Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Натижа:Товуқ эмбриони тухумига вирус юқтиришни ўргандик. Хулоса


Download 347.06 Kb.
bet32/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Натижа:Товуқ эмбриони тухумига вирус юқтиришни ўргандик.
Хулоса:Биз товуқ тухумига вирусли материални юқтириш техникасини ўргандик.

40. Бактериофаглар тугрисида тушунча ва ишлатилиши


Бактериофаглар амалиётда қуйидаги мақсадларда қўлланилади; фаготерапияда, фагопрофилактикада, фагоидентификацияда ва фаготиплашда.Бундан ташқари ичак таёқчасини колифаги ташқи муҳит объектларини ифлосланишини аниқлашда санитар кўрсаткич (индикатор) микроорганизм сифатида қўлланилади:


1)фаготерапия — айрим юқумли касалликларни келтириб чиқарадиган (шигелла, протей, стафилококк, кўк йиринг таёқчаси) бактерияларга қарши даволашда ишлатилади.
2)фагопрофилактикада — эпидемик ўчокда бўлган кишилар орасида айрим касалликларнинг олдини олишда (масалан, дизентерия, вабо);
3)фагоидентификацияда — фаг ёрдамида бактерия культурасини қайси турга мансублигини аниқлаш;
4)фагодиагностика касал организмидан (масалан, нажасдан) фагни ажратиб олишдан иборат бўлиб, организмда шу фагнинг микроби борлигини кўрсатади, яъни фаг билан диагноз қўйиш;
5)фаготиплаш - бактерияларни фаготипини аниқлашда, яъни фаготипнинг, бир турдаги бактерия штаммини шу типга хос фаглар билан лизис қилиш орқали аниқланади; бу эса текширилаётган культураларни белгилаганда, касалликни эпидемиологик текширишда айниқса муҳимдир.

41. Ташқи мухит омилларининг микроорганизмлар хаёт фаолиятига таъсири


Микроорганизмларга таъсир этувчи физик факторлар. Микроорганизмларга таъсир этадиган физикавий факторларга қуритиш, ҳарорат, ёруғлик, атомсфера босими ва ҳаракатлар киради. Ҳарорат таъсири. Микроорганизмларни яшаш учун маълум ҳарорат талаб қилади. Ҳамма микроорганизмларнинг ҳароратга бўлган талаби бир хил эмас. Ҳарорат микроорганизмларга уч хил таъсир этади: микроб учун баъзан қулай, баъзан ортиқча, баъзан эса етарсиз даражада бўлиши мумкин. Демак бундан хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, микроорганизмларни ҳар бир тури учун қуйидаги учта нуқтаси: оптимал, минимал ва максимал ҳарорат бор. Оптимал ҳароратшундацй ҳароратки бунда микробларни муайян тури энг актив ҳаёт кечиридаи, яъни жуда тез кўпайиб, яхши ривожланади. Кўпчилик патоген микроорганизмлар учун 36-37 даража иссиқ оптимал ҳарорат ҳисобланади. Микроорганизмларни ривожланиши тўхтайдиган паст ҳароратни минимал температура дейилади. Минимал температурада микроорганизм ўлмаса ҳам лекин кўпайишдан тўхтайди, кейинчалик микроорганизм нормал ҳароратли шароитга тушса қайтадан кўпая бошлайди. Баъзан ҳарорат микроб учун баландлик қилиши мумкин. Бундай ҳароратда микроорганизмлар нормал кўпая олмайди, кўпайишидан тўхтаса ҳам лекин ўлмасдан тирик сақланади. Бундай таъсир этувчи температурага максимал температура дейилади. Максимал температурада микроорганизмларни баъзи хусусиятлари, чунончи патогенлик хусусияти пасайиб, ўзгариб қолиши мумкин. Масалан куйдирги касаллиги қўзғатувчиси Б.антъраcис учун 42,50С иссиқ максимал температура бўлиб шу температура таъсирида унинг патогенлиги пасайиши аниқланган.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling