Шоир жамиятда ижтимоий ўзгаришлар кечаётган, фан-техника янгиликлари ҳаётга кенг кириб бораётган даврда яшаб ижод этган


Download 18.93 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi18.93 Kb.
#1133506
Bog'liq
Ishxoqxon


Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири Исҳоқхон Ибрат фаолият доираси кенг, Ватан, халқ истиқлоли учун жонини фидо қилган тараққийпарвар инсон - шоир, тарихнавис, тилшунос ва исломшунос, хатнинг ўн етти турида қалам юргиза олган моҳир ҳаттот, “Матбааи Исҳоқия”ни ташкил қилган биринчи ўзбек ношири, ўз даврининг долзарб муаммоларини кўтариб чиққан фидойи публицист сифатида машҳурдир.
Шоир жамиятда ижтимоий ўзгаришлар кечаётган, фан-техника янгиликлари ҳаётга кенг кириб бораётган даврда яшаб ижод этган. Ибрат дунёнинг кўплаб мамлакатларига саёҳат қилиб, тараққиётга юзланаётган жаҳонни ўз кўзи билан кўрди. Саёҳат таассуротлари шоир ижоди ва ижтимоий фаолиятига таъсирини кўрсатди.
Исҳоқхон тўра Ибратнинг асарлари бугунги кунда япон ва турк адабиётшунослари томонидан ҳам ўрганилмоқда. Бу борада педагогика фъанлари доктори У.Долимовнинг тадқиқотларида Ибратнинг “Мезону-з-замон” тарихий асари япон олимларининг ҳамкорлигида нашрдан чиққанлиги, шеърларининг салмоқли қисми Туркияда чоп этилганлиги эътироф этилган.39
Ибратнинг ҳаёт йўли. Исҳоқхон Жунайдулло ўғли Ибрат 1862 йилда Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон туманида туғилди. Унинг ота-оналари Жунайдуллахўжа ва Ҳурибиби ўз даврининг ўқимишли кишиларидан бўлганлар. Унинг отаси Шарқ мумтоз адабиётидан яхшигина хабардор бўлган, Ходим тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган. Онаси эса уйда қизларни тўплаб ўқитар, уларга Навоий, Жомий, Машраб ғазалларини таҳлил қилиб берар, ёзув ва ҳуснихатдан сабоқ берар эди. Ёш Исҳоқхон ҳам илк таҳсилни онасидан олади. Бу ҳақда шоир шундай ёзади: “Аввалги вақтдаги маҳалла мактабида 5 йилда 3 адад муаллимда ўқуб, охири саводим чиқмай, кейин қизлар мактабида, ўз уйимизда, волидаи муҳтарамамдан ўқув саводи чиқардим. Икки сана қиблагоҳимдан хуснихат машқ этдим”.
Саккиз ёшида отаси вафот этади. Онаси унинг таълим-тарбиясига катта эътибор бериб, 1878 йилда Қўқондаги Муҳаммад Сиддиқ Тунқатор мадрасасига ўқишга юборади. Ибрат 1878 – 1886 йилларда Қўқон мадрасасида таҳсил олди. Бу йилларда ўзбек адабиёти, маданий ҳаётида туб ўзгариш содир бўлди. У Қўқон адабий муҳитининг йирик намояндалари – Муқимий, Фурқат, Завқий, Нодим, Муҳйи ва Ҳазиний каби замондош шоирлар билан ижодий мулоқотга киришди. Бу эса Ибратнинг ўз даврининг пешқадам шоир бўлишига туртки берди. Унинг ижодий мундарижаси кенгайди, давр ҳодисаларга фаол муносабат билдирувчи ижтимоий асарлари пайдо бўлди. Бу вақтда араб, форс, рус тилларини ҳам пухта ўрганди.
1986 йилда Қўқон мадрасасини тугатган бўлажак шоир ота қишлоғи Тўрақўрғонга қайтиб келади ва ўз фаолиятини маърифат тарқатиш билан бошлайди - қишлоқда янгича усулдаги мактаб очади. Ўқиш ва ўқитиш юқори савияда бўлган бу мактабнинг умри қисқа бўлди. Баъзи бир жоҳил мутаассиблар уни “кофирлар мактаби”, деб келувчиларни қайтаришга ҳаракат қилдилар ва амалдорлар ёрдамида ёптирдилар.
Ибратнинг ҳаёти ва ижодига оид тадқиқотларда ёзилишича, шоир1986 йилда, яъни 25 ёшида онасини Маккага олиб бориш учун йўлга чиқади. Бироқ, онаизори Жидда шаҳрида ўпка шамоллаш касаллиги билан вафот этади. Исҳоқхон Ибрат онасини Жидда шаҳрида дафн этиб, Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳатини давом эттирди, шу билан бирга у Истанбул, Дамашқ, Афина, Рим каби марказий шаҳарлариа бўлди. Манбаларда келтирилишича, “анча вақтгача Афғонистоннинг Кобул, Арабистоннинг Жидда каби шаҳарларида истиқомат қилди. Макка шаҳридан Қизил денгиз ва Ҳинд океани орқали Ҳиндистонга келди. 1892-1896 йилларда Ҳиндистоннинг энг катта шаҳарларидан Бомбей ва Калькуттада яшади”. Бу ерда араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини, шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини ўрганди. Замондоши Иброҳим Даврон Ибратнинг кўп тилларни мукаммал билганлигини эътироф этиб, “жаноблари туркча, форсча, ҳиндча, русча лисон билиб, яна русча, франсузча, арманча ва бошқа хатлар ёзмоққа моҳирдурлар”, деб хотирлайди.Ибрат, ниҳоят, 1896 йилда Қашқар орқали ўз юртига қайтиб келди. У Ҳиндистондан “Сантур” деб аталадиган мусиқа ускунасини олиб келади, ҳамқишлоқларига эшиттиради.
Ибрат - тилшунос олим. Кўп тилларни билишга интилган Ибрат ўзбек фарзандлари ҳам Европа тилларини билишларини хоҳлар эди. Шу мақсадда у олти тилдаги: араб, форс, ҳинд, турк, рус ва ўзбекча сўзлардан ташкил топган “Луғати ситта ал-лисана”(“Олти тилли луғат”)ни яратди. Мазкур асар узоқ қийинчиликлардан кейин 1901 йилда Тошкентдаги Ильин босмахонасида нашрдан чиқди. Луғат 6 тиллик, анча мураккаб, ўзбекча сўзларнинг қаршисида арабча, форсча, туркча, ҳиндча ва русча таржималари берилади. У мингдан ортиқ сўзни ўз ичига олиб, 53 бетдан иборат,2 қисмдан ташкил топган. Ибрат бу асарни яратишда анчайин заҳмат чекди. Асар учун материал йиғиш мақсадида чет элларга борди. У ерларнинг сўзлашув услубини кузатди, жонли оғзаки нутқда фаол ишлатиладиган сўзларни йиғди ва алифбо тартибида аввал форсча, кейин арабча, туркча, ўзбекча (сартча), ҳиндча ва русча таржималарини беради. Луғат кўпчиликнинг эҳтиёжини қондириш, кенг китобхон оммасига тушунарли бўлишини таъминлаш ва уларга қулайлик туғдириш мақсадида истеъмолдаги араб ёзувида яратилди. Албатта, китобни бундай шаклда яратиш Ибрат учун осон бўлмаган. Чунки рус ва Европа сўзларини араб ёзувида ифодалаш анча жиддий масала. Аммо ўз халқи ва миллатининг манфаати учун ҳар ишга тайёр бўлган Исҳоқхон Ибрат бу мураккаб вазифани муваффақиятли адо этди. Шунинг учун ҳам Ибратнинг замондошлари: “...Бизнинг Туркистон вилоятида сартиялардан шунча тил билиб, бул тариқа китоб ва луғат тасниф қилган одам йўқ эди”,40 - деб ундан фахрланишган.
Кейинроқ ёзув тарихи масаласига қаратилган “Жомеъу-л-хутут” (“Ёзувлар мажмуаси”) номли илмий асарини яратди. Бу асарда муаллиф ёзувларнинг энг ибтидоийси - пиктографик ёзувлардан то сўнгги давр энг мукаммал ёзувларгача босиб ўтган тараққиёт тарихини ёритиб беришга ҳаракат қилади. Асар ҳажм жиҳатидан каттагина - 132 бетни ташкил қилади. Олим ўзининг “Матбаи Исҳоқия” босмахонасида 1912 йилда нашрдан чиқарди. Ибрат мазкур асарининг сўзбошисида миллатимизни ёзув тарихидан бохабар қилишлик, қолаверса, ўзидан яна бир нишон сифатида бу асарни қолдиришга жазм қилганлигини қуйидаги байтда шундай Ифодалайди:Асардурки оламга бўлгай нишон,Киши беасардур кетар бенишон41“Жомеъу-л-хутут” дунёда машҳур бўлган 41 хил ёзув системаси ҳақида, жумладан, араб хатининг сулс, тақеъ, райҳон, зулф, ҳумоюн, турра каби шакллари ҳақида маълумот беради. Мазкур асар Ибрат чин маънода тилшунос олим бўлганлигини тасдиқлайди. Чунки қирқдан ортиқ ёзувларнинг келиб чиқиши, тараққиёти ҳақида умумий маълумот бериш билангина чекланмайди. Товуш, ҳарф ёзув тизимини илк бора қачон ва қаерда пайдо бўлганлигини аниқлайди. Товуш, ҳарф ёзув тизими биринчи марта финикия халқлари томонидан яратилгани, араб, сурия, яҳудий каби бошқа ёзувлар финикия ёзуви асосида пайдо бўлганлиги ҳақида якдил илмий хулосани беради. Бу асар Ибратни нафақат тилшунос олим эканлигини далиллайди, балки ҳуснихат санъатини мукаммал эгаллаган моҳир хаттот бўлганлигини кўрсатади. Савод чиқариш ва ҳуснихат намуналарини ўргатишга, ёзув кўникмаларини ҳосил қилишга бағишланган “Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий” (1908) асари бу фикримизни янада қувватлайди.
Шоирнинг маърифатпарварлик фаолияти. Ибрат мактаб-маориф ишларида янгиликка интилишда давом этди, яъни эски мактабларни тубдан ўзгартириш, улар ўрнида замон талабларига жавоб бера оладиган мактаблар жорий этиш истагида бўлади. Ва 1907 йилда ўз хонадонида ана шундай янги усулдаги мактаб очади. Ўзи очган мактабни стол, стул, парта, доска, янги дарсликлар билан таъминлади. Мактабда 25-30 га яқин қишлоқ боласини ўқитди. Мактаб учун дарсликлар ёзди. Унинг 14 та илмий-педагогик асари мавжуд. Мутахассислар Ибратни мактабга янгича ўқитиш усулларидан яхши хабардор бўлган педагог Ҳусайн Макаев ва унинг рафиқаси Фотима Макаеваларни ўқитувчи сифатида хизмат қилишга таклиф қилганлигини таъкидлайдилар. Бизнингча, бу Ибрат домланинг ўз мактабини мавқейи ва нуфузини ошириш мақсадида олиб борган хайрли ташвиқоти эди. Адабиётшунос олим У.Долимовнинг маълумотларига кўра “Абдурауф Шаҳидий, Ҳусайн Макаевлар усули жадид мактаб очгани учун ўз ватанларидан, яъни Қозондан қувғин қилинган, Наманган ва Қўқонда фаолиятларини давом эттирган татар педагогларидир. Тўрақўрғон қозиси Исҳоқхон Ибрат мактаб очиб, муаллимлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган бу икки педагогни 1906 йилда Тўрақўрғон ва Наманганда очган мактабларига ўқитувчи этиб тайинлади. Кейинчалик улар Исҳоқхон Ибрат ташкил этган “Матбаи Исҳоқия”да ношир, мудир сифатида ҳам фаолият кўрсатдилар”.
Булардан ташқари, Исҳоқхон тўра илғор мактабдорлардан бири сифатида мактабига яна бир янгилик - ҳафталик дарс жадвалини жорий қилди.
Таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш жамиятнинг долзарб муаммоси эканлигини тушунган Исҳоқхон тўра бу борада усули савтия мактабларини очиш билангина чекланиб қолмади, миллатни янги илм-фан, техника тараққиётидан баҳраманд бўлишга даъват этувчи, аёлларни маърифатли бўлиши фарзандларнинг тарбиясида катта аҳамият касб этишини тарғиб қилувчи мақолалар ёзди. “Туркистон вилояти газети”нинг 1914 йил, 2-март сонида эълон қилинган “Писмо из Туракургана” мақоласида айнан шу муаммо кўтарилган. Барча “афоли бад” (ёмон ишлар) “мараз дардни доруси” илм эканлигини таъкидлаб, “Илм ўқунг, ўқутунг, ахлоқи фунун замонага даркорлик илмлар зарур”,43 дея куюнади. Ёки миллатсевар Ибрат “Тошкент сафариндаги маълумотларим” мақоласида Тошкентдаги рус-тузем мактабида рус тилидан имтиҳон олишда қатнашганлиги ва ундан олган таассуротлари ҳақида ёзса, “Эски мактаблар хусусида” мақоласида эса таваққуфсиз (тўхташ, тек туриш - Т.М.) ва тараддудсиз эски мактабларимизни асосларини ўзгартириб, жойларда тартиб ва интизомли бўлган янги усул мактаблари очмоқ лозимлигини баён этади.Жаҳон фани ва маданияти учун Беруний ва Хоразмий, Ибн Сино ва Фарғоний, Улуғбек ва Навоий сингари даҳолами етказиб берган халқ ХIХ аср ўрталарига келиб, турли объектив сабабларга кўра, Ғарб ва Шарқдаги энг қолоқ халқларининг бирига айланган эди. Шунинг учун ҳам Исҳоқхон Ибрат ўзининг бутун куч ва ғайратини шу халқни маърифатлаштиришга бағишлаб, нафақат публицист ва педагог сифатида, балки моҳир ташкилотчи ва янги тарихий давр ғояларининг жарчиси сифатида ҳам қизғин фаолият олиб борди. Маърифатпарварлик фаолияти фақат мактаб доираси билангина чекланмайди. Маърифатпарвар Исҳоқхон ўз уйида анчагина бой кутубхона ташкил қилди ва уни “Кутубхонаи Исҳоқия” деб атади. Мазкур кутубхонада ҳар-хил мазмундаги ўзбек, рус, турк, татар, форс-тожик тилларида кўплаб китоблар бўлган, бу кутубхонадан нафақат ўзи, қишлоқ аҳолиси унумли фойдаланган. Энг муҳими, кутубхонада болалар учун 50 дан ортиқ дарслик ва қўлланмалар мавжуд эди. Хусусан, Исмоилбек Гаспралининг "Хўжаи сибён", Саидрасул Саидазизовнинг "Устоди аввал", Мунавварқорининг "Адиби аввал", "Адиби соний", Беҳбудийнинг "Асбоби таълими савод", "Китобатул-атфол" каби дарслик, қўлланмалари бўлган. Ибрат кутубхона аъзоларининг китоб олиш ва ўқиб бўлгач, уни топшириш дафтарларини ҳам ташкил қилган, аъзоларнинг, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишларини Исҳоқхоннинг ўзи назорат қилиб борган. Кутубхонадаги китоб фонди йил сайин катталашиб, аъзолар сони ортиб борган. “Кутубхонаи Исҳоқия” китоб фондининг катталашиб боришида “Матбаи Исҳоқия” катта роль ўйнаган. Бу матбаада чоп этилган китобларнинг деярли ҳаммасидан бир неча нусха “Кутубхонаи Исҳоқия”га топширилар эди.
“Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” дарслигида шоир ҳаётининг сўнгги йиллари фактлар асосида шундай белгиланади: “Исҳоқхон Ибратнинг сўнгги йиллардаги ҳаёти анча таҳликали ўтди. Биринчидан, қарилик, иккинчидан, 1935 йилдан эътиборан барча лавозимлардан четлатилган, қарилик нафақаси ҳам тайинланмаган эди. Шоир тепасида ҳам қатағон булутлари қуюқлашиб борарди”. Дарҳақиқат, 1937 йилги қатағонли кунлар Ватанимизнинг фозил кишилари қаторида Исҳоқхон Ибратни ҳам четлаб ўтмади. 75 ёшли кекса шоирни Андижон турмасига ташлашди. Турмада 2 ой ётиб, ҳаётдан кўз юмди.
Ибрат ҳаёти давомида кўп савобли ишларни амалга оширди. Чунончи, отасидан қолган уч таноб ерни халқ учун гулбоғ1 қилди. 150 туп арча, бошқа жуда кўп хилдаги Европанинг манзарали дарахтларини эктирди. Дарвозага “Хуш келибсиз, Исҳоқия боғига” деб ёздирди.
Ибрат 1916 йилда “Тарихи маданият” асарини ёзди. Унда келтирилишича, “кейинги 20 йил ичида 14 та илмий-тарихий, лингвистик асарлар ва 30 йиллик назмий ижодининг мажмуйи бўлмиш “Девони Ибрат” шеърлар тўпламини яратди.
Ибрат - истеъдодли шоир. Исҳоқхон Ибрат - соҳиби девон шоир. У уч тилда - ўзбек, форс ва араб тилида ижод қилди. Ибрат шеърияти ҳаётбахш ғояларга, некбин оҳангларга йўғрилганлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам ўз даврида унинг шеърлари даврий матбуотларда чоп этилиб борган, баёзлардан ўрин олган.
Ибрат назмий ижодида анъанавий усулдан бормади, ўз фикр-у қарашларини, орзу-умидларини жўн, лекин таъсирли қилиб ифода этди. Яратилган шеърлар мазмуни ва илгари сурган ғояларига кўра халқона, инсонпарвар характерга эга:Кўб фойдалар қўруб неча дўконлар, Қилди фуқарони кўп дилосор. Етмай кучи неча камбағаллар Йиғлар эди вақти бемаҳаллар.
Кўринадики, Ибрат шеърларининг тили содда, услуби равон, мазмуни халқчил бўлиб, шуниси билан эътиборга моликдир.Шоир ўз босмахонасининг қурилиб, ишга туширилиши муносабати билан ёзган шеърида оддий кишилар қатори яшаётганлигини, катта бинолар қуриб, ёдгорлик қолдиришга маблағи йўқлигини, аммо халққа бевосита фойда келтирадиган, улами маърифатли қилиш йўлида иш берадиган бино – босмахона қуриб битирганлигини айтади.Маълумотларга кўра, босмахона дастгоҳлари Россиядан поездда, Қўқондан туяларда олиб келинган. Уни ўрнатиш ва ишлатиш учун мутахассислар ёлланган. Шунга қарамай, Ибрат камтарлик билан “Мен бой эмасман” дейди, яъни у топган маблағини ўз вақтида халқ йўлида сарфлаб турган, бошқаларни ҳам шундай ишларга даъват этган, хасисларни эса танқид қилган:Мен катта бой эмасдимки, айласам биное, Даҳлим етишмас эрди рўзғори чою нона.Сад хайфким ғанийлар сарфини билмадилар,Еб-ичтилар семуриб сиғмай туриб чофона.Ўз асримизда ўтди бир неча ағниёлар Қолдирмайин нишона, ер остин этти хона.Маданият ва маърифат тарқатувчи воситалардан бири газета эканлигига Ибрат катта эътибор билан қарайди. Бир ўринда шундай ёзади: “Газеталар хўб яхши экан. Оламнинг хабарини ҳаммага билдириб турар экан. Газета қаерда бўлса, ул элни маданиятли қилар экан”. Газеталаминг роли ва аҳамияти ҳақида Ибрат “Газетадур жаҳон анлига бир лисон”, “Табрик Намангандин”, “Манзума Ибратдин” каби шеърлар яратди. Жумладан, шоир бундай ёзади:Кўрдим, Ибрат, жаҳон машаққатини, Кутамиз эмди ани роҳатини. Маданиятни кўрмай одамдин,Кетмасак эрди ушбу оламдин...Ибрат ижодиёти мавзу жиҳатидан якранг эмас, Унинг Муяссар бўлса ул жонон, ато қилса ўшал Субҳон,Қўлида жон қилай қурбон, саҳар вақти чаман ичра байтли ғазали ишқ мавзусига янгича руҳ бағишласа, “Қалайсизлар?” “Бўлубтур”, “Бўлурсан”, “Шикоят”, “Сийму зардур” каби ижтимоий- сиёсий мавзудаги шеърлари ўзбек сатирасини бойитди.Ибрат шеърларида фикр-туйғуларини ифодалашда ҳеч қандай мажбурийлик сезилмайди, жимжимадорлик, юқори пардадаги гаплардан ҳоли, шоирнинг лирик туйғуси содда, самимий ва табиий. Исҳоқхон Ибратнинг назмий ижодиётида ғазаллари каби мухаммаслар ҳам ўзига хос ўрин эгаллайди. Ибрат мухаммаслари ўзининг ҳаётий мавзуси, халқ қўшиқлари каби содда ва самимийлиги, таъсирчанлиги билан ҳам китобхон қалбига тез кириб боради. Ибрат ижодида мустақил мухаммаслар муҳим ўрин тутади. Жанр имкониятларини кенгайтирган ҳолда у ҳар бир банднинг бешинчи мисрасини такрорлаш эвазига таъсирчанликни кучайтирган. Бу шунчаки қайтариқ бўлмай, янги банднинг зарурий бир бўлагига айланади, унинг мазмуни билан уйғунлашиб, кучли таъкид ва таъсир вазифасини ўтайди, шоир айтмоқчи бўлган фикр-хулоса баралла янграйди:Наманган аҳлиға хўб ўлди, бир яхши замон келди,Муродоти халойиқ узра бир жону жаҳон келди, Дема жону жаҳон авқот учун бу халққа дон келди,Дема дон, балки бунларга маишат узра нон келди,Ажиб бир фоизи арзоқи инсоний вагон келди.Банднинг мазмунидан маълум бўлишича, мухаммас Қўқон – Наманган темир йўлининг қурилиб, ишга туширилиши муносабати билан ёзилган. Бунга қадар ушбу воқеага оид Ибрат “Туркистон вилоятининг газети” да икки мақола эълон қилган эди. Мақолаларнинг бирига шоир Тошкентда Худоёрхон ўғли Ибн Яминбек хонадонига келиши муносабати билан ёзилган манзума ҳам илова қилинган. Иккинчисида: “Ушбу 7 июлда Наманган оташароба йўли битиб, они очилганлигиға шукрона байрами бўлибдур. Шул куни соат бирға Хўқанд истансиясиға баёнлардан йиғилиб, Наманганга боратургон поездни кўб зийнатлар бериб, ул жойда дуо ва фотиҳалар қилиб, ул йўлнинг биносиға сабаб бўлган одамларни ҳам ҳақлариға дуо қилиб бўлуб, мазкур ясатулгонни олиб келиб, сийр тортуб қўйган лентани кесиб, анинг устиға “Наманганға салом!” деб ёзган шукрона байрамға борадургон одамлар тушуб, алоҳида чиройлик қилган, устиға “Яхши соатда!” деб ёзган дарвозадин поезд ўтибди...” дейилган44. Мухаммасда ўз даври учун янгилик саналган темир йўлнинг кириб келиши жарангдор ва самимий сатрларда ўқувчи дилига кўчади. Наманган халқи учун темир йўлнинг кириб келишидан “жону жаҳон келди”, дея қувонади шоир. Йўқ, шоир энди темир йўлни “жону жаҳон”дан ҳам устун қўяди, “бу халққа дон келди”, йўқ дон ҳам эмас, балки “нон келди” дея ўз фикридан қайтгандек бўлиб (мумтоз поэтикадаги ружуъ деб номланган санъатни қўллаб), келтирган ташбиҳ белгисини кучайтириш учун янги иборалар қўшади, шеърнинг таъсирчанлигини янада оширади. Темир йўл қурилишининг мадҳи кейинги бандларда кўкларга кўтарилади: Наманган аҳлиға бормоқ эди Ҳўқандга кўб меҳнат, Ўтурса сарт ароба узра меҳнат устига кулфат,Ароба меҳнатидан бормоққа бўлмас эди журъат Бу дарёю ароба меҳнатидин айлабон узлат, Ажиб бир фойизи арзоқи инсоний вагон келди.Ушбу мухаммас ижтимоий-маданий ҳаётда рўй берган бу янгиликни қувонч билан кутиб олган қаҳрамоннинг кўтаринки кайфиятдаги монологи сифатида жаранглайди. Бандлар охиридаги “Ажиб бир фойизи арзоқи инсоний вагон келди” мисрасининг такрорланиши ўқувчининг ғашига тегмайди, аксинча, мухаммасдаги юқори кайфиятни ҳар сафар таъкидлаб, кучайтиради, асар ғоявий таъсирчанлигини оширади.Бўлуб бу шаҳримиз навзоди бунёд ўлди ижодий,Сафами заҳматидин халқлар олди хатти озодий,Наманганни ниҳодига насими етти ободий, Қилурми ҳаргиз эмди ул кирокаш заҳматин ёди, Ажиб бир фойизи арзоқи инсоний вагон келди.Воқеанинг бу шаклда ифодаланиши шоиминг ниятига мос келади – бу масаланинг биринчи томони. Бандлар замирида масаланинг иккинчи жиҳати ҳам кўринади. Мухаммасда шоирнинг фақат субъектив туйғуларигина кўрсатилган эмас. Унда шоир моҳир рассом каби содир бўлган воқеа ҳолатининг зоҳирий суратини “сарт ароба меҳнатин тортмоқ”, “бесаранжом ўтирмоқ”, “юк ила сирка қовоқ ортмоқ”, “қумларда отлами урмоқ”, “аробакаш билан хўб муштлашмоқ”, “кўб оҳ-воҳ тортмоқ” каби деталлар орқали чизиб беради, натижада ўқувчи кўз ўнгида яхлит манзара ҳосил қилади. Ибрат мухаммасда фикр ва манзарани маҳорат билан бир-бирига омухта эта олган.Ибрат мухаммаслари жанр нуқтайи назаридан мумтоз анъаналарга суянган бўлса ҳам, мазмунан маданий ҳаётдаги янгиликлардан хабар беради, аҳолига унинг аҳамиятини тушунтиради, яъни жанминг мавзу қулочини кенгайтиради, маънога сиёсий куч бахш этади. Мухаммаснинг мавзуйи, ўз-ўзидан адабиётдаги қадимий мавзу – Ватан талқинига бориб тақалади.Ибрат – тарихнавис. Исҳоқхон Ибрат йирик тарихнавис ҳамдир. Ибрат “Тарихи Фарғона” асарида тарихий воқеаларга, хусусан, хон ва беклар муносабатини обектив лавҳаларда тасвирлашга эътибор берган. Ибрат бу тарихий асами яратишда Шарқ ва Европа тарихчиларининг асарларини ўрганиб, ўзини руҳан тарихий асар ёзишга тайёрлайди. Аммо салафлари томонидан ёзилган тарихларга танқидий муносабат билдириб, “Тарихни ислом муаррихлари аксарият ила ҳамма тарихлари умароий бўлуб, жуғрофий, маданий ёки саноий бўлмай, фақат хонларнинг юмушлари бирла адо қиладурлар”4 деб ёзган. Муаррих Ибрат ўз олдига тарихни ҳаққоний акс эттириш мақсадини қўяди. Асарда тарихий воқеалар билан бир қаторда Фарғона водийси, ундаги шаҳар ва қишлоқлар ҳақида этнографик ва географик маълумотлар, биринчидан, аниқ ва тиниқ тарзда, иккинчидан, содда, давр адабий тил меъёрларига риоя қилинган ҳолда берилган.Бобурнинг “Бобурнома” асари миллий адабиётда мумтоз тарихий - бадиий насрнинг юксак намунаси сифатида ХХ аср бошларида яратилган асарларга, хусусан, Ибратнинг “Тарихи Фарғона” асарига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Маълумки, “Бобурнома”да ХV асминг охиридан ХVI асрнинг 30-йилларигача бўлган Мовароуннаҳр, Хуросон, Афғонистон ва Ҳиндистондаги воқеалар - ўзаро урушлар, уларнинг оқибатлари, шаҳар ва қишлоқларнинг талон-тарож қилиниши, хуллас, асарда йирик ҳодисалардан тортиб майда воқеалар кичик деталларгача батафсил баён этилади. “Тарихи Фарғона”даги тарихий воқеаларнинг батафсил тасвири бадиийлик билан уйғунлашган ҳолда тасвирланади.“Тарихи Фарғона” асарида ҳам “Бобурнома”даги каби воқеалар тафсилоти Фарғона вилоятининг тавсифини бериш билан бошланади. Бобур асарида Фарғона вилоятининг бешинчи иқлимданлиги, географик жойлашуви, чегаралари, таркибидаги шаҳарлари, аҳолиси, мевалари, об-ҳавоси билан таништирса, Ибрат Фарғона шаҳрининг келиб чиқиш тарихи, кимлар барпо қилганлиги, номнинг этимологияси, унинг боғлари, зилол сувлари, мозорлари ҳақида маълумот беради.“Тарихи маданият”, “Мезону-з-замон” асарларида эса деҳқон йигитларини қишлоқ хўжалик ишларидан бўш вақтларида кечки мактабларга жалб этиш, ота-оналар ўртасида таълим-тарбия ишларини йўлга қўйиш, ёшлами илм-маърифатли қилиш каби муҳим муаммоларни кўтаради.Исҳоқхон Ибратнинг “Тарихи Фарғона”, “Тарихи маданият”, “Мезо- ну-з-замон” каби тарихий-илмий асарлари Ватанимиз тарихи ва маданиятини ўрганишда бирламчи манбалардан бўлиб хизмат қилиши тайин.
Download 18.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling