Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet5/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Альтернатив – муқобил, муқобил ўқув материали.
Альтруизм – инсоннинг бошқа кишиларга ўз манфаатини кўзламаган ҳолда ёрдам кўрсатишга қаратилган характер хусусияти.
Алъбом – расм чизиладиган қалин қоғозли дафтар, ўқув қуроли.
Амалий машғулотлар – махсус жиҳозланган хона ёки алоҳида ажратилган тажриба майдонида ташкил этилиб, таҳсил олувчиларда улар томонидан ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётда қўллай олиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга йўналтирилган таълим шакли.
Амриқо” (бутун сўзлар) усули – 1) 20-йиллардан бошлаб Ўзбекистон мактабларида жаҳон тажрибасидан ўрганиб қўлланилган усул. 2) Америка мактаблари тажрибасида қўлланилгани каби ўқувчилар яхши биладиган ҳайвон ва паррандаларнинг расмини кўрсатиб, уларнинг расм остидаги номларини ўқувчиларга ўқитиш усули. 3) ҳарфларга шаклан ўхшайдиган буюм тасвири воситасида яхлит сўзлар ясаш усули.
Анализ методи – 1) педагогик тадқиқот методи бўлиб, унда текшириш объекти фикран таркибий элементларга ажратиб тадқиқ қилинади; 2) ўқув вазиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш, чуқур текшириш, ўрганиш.
Аналитик метод – таҳлил қилишга йўналтирилган таълим методи.
Анатомия ўқув предмети (юн. кесаман ёраман) – айрим аъзолар, системалар ва бутун организмнинг шакли ва тузилиши ўрганиладиган ўқув предмети.
Андиша – одамлар орасидаги ҳурмат ва эҳтиёткорлик ҳисси.
Андоза – қолип, модел.
Анжуман (араб.-йиғин) - 1) кенг доирада ўтказиладиган мажлис, йиғилиш, кенгаш; 2) бир даврда яшаб, бир соҳада фаолият кўрсатган атоқли шахслар гуруҳи, жамияти; 3) бир хил касбдаги хунармандларнинг бирор маслаҳатли иш юзасидан вақти-вақти билан йиғилишиб ўтказиладиган мажлиси, шогирдларни ишга ўтказиш йиғини, маросими, зиёфати.
Аниқлаштириш методи – умумий назариядан айрим қўллашларга ўтиш ёки мавҳумликдан аниқ кўп хилликка ўтиш; аниқлаштириш натижаларини белгили расмийлаштириш (мисол, масала, чизма, модель, алгоритм, ҳисобот, иншо в ҳ.к.) лар мажмуи.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling