Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Келиб чиқиш жихатидан антибиотиклар


Download 347.06 Kb.
bet40/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Келиб чиқиш жихатидан антибиотиклар:

  1. Замбуруғлар, антибиотиклар ва бактериялардан олинувчи антибиотикларга:

  2. ҳайвонлардан олинувчи антиботикларга

  3. синтетик ва ярим синтетик антибоитикларга

  4. Юқори даражали ўсимликлардан олинувчи фитонцидларга бўлинади.

Кимёвий таркиби жиҳатидан эса антибиотиклар.
1)Азот ва гетероцитик бирикмалар сақловчи антибиотикларга пенциллин, цефалоспорин ва бошқалар.
2)Ароматик бирикмалар сақловчи антибоитикларга левомицитин.
3)Тетрациклин бирикмалари тетрациклин, стрептомицин, канамицин, мономицин.
Микроорганизмларга антибиотиклар асосан 2 хилда таъсир қилиши мумкин. 1)Бактериостатик 2)Бактерицид бунда антибиотик микроорганизмларга салбий таъсир этиб уларни халок бўлиши кузатилади. Бактериостатик таъсир қилиши эса микроорганизмларни ўсиши ва ривожланиши тўхталиши тушинилади.
Микроорганизмларга таъсир этиш доирасига қараб антибиотиклари 2 гуруҳга ажратилади:
1)Тор доирада таъсир қилувчи антибоитиклар
2)Кенг доирада таъсир қилувчи антибиотиклар.
Тор доирада таъсир этувчи антиботиклар фақат маълум бир микроорганизмларга таъсир этиб, бошқа микроорганизмларга эса таъсир қилиши кузатилмайди. Масалан: пенциллин антибиотики гр + кокклар ва бактерияларга таъсир этса кислотага чидамли ва гр – микроорганизмларга таъсир этмайди. Таъсир доираси кенг антибиотиклар эса кўпчилик микроорганизмларга салбий таъсир этади. Масалан: левомицетин, тетрациклин антибиотиклари гр +, - ва кислотага чидамли бактерияларга таъсир этади.
Антибиотикларни биологик таъсир механизмлари ҳар хил бўлиб, бу антибиотикларни химиявий келиб чиқишига миқдорига организмни турига микроструктурасига ва қандай шароитда қўлланишига боғлиқдир. Бундан ташқари антибиотикларни бактериялар томонидан қандай шимилишига ҳам боғлиқ бўлади. Антибиотикларни биологик таъсир механизми шартли равишда қуйидаги группаларга бўлиш мумкин.
1)Ҳужайра деворини синтезини тўхтатиб қўювчи антибиотиклар (пенициллин, линколлицин, цефалапорин).
2)Ҳужайра мемебранаси функциясини бузувчи антибиоитклар (альбомицинцин, грамицидин, нистатин).
3)Танлаб нуклеин кислоталар синтезини тўхтатиб қўювчи антибоитклар:
а)РНК синтезини тўхтатиб қўючи антибиотиклар (актиномицин, канамицин, неомицин).
б)ДНК синтезини тўхтатиб қўювчи антибоитиклар (актидион, новобиоцин)
4)Пурин ва пиримидин асослари синтезини бузувчи антибиотиклар азасерин.
5)Оқсил синтезини тўхтатиб қўювчи антибиотиклар (канамицин, тетрациклин).
6)Нафас олишни тўхтатиб қўювчи антибоитиклар олигомицин.
7)Оксидланиш қайтарилиш жараёнларига таъсир қилувчи антибиотиклар (грамицидин, олигомицин).
Антиметоболит моддалар.
Гр + ва гр – микроорганизмлар ҳужайра деворлари тузилиши жиҳатидан бир биридан тубдан фарқ қилади. Гр + микроорганизмлар ҳужайра деворида пептидогликан моддаси кўп бўлганлиги туфайли пенцициллин антибиотиги пептидогликан моддасини синтезини буриб уларни ҳужайра девори шаклланишини тўхтатиб қўяди. Яна бу антибиотик бактериялар ҳужайра деворини шаклланишида иштирок этувчи баъзи бир аминокислоталар синтезига ҳам таъсир этади. Пенциллин антибиотиги таъсирида бактерия ҳужайра девори синтези бузилиб, девор шаклланиши тўхтайди, лекин ҳужайра цитоплазматик оқсилларини синтези тўхтамайди. Буни натижасида бактерия ҳужайраси тез катталаша бориб, бу ерда ҳужайра девори бўлмаганлиги туфайли микроорганизмлар турли шаклларда бўлиши мумкин. Пепрацинлин, стрептомицин ва бошқалар оқсил синтезини тўхтатиб куювчи антибоитиклар ҳисобланади. Антибиотиклар юқумли ва бошқа ҳар хил касалликларни даволашда ижобий натижалар бериши билан биргаликда яна улар шу организмга салбий яъни ёнаки таъсир этиши ҳам мумкин.
Булар
1) Бир антибиотикни узоқ вақт қўлланилса организмга заҳарли таъсир этиши мумкин. Масалан: канамицин ва стрептомицинлар узоқ вақт қўлланилса улар организмга отоген таъсир этиши яъни эшитиш нервига ва вестибуляр аппаратига таъсир этиб кар бўлишга олиб келади. Эритромицин, олеандомицин жигарга таъсир этиши мумкин.
2)Антибиотикларни муттасил қўлланилиши организмни шу антибиотикларга нисбатан сезувчанлигини оширишга ва бу аллергик касалликларга олиб келади.
3)Ўринсиз организмга юборилган антибиотиклар ичак микрофлорасига таъсир этиб, ичак дисбактериози касаллигини келтириб чиқаради.
4)Антибиотиклар иммуногенезига таъсир этиб, иккиламчи иммунодефицит касалликларини келтириб чиқаради.

  1. Касалликка қарши ишлатиладиган антибиотикни нотўғри танланилиши ва қўлланилиши натижасида патоген микроорганизмларни антибиотикларга чидамли штамлари хосил бўлади.

Микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини қуйидаги усуллари ёрдамида аниқланади.
1)Диск усули ёрдамида микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш.
2)Қатор суюлтириш усули билан антибиотикларга бўлган микроорганизмлар сезгирлигини аниқлаш.
Медицина амалиётида юқумли касалликлар билан касалланган беморларни даволашда ва қатор касалликларни олдини олишда макроорганизмлар зарарли таъсир этмайдиган микроорганизмларга эса ўлдирувчи таъсир этадиган кимёвий моддалар кенг қўлланилмоқда. Хозирги замон кимётерапиясига П.Эрлих ва Д.Я.Романовскийлар асос солишган. И.И.Мечников томонидан эса химиявий препаратларда клиник ва экспериментал текшириш ишларини олиб борган. Кимёпрепаратлар специфик таъсир қилиши яъни организмга максимал терапевтик эффектда минимал токсик таъсир курсатиш лозимдир. Юқумли касалликлар даволаш учун қуйидаги препаратлар ишлатилади.
Висмут препаратлари (висмут нитрат асоси ксероформ, висмут салицилат асоси, биохинол, бисмоверол, битиураол, пентабисман ва бошқалар). Бу препаратлар захм ва энтероколитда қўлланилади.
Ртут препаратлари (солицил ртути, коломен ва бошқалар) захм касаллиги билан ва йинингли касалликларни даволаш учун ишлатилади.
Акридин препаратлари. (риванал, трипафлавин, акрифлавин акрицид флавўид ва бошқалар). Булар бурун, халқум, томоқ яллиғланишларида йирингли касалликларда ишлатилади.
Малярияга қарши 30 дан ортиқ препаратлар: хинин, мепакрин, родохин, хлорохин, прогуанил, пириметамин, примахин, хиноцид ва бошқалар қўлланилади.
Сульфаниламид препаратлари. Сульфаниламид препаратлари йирингли касалликларда ангина,скарлатина, зотилжам, ичбуруғ, аэроб инфекциялар сўзак, венерик лимфогрануломатоз, ортитоз, трахома, бленорея ва бошқа касалликларни даволашда яхши даволаш эффектини беради.
Нитровурак қаторига мансуб препаратлар (фуразолидон, фуродонин, фурагипид) булар ичак инфекциялари билан касалланган беморларни даволашда қўлланилади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling