Пенсия жамғармасининг даромадлари, уларнинг таркиби, шаклланиш механизми


Пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши ва ривожланиши


Download 250.5 Kb.
bet2/5
Sana26.03.2023
Hajmi250.5 Kb.
#1296361
1   2   3   4   5
Bog'liq
pensiya jamg`armasi — копия

Пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши ва ривожланиши

Кейинги йилларда Fapбий Европа мамлакатларининг аксариятида Немисча моделга асосланган пенсия таъминот тизими шаклланди; англосаксон мамлакатлари Шимолий Европа мамлакатлари Дания ва Янги Зеландия таклиф қилган йўлдан борди. Бу тизимлар ҳар хил вазифаларни ҳал қиларди. Немисча тизимида ишловчи одам пенсияга чиққач, унинг ижтимоий мақомини сақлашга қаратилган бўлса, кейинчалик Англияда ҳам жорий этилган Дания тизими камбағалликни чеклашга қаратилган эди.
Пенсия” - категория сифатида пул маблағларининг мақсадли фондларини шакллантириш ва кексалик чоғида фонддан фойдаланиш шакл ва усуллари йиғиндисини ўз ичига олувчи иқтисодий муносабатлар тизимини акс эттиради.1
Пенсия” – белгиланган(пенсия) ёшига етганида, ногиронлик юз берганда, боқувчиси йўқотилганда, шунингдек белгили муддат хизмат қилгани учун ва давлат олдида алоҳида хизматлари учун фуқароларнинг давлат ёки собиқ ходимларнинг собиқ иш берувчилари томонидан мунтазам пул даромадлари билан таъминланиши.2
Пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши босқичларида меҳнатга қобилиятсизлар ҳимоясини қишлоқ оилалари ва жамоалар таъминлаган, бир қатор касбларда эса ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ишловчининг меҳнат қобилияти йўқолган шароитда – корпорациялар, черковлар ҳам ишчиларга моддий ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйнаган.
Макро даражада пенсия тизимининг самарадорлиги унинг ижтимоийиқтисодий мақсадга мувофиқлигини ва инсон омилини такрор ишлаб чиқариш жараёнининг давлат томонидан тартибга солиниш даражасини акс эттиради. Молиявий нуқтаи назардан пенсия тизимининг самарадорлиги маблағларни жалб қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида маблағларни ишлатилиш даражасини ифода этади.
Давлат тақсимлаш тизимида у ёки бу чоралар тартибини танлашни эса мамлакат пенсия тизимида вужудга келган ҳолат, демографик вазият тавсифи, жамиятда амал қилаётган адолат тушунчалари, сиёсий қарашлар белгилаб беради. Республикамизда амал қилаётган пенсия таъминоти тизими маълум тарихий йўлни босиб ўтган бўлиб, унинг ривожланиши(ни) мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини қарор топишига қаратилган ислоҳотларнинг мазмунмоҳиятидан келиб чиқиб янги босқични бошлаб берди. Мамлакатиимиз пенсия таъминоти тизими тараққиётини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: Пенсия таъминоти ривожланишининг биринчи босқичи 1917-1956 йилларни қамраб олиб, «пенсия» тушунчасининг пайдо бўлиши билан таърифланади. 1917-1919 йилларда пенсия таъминоти юзасидан элликдан ортиқ декрет қабул қилинган, уларнинг асосий ғояси меҳнатга қобилиятсизларни ижтимоий жиҳатдан таъминлашни жамият зиммасига юклашдан иборат. 1930 йилда «Пенсиялар ва ижтимоий таъминот бўйича нафақалар тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилган, 1956 йилда «Давлат пенсияси тўғрисида»ги қонун қабул қилингунга қадар пенсиялар шу низом асосида тўлаб келинган. Мазкур низомга мувофиқ, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига фақат меҳнатдан жароҳатланиш ёки касб касаллиги туфайли ногирон бўлган шахсларгина эга бўлган. Бу босқичнинг хусусияти ягона пенсия таъминоти тизимининг мавжуд бўлганлигидадир. Пенсиялар ҳар бир тармоқ учун белгиланган алоҳида тартиб асосида тайинланган. Пенсия таъминотини ривожланишининг ушбу босқичига хос муҳим жиҳатлардан бири, иккинчи жаҳон уруши даврида пенсияга оид қонун ҳужжатлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини пенсия таъминоти ҳақидаги янги қарор билан тўлдирилди ва такомиллаштирилдики, уларни тизимнинг даромад қисмида иштирок этмаган ҳолда, харажатлар қисмидаги иштироки, ҳозир ҳам муайян муаммолар ва эътирозларни келтириб чиқармоқда. Бу босқичнинг муҳим хусусияти шундаки, пенсияга чиқиш ёши эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш қилиб белгиланган. Давлат пенсия таъминоти шаклланишининг иккинчи босқичи 1956 йилда қабул қилиниб, 1991 йилга қадар амал қилган «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ва илк бор ягона пенсия тизимининг шаклланиши билан характерланади. Ушбу қонун пенсияларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг ягона тартибини белгилаб берди. Мазкур қонунда жамоа хўжаликлари ходимларининг пенсия таъминоти кўзда тутилмаган. Жамоа хўжаликлари аъзоларининг пенсия таъминоти маҳаллий миқёсда, яъни хўжаликлараро пенсия жамғармалари тузиш йўли билан ҳал қилинган ва фақат 1964 йилга келибгина пенсия таъминоти аҳолининг барча қатламларини қамраб олди. Пенсия тизимининг мазкур икки босқичига хос хусусиятларни умумлаштирадиган бўлсақ бу босқичларда аҳолини пенсия билан таъминлаш тизими тўлиқ шакллантирилди. Учинчи босқич ижтимоий таъминот тизимида ислоҳотларнинг бошланиши ва унинг асоси бўлган "СССРда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 1990 йилда қабул қилиниши билан белгиланади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниш зарурияти шундаки, аввалги пенсия қонунчилиги низолари билан жамиятда вужудга келган кўпгина ўзгаришлар ўртасида қарама қаршиликлар пайдо бўлиб, жамоат истеъмол жамғармалари ҳисобига давлат томонидан пенсия таъминотини амалга оширишни кафолатлаш имкони бўлмай қолди. Бу босқичнинг муҳим хусусияти шундаки, амалиётда илк бор пенсия жамғармаси, ижтимоий пенсиялар ва даромадларни индексациялаш тушунчалари пайдо бўлди. Учинчи босқичда тенг тақсимлаш тамойилидан чекиниб, пенсия таъминотининг меҳнат миқдори ва сифатига эришишга уриниб кўрилди. Амал қилиб келган пенсия тизимида фуқароларга ишлаган даври муддатидан қатъий назар, бир миқдорда кексалик пенсияси тайинлаган бўлса, янги қонунда эса кўп иш стажига эга фуқароларга пенсия таъминотида устунлик берилди. Мазкур қонунда пенсия миқдорини тайинлаш учун ойлик иш ҳақи даражаси мезон сифатида қабул қилинди.


  1. Download 250.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling