Reja: Монопол рақобат ва фирма фаолияти Товар чекланган нафлилигининг моҳияти ва чекланган нафлиликнинг пасайиб бориш


Узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш


Download 80.33 Kb.
bet4/4
Sana27.12.2022
Hajmi80.33 Kb.
#1067655
1   2   3   4
Bog'liq
mikro

Узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш

  • Корхона катталашиб борган сари қатор омиллар ўртача харажатларни пасайиб боришига олиб келади. Улар қуйидагилар:
  • 1. Меҳнатнинг ихтисослашуви. Корхонанинг кенгайиши меҳнатни ихтисослашувига имкон яратади. Бу еса меҳнат унумдорлигини оширади. Бошқарув ходимларини ихтисослашуви: меҳнат, молия, маркетинг кабилар алоҳида бўғинларга ажратилиши туфайли ўз ишини яхши билган мутахассислар ўз маҳоратини ишга солиши туфайли ишлаб чиқариш самараси ортади. Кичик корхоналарда бундай имконият йўқ.
  • 2.Капиталдан унумли фойдаланиш. Кичик корхоналар кўпинча янги техника, технология, асбоб-ускуналардан фойдаланиш имконига ега бўлмайди. Улар кўпинча катта ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Масалан: машинасозлик, автомобилсозлик ва ҳоказолар.
  • 3. Асосий маҳсулотдан ташқари ёрдамчи маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги. Масалан: йирик гўшт комбинати асосий маҳсулотдан ташқари, ёрдамчи: клей, минерал ўғит, суяк уни, дори-дармон ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариши мумкин. Улар асосий маҳсулот учун чиқит бўлган хом ашёдан тайёрланади.
  • 4. Бошқа омиллар. Кўпчилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳалаш, конструкторлик ишлари, синаш, сотиш ва бошқалар учун кўпайиши билан ўртача харажатларни пасайишига олиб келади. Шунинг имконияти катта соҳаларда йирик корхоналар вужудга келади. Лекин маълум чегарадан сўнг корхонани янада катталаштириш ўртача харажатларни камайтириш емас балки, ортиб боришига олиб келади.

Узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш

  • Бунга сабаб қуйидагилар:
  • 1. Бошқариш билан боғлиқ қатор муаммоларни келиб чиқиши. Корхонанинг ҳаддан зиёд катталашуви, бошқарув бўғини ҳаддан ташқари кенгайиб кўпайиб кетишига олиб келади. Улар ўртасида бюрократлик ўсиб, бир-бирига мос тушмаган, гоҳида зид, ҳамда кечикиб қарор қабул қилиш холлари кўпайиб боради. Самарали бошқариш, корхона фаолиятини назорат қилиш, ишни ташкил қилиш қийинлашади. Ахборот етказишда муаммолар келиб чиқади.
  • 2. Истеъмолчилар талаби ёки ишлаб чиқариш технологиясини ўзгаришига тезда мослаша олмаслиги. Катта ҳажмдаги асбоб ускуна, ишлаб чиқариш линияларини ўзгартириш кўп вақт талаб қилади.
  • 3. Ишлаб чиқариш омилларини сотиб олиш ёки тайёрлашдаги йўқотишлар ҳам таъсир қилади.

Узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш кўламига кўра масштаб еффектининг ўзгариши


Фирма маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини белгилаганда, ишлаб чиқариш ҳажмини ортиши қандай натижага олиб келишига кўра қарор қабул қилади. Демак фойда (даромад) пасайиши қисқа муддатли даврда меъёрий унумдорликни пасайиши сабабли юз берса, узоқ муддатли даврда еса корхона қувватининг ортиши дастлаб ижобий еффектни устун бўлса, маълум чегарадан сўнг салбий еффектларни ортиши туфайли юз беради тушунтириш мумкин. Шунинг учун фирмалар қисқа муддатли даврда ҳам узоқ муддатли даврда фойдани пасайиши кузатилиши билан тезда зарур чора-тадбирлар белгилайди.
Download 80.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling