Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet27/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ж


Жавонмардлик – ўз дастур ва қоидаларига эга бўлган, борини ўзгалар билан баҳам кўриш, муҳтожларга ёрдам бериш, пиру-устоз, дўст-биродарлар номуси, шарафини ҳимоя этиш кабиларга қаратилган маънавий- тарбиявий ҳаракат.
Жадвал – маълум изчилликда устунлар, катаклар, сатрлар тарзида кўрсатилган маълумотлар йиғиндиси.
Жадидчилик XIX аср охири ва XX аср бошида Туркистон, Кавказ, Қрим, Татаристон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий, маърифий харакат.
Жазо – ўқувчи шахсига таъсир кўрсатиш усули.
Жамоа – 1) ягона жамият ва кишилар учун фойдали мақсад, фаолиятга кўра бирлашган, жамият ва кишилар манфаатини кўзлайдиган кишиларнинг ташкилий гуруҳи; 2) кишиларнинг қадимий уюшув шакли.
Жамоа монография – ягона муаммони ёритишга бағишлаб бир неча шахс томонидан ёзилган илмий асар.
Жамоавийлик – жамоа билан бирдамлик, ўзини жамоанинг бир бўлаги деб ҳис қилиш туйғуси.
Жараён муайян натижага эришиш учун амалга ошириладиган ўқув ҳаракатлар мажмуи.
Жаҳон тарихи Давлат таълим стандарти жаҳон тарихи таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Жинсий тарбия – жисмоний, эстетик ва ахлоқий нуқтаи назардан ёшларни тўғри жинсий ривожланишга йўллаш жараёни.
Жисмоний маданият – 1) умуминсоний маданиятнинг бир қисми, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий фаолият соҳаси; 2) олий ўқув юртларидаги ўқув фанининг номи.
Жисмоний машқлар – жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этиш воситаси.
Жисмоний тарбия инсонни жисмоний камолотга эришишига йўналтирилган педагогик жараёни.
Жисмоний тарбия Давлат таълим стандарти жисмоний тарбия таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling