Зарафшон водийсини географик жойлашиш хусусиятлари ва палеогеографияси масалаларига доир баъзи бир мулоҳазалар


Download 29 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi29 Kb.
#1204968
Bog'liq
Taqriz (4)


2-босқич Археология гуруҳи магистранти Б.Исмоиловнинг “Зарафшон водийсини географик жойлашиш хусусиятлари ва палеогеографияси масалаларига доир баъзи бир мулоҳазалар” мавзусидаги мақоласига
ТАҚРИЗ
Ер геологияси тарихида кечган жараёнлар натижалари Ўрта Осиё минтақаси, унинг тарихий-географик худудларининг географик жойлашиш ўрнини белгилаб бериш билан бирга уларнинг геоморфологик жиҳатидан ранг-баранглик хусусиятини хам тасвир қилган. Мана шундай геоморфологик хусусият Зарафшон водийсида ҳам ўз маъносини топган. Зарафшон водийсининг географик холати, жойлашиш хусусиятлари масалаларига доир турли номда геологик - археологик адабиётлар маълумотлари сероб бўлса хам, уларнинг баъзилари ўз аҳамиятини йўқотган, баъзиларидан назарий-жиҳатидан ўрганиб, уни янги маълумотлар асосида тахлил қилиш ҳозирги кун долзарб аҳамият касб этади.
Шу маънода магистрант Б.Исмоилов Зарафшон водийси географик жойлашиши, палеогеографиясида юз берган ўзгаришларни мустақиллик йилларида чоп қилинган илмий нашрларда маълумотларни умумлаштирган холда ёритишга харакат қилиб, маълум маънода муваффақиятга эришган.
Мавзу мазмунини ўрта, ғарбий ва жанубий Зарафшоннинг географик жойлашиши, палеогеографиясининг бир-биридан фарқланишига доир илмий мулоҳазаларига қўшилган холда, мақолани чоп қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.


Тақризчи: Тарих кафедраси проф. Собиров Қ.
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling