Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Микроорганизмларга ёруғликнинг таъсири


Download 347.06 Kb.
bet35/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Микроорганизмларга ёруғликнинг таъсири.
Бевосита тушиб турадиган қуёш нури кўпчилик микроорганизмларга зарарли таъсир этади. Фақат олтингугурт тўпловчи пур-пурлик бактерияларгина ўз ривожланиши учун қуёш ёруғлик талаб қилади. Булар денгиз тагида яшовчи ва ёруғга томон ҳаракатланувчи микроорганизмлар бўлиб уларда фототропизм ҳодисаси кўрилади. Патоген микроблар қуёш таъсиридан бир неча соатда ўлади. Шунинг учун микроорганизм культурасини кун тушмайдиган жойларда сақлаш лозим. Сил таёқчаларига ўхшаш чидамли микроорганизмлар ҳам тўғри тушган қуёш нурининг таъсирида қисқа вақт ичида ўлади. Агар балғамни буюм ойнасига юпқа қилиб суртиб тўғри тушувчи қуёш нурига қўйилса микроблар 20-30 минут мобайнида ҳалок бўлади. Яна қуёш нурининг микроорганизмларга таъсирини оддий тажриба ёрдамида билиб олса бўлади. Масалан: петри косачасига юпқа қилиб қўйилган гўшт пептон агарига қорин тифи таёқчасини сидирга қилиб экилади ва тиф таёқчаси экилган петри косачасини ташқи юзасига қора қоғоздан қирқилган ҳарфлар ёпиштирилади. Сўнгра Петри косачаси тўғри қуёш нурида 1-2 соат нурлантирилади яъни қолдирилади. Шундан сўнг ёпиштирилган ҳарфлар кўчириб олинади ва Петри косачаси 370С ҳароратли термостатда 1 сутка қолдирилади. Бир суткадан кейин қора қоғоздан ҳарф ёпиштирилиб қуёш нуридан сақланган қисмлардагина микроблар сидирға бўлиб ўсиб чиққанлиги кузатилади.
Ҳар хил нурлантириш микроорганизмларга бактериоцид ёки стериллаш даражасида таъсир этади. Буларга ультрафиолет нурлар, рентген нурлари, гамма нурлар ва бошқалар мисол бўла олади.
Қисқа тўлқинли нурлар палаталарни дезинфекция қилишда материалларни зарарсизлантиришда вакцина тайёрлашда операцион хоналарни микроорганизмлардан тозалашда қўлланилади.
Микроорганизмларга баланд босимни ва ҳаракатнинг таъсири.
Атмосфера босими ҳар қанча баланд бўлса ҳам микроорганизмларга таъсир этмаслиги аниқланган. Денгиз остида 100 атмосфера босими –900 атм. Босимида тирик бактериялар учраши мумкин. Умуман 3000 атм. Босимнинг бактериялар моғорлар, дрожжаларга таъсир этмаслиги хаттоки баъзи бир патоген вирусларга-5000 атм босими таъсир этмаслиги аниқланган (масалан, ачитқиларни бижғиш хусусиятини хатто 5000 атм босим ҳам тўхтата олмайди). Бактериоцид таъсир қилиш қобилиятига ультратовуш характерлидир. Ультра товушларни таъсир қилиш механизмида бактерия цитоплазмасида гравитацион бўшлиқ хосил бўлиб, суюқлик буғлари билан тўлади. Унда 10000 атм босим хосил бўлиб цитоплазма тузилишининг дезинтеграциясига олиб келади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling