Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet3/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Иш тартиби
1.Кафедрада вилоят сoғликни сақлаш бўлими эпидемияга қарши режим комиссиясининг патоген микроорганизмлар билан ишлашга ёзма рухсатномаси бўлиши зарур.
2.Кафедрага кириш жойи алохида бўлиб, бошқа кафедраларнинг кириш жойлари билан боғланмаган бўлиши шарт. Кафедра худуди орқали бошқа кафедраларга ўтиб-қайтиш қатиян ман этилади.
3.Кафедрага кираверишда ташқаридан келганларнинг пойафзалларини тозалаш учун металдан ясалган махсус мослама ва хўлланган латта (остонада) бўлиши шарт. Махсус мослама хар куни, ёғингарчилик пайтида эса ифлосланиш даражасига қараб тозаланиб туриши керак. Латта эса талабалар гавжум пайтда хар 2 соатдан, оддий пайтларда хар 4 соатдан, ёғингарчилик пайтида ифлосланиш даражасига қараб янгиланиб туриши лозим.
4.Микробиологик, иммунологик ва микологик лабораториялар, шунингдек бокслар алохида хоналарда жойлашган бўлиши ва кириш эшиклари алохида бўлиши шарт.Ушбу хоналарда овқат тайёрлаш, овқатланиш, сув ичиш, чекиш, косметик бўяниш буюмларидан фойдаланиш, кийимларни илиб қўйиш (махсус халатлардан ташқари), бехуда кириб чиқиш қатьиян ман этилади. Бу хоналарда ишлаётганда тегишли эпидемияга қарши қоидаларга риоя қилинишига кафедра мудири ва катта лаборант жавобгардирлар.
5. Кафедра ўқув хоналари ва лабораторияларда сув бўлмаса, ишлаш қатьиян ман этилади, шунингдек, электрни ўчириб қўйиш хам мумкин эмас, чунки музлатгич ва термостатлар доимо ишлаб туриши лозим.
6. Хар бир ўқув хонаси ва лабораторияларда алохида сув жўмраклари (иссиқ ва совуқ сувлар учун), совун, “электр сочиқ” (қуритгич) ва махсус идишда дизенфекцияловчи эритма бўлиши шарт. Агар “электр сочиқ” ўрнатишнинг иложи бўлмаса, одатдаги сочиқлардан тегишли гигиеник ва эпидемияга қарши режим қоидаларига амал қилган холда фойдаланиш мумкин.
7.Хар бир ўқув хонаси, лабораториялар ва бошқа хоналардаги стол, курсиларнинг юзлари силлиқ бўлиши (тирқишлари ва бошқа хил нуқсонлари бўлмаслиги) лозим. Агар уларнинг тирқишлари ёки бошқа хил нуқсонлари бўлса устига полиэтилен ёпинғич билан ёпиб қўйилади. Хоналар, лабораториялар ва коридорларда осиб қўйилган деворий кўргазмалар хам полиэтилен ёпингич билан ўраб қўйилиши шарт.
8. Хар бир иш кунида лаборантлар хоналар ва лабораторияларни 15-30 минут давомида кварс лампалари билан нурлатиришлари, кейин эса стол, стол ва хонадаги асбоб-анжомларни дизенфекцияловчи эритма билан, микроскопларни эса 70% ли этил спирти билан артиб чиқишлари лозим. Кафедра фарроши эса полни хлораминли сувда ювиб чиқиши керак.
9. Хар хафтанинг сўнгги иш кунида мукаммал, бутун кафедра бўйича артиб – тозалаш ишлари (деворлар, эшиклар, деразалар ва уларнинг ойналари, токчалари, столлар, курсилар билан биргаликда) тегишли дизенфекцияловчи эритмаларни қўллаган холда олиб борилиш шарт.
10. Касалликка чалинган ёки бирор касаллик туфайли организми зарарланган кафедра ходимлари ишга, талабалар эса машгулотларга қўйилмайди (айниқса нафас йўллари ва тери касалликлари – пиодермиялар ва микозлар билан касалланганлар).

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling