Молия фанининг пайдо бўлиши ва ривижланишда аждодларимиз хизматлари?


Жаҳонда молиянинг алоҳида фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши жараёнида ўзбек олим ва мутафаккирлари-нинг улкан ҳиссалари бор. Тўғри, Буюк Темур ёки Буюк Бобур9 каби ватандошларимиз қадимда “молия” деб номланган махсус илмий асарлар ёзишмаган. Лекин улар ўзларининг бошқа номлар билан аталган илмий-сиёсий, диний ва маърифий асарларида молиянинг турли масалаларига тегишли фикр-мулоҳазаларини баён қилишган. Ўзбек давлат-ларининг айрим ҳукмдорлари эса ўз амалий фаолиятларида молия, айниқса, унинг таркибий қисми бўлган солиқ соҳасини ривожлантириш бўйича улкан аҳамиятга молик ислоҳотлар ўтказишган.
Инсоният тарихида илк давлатлар пайдо бўлиши ва уларнинг турли- туман харажатларини қоплаш мақсадида солиқлардек ўта муҳим восита ўйлаб топилиши билан, яъни қадим-қадимдан ҳукмдорлар ва солиқларнинг тўловчилари солиқлар миқдори, тўлаш тартиби ва муддатлари маса-лалари бўйича ўзаро тортишиб келишган. Чунки халқ учун булар ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланган. Бизнинг буюк аждодларимиз бу муаммо ҳам ҳокимлар, ҳам уларга тобе халқларни қаноатлантира оладиган тарзда ижобий ҳал бўлиши учун жуда катта ҳисса қўшишган.
Мутафаккирларимизнинг молия фанига қўшган ҳисса-лари ҳақида сўз юритишдан олдин муқаддас китобимиз “Қуръони Карим”да ҳам молия ва солиқ масалаларига кенг эътибор берилганлигини эътироф этишимиз мантиқан тўғри бўлади. Тўғри, “Қуръон” ни инсон яратмаган, у Парвардигор томонидан биз, мусулмонларга, тортиқ этилган буюк асар! Биз учун бу ўринда энг муҳими шундаки, ана шу муқаддас китобимизда ҳам молия, айниқса, солиқ ва солиқ тўлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. “Қуръони Карим”да исломий солиқларнинг асосий турлари бўлмиш хирож, ушр, закот ва бошқа солиқларнинг миқдори, тўлаш тартиби, вақти, солиқ йиғувчилар ва тўловчилар ҳақида атрофлича фикр юритилган.
Ҳадисларда ҳам молияга дахлдор масалалар бўйича кенг миқёсда фикр юритилган. Масалан, солиқлар, уларнинг турлари, тўловчилар, тўлов миқдорлари ва шартлари каби масалаларнинг аниқ жавоблари ҳадисларда баён этилган.
Милоддан аввалги ВИИИ асрда, яъни бундан 2800 йил олдин қадимий Хоразм диёрида битилган “Авесто” асарида молия масалалари ҳам тадқиқ этилганлиги жаҳондаги иқти-содий тафаккур тарихи билан шуғулланадиган олимларни ҳайратга солади10. Зеро, дунёда молияга дахлдор ва 28 аср олдин ёзилган ҳамда бугунгача сақланиб қолинган асарлар деярли йўқ. Хуллас, ”муқаддас китобда аграр муносабат-ларнинг молия масалаларига ҳам катта эътибор берилади”11.

Молиянинг баҳо иш ҳақи кредит ва бошқа иқтисодий категориялар бн ўзаро боғлиқлиги ва фарқли жиҳатлари ҳақида айтиб беринг?


Тақсимлаш жараёнлари фақатгина молия орқали эмас, балки бошқа иқтисодий категориялар, жумладан баҳо, кредит, солиқ ва ҳ.к.лар орқали ҳам амалга оширилади.

Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling