Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Микроорганизмларга кимёвий моддаларнинг таъсири


Download 347.06 Kb.
bet36/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Микроорганизмларга кимёвий моддаларнинг таъсири.
Кимёвий моддалар микроорганизмларга турлига таъсир этиши мумкин. Кўпчилик микроорганизмлар кимёвий моддаларга ғоят сезувчандир. Баъзи бир кимёвий модда билан микроорганизмларга таъсир қилганда микроорганизм шу моддага яқинлаша бошлайди, баъзида эса бошқа бир микроорганизмларга кимёвий модда таъсир қилдирилганда ундан қочиб узоқлашади. Бу ҳодисага химиотаксис дейилади. Бу эса микроорганизмларни кимёвий моддаларга сезгирлигидан далолат беради. Буни билишимиз учун бир идишдан сувга ҳаракатчан микроорганизм культурасидан аралаштириб унга шакар эритмаси тўлдирилган бир капиляр найча ботирилади. Шундан кейин эса сувдаги микроблар капилярларнинг учидаги тешикка тўплана бошлайди. Бу ўзига тортувчи химиотаксис дейилади. Аксинча шикор ёки кислота қуйилган бўлса микроблар капиляр атрофидан узоқлаша бошлайди. Бу эса узоқлаштирувчи химиотаксис ҳисобланади. Кимёвий моддаларни микроорганизмларга таъсир қилишига қараб юза актив моддаларга фенол ва унинг хосилаларига бўёқлар, оғир метал тузлари, оксидловчиларга ва формальдегид группасига бўлинади.
Юза актив моддалар. Микроорганизмни юза қисмига йиғилиб тезлик билан юза чўзилиш қобилиятини секинлаштириш хусусиятига эга. Бу эса микроорганизм ҳужайра девори ва цитоплазматик мембранани нормал ишлашга таъсир қилиб уни бузади. Буларга еғ кислоталари, совунни мисол қилишимиз мумкин. Булар фақат ҳужайра деворини шикастлайди лекин ҳужайраларга кирмайди.
Фенол крезол ва унинг хосилалари. Аввал ҳужайра деворини шикастлайдилар кейин эса оқсилларни шикастлайди.
Бўёқлар эса микроорганизмларни ўсишини тўхтатиш хусусиятига эга. Бактериоцид таъсир қилувчи бўёқлардан бриллиант куки, риванол трипофловни ва акрифловчи ва бошқалар маълумдир.
Оғир металл тузлари симоб, кумуш, олтин ва бошқаларнинг баъзи бир ионлари микробларга шундай таъсир этадики микроблар ана шу моддаларнинг минимал концентрациясида маълум вақт ичида нобуд бўлади. Оғир металларнинг бундай таъсирини олигодинамик таъсир дейилади. Бунга мисол қилиб кумушдан ишланган идишларни микроорганизмларга бактериоцид таъсир эитиш ва кумуш эритмалари 1:100000000 нистабда суюлтирилгани патоген микроорганизмларни ўлдиришини билишимиз мумкин.
Кумуш нитратнинг 1% ли эритмаси янги туғилган чақалоқларда бленореянинг олдини олишда ишлатилади. Олигодинамик таъсир механизми шундан иборатки мусбат зарядланган металл ионлари манфий зарядланган бактерияларни юзасига адсорбцияланади ва бактерияларнинг цитоплазматик мембранасини ўтказувчанлигини ўзгартиради. Шундан кейин албатта бактерияни озиқланиши ва кўпайиши бузилади. Кумуш, олтин, симоб ва бошқалар ҳужайра оқсиллари коагуляциясини чиқаради. Оғир металл тузлари билан оқсилларини ўзаро таъсири натижасида металл альбуминати ва эркин кислота хосил бўлади.
Оксидловчилар. Актив оқсилларнинг сульфгидрил группаларига таъсир қилади. Кучлироқ оксидловчилар бошқа группаларга зарарли таъсир қилади. Оксидловчиларга хлор, хлорамин, йод, водород, нероксид, калий перманганат ва бошқалар мисол бўла олади.
Формальдегид. 40% ли эритмаси формалин ишлатилади. У микрорганизмларга қарши таъсирини оқсил аминогруппаларига бирикиб уларни денатурацияга учратади. Фермальдегид вегататив ва спора ҳолатидаги макроорганизмларни ўлдиради. Формальдегидлар ёрдамида микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқариладиган экзотоксинлардан статоксинлар олишда фойдаланилади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling