Мундарижа Кириш
Download 0.91 Mb.
|
algoritm
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3.4. Йиғиндини ҳисоблаш формулалари
1.3.3. Эҳтимоллик Биз алгоритмларни кирувчи маълумотларга боғлиқ равишда таҳлил қилмоқчимиз, бунинг учун у ёки бу кирувчи маълумотлар тўплами қанчалик тез учрашини баҳолашимиз керак. Айниқса, у ёки бу шартларни қондирадиган кирувчи маълумотлар эҳтимолликлари билан ишлашга тўғри келади. У ёки бу ҳодисанинг эҳтимоллиги ўзида нол ва бир орасидаги сонни билдиради, яъни 0 эҳтимоллик ҳодисанинг умуман рўй бермаслигини, 1 эҳтимоллик эса ҳодисани муқаррар рўй беришини билдиради. Агар бизга турли хил мумкин бўлган кирувчи қийматлар аниқлиги 10 га тенглиги маълум бўлса, у ҳолда биз тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкинки – ҳар бир бундай киришлар эҳтимоллиги 0 ва 1 орасида ва бу барча эҳтимолликлар йиғиндиси 1 га тенг ҳамда улардан бири албатта рўй бериши керак. Агар ҳар бир кириш рўй бериш имконияти бир хил бўлса , у ҳолда уларнинг ҳар қайсиси эҳтимоллиги 0.1 га (10 дан бири ёки 1/10) тенг. Бизнинг таҳлилимиз кўпроқ барча имкониятларни ҳисобга олади ва уларнинг барчаси тенг эҳтимолли деб фараз қиламиз. Агар барча имкониятлар сони N га тенг бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар қасиси эҳтимоллиги 1/ N га тенг. 1.3.4. Йиғиндини ҳисоблаш формулалари Алгоритмлар таҳлили чоғида қандайдир ўлчовлар тўламини йиғишимизга тўғри келади. Келинг бизда циклли алгоритм бўлсин. Агар ўзгарувчи 5 қиймат қабул қилса, у ҳолда цикл 5 марта бажарилади, агар қиймат 20 қабул қилса у ҳолда 20 марта. Умуман, агар цикл ўзгарувчиси қиймати М га тенг бўлса, у ҳолда цикл М марта бажарилади. Агар цикл ўзгарувчиси 1 то N гача қийматларни қабул қилса, у ҳолда циклнинг барча бажарилишлари йиғинди сони 1 дан N гача булган натурал сонлар йиғиндисига тенг бўлади. Биз бу йиғиндини Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling