59
Бу усулдан бутун дарс давомида фойдаланиб бўлмайди, чунки ўқувчи
чарчаб қоладива ёзув сифати бузилади. Ритмик усулни қўллашда асосан,
ҳарфларнинг асосий элементи “бир”,”икки”,”уч”деб берилади.
Бу усулни қўллашда ҳарф ёки элементлар аввал саноқсиз ёзилади
сўнгра саноқ остида ёздирилади.
Саноқ-оҳанг ёки ритмик усулдан бўғин ва сўз, гапларни ёздиришда
ҳам фойдаланилади.
Ҳарф ва уларнинг элементларини таҳлил қилиш усули. Ҳарф ва
унинг элементларини таҳлил қилиш турлича амалга оширилади.
Ҳарфларни элементларга ажратиб таҳлил қилиш ҳар бир ҳарфнинг неча
элементдан тузилганлигини, қандай
шаклда эканлигини, бу элементлар
бошқа ҳарфлар билан боғланишида қандай кўринишга эга бўлишини
ўқувчилар тасаввур этадилар.
Айрим ҳарфлар бир неча элементдан ташкил топган бўлиб,
улар бир
бутун шаклда ёзилади, аммо ўқитувчи унинг неча элементдан
иборатлигини эслатиб ўтади. Масалан, кичик d ҳарфининг
биринчи
элементи тўлиқ овал, иккинчи элементи пасти ҳалқали таёқчадан иборат.
Бу ўринда ҳарфнинг неча элементдан иборат эканлиги эслатиб
ўтилади, ёзишда эса бу ҳарфни қўл ҳаракатини узмасдан ёзиш
талаб
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: