Режа: Узум навлари. Узум шароббоп навлари. Узум бошоғининг тўзилиши


Download 22.67 Kb.
bet6/7
Sana15.11.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1774714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХАР ХИЛ ШАРОББОП УЗУМ НАВЛАРИНИ УЗУМ БОШИ ВА ҒУЖУМИНИ МЕХАНИК ТАХЛИЛ ҚИЛИШ

Шароб кислотаси ва унинг тузлари қандолатчиликка, тукимачиликда, радиоэлектроникада, медицинада ва аналитик химияда кенг равишда қўлланилади.
Ёглар ва мойлар асосан узум донасининг пустлоги ва уругида бўлади. Уруг таркибидаги ёглар кушимча озуқа моддаси вазифасини утайди. Узум донасининг пустлогида ва магзида эфир мойлари ва мумлар бўлиб, улар узум донасини иклимий таъсиридан ва турли микроорганизмлардан зарарланишдан саклайди.
Ошловчи ва азотли моддалар асосан синча, пустлог ва уругда тўпланган бўлиб, узумни қайта ишлаш жараёнида буни эътиборга олиш зарур. Мусаллас типидаги ва шампан шароблари тайёрлашда бундай моддалар бўлмаслиги керак, шу с абабли бундай шароблар тайёрлашда шарбатни тезда ажратиб, уни синча, пустлог ва уруг билан биргаликда кўп сақлашга йўл куйилмайди. Кучли ва мадера типидаги шароблар тайёрлаш учун эса, шарбатга бу моддалар утиши зарур. Шу сабабли бундай шароблар тайёрлашда шарбат синча, пустлог ва уруг билан биргаликда сакланиб, баъзи холатларда қиздирилади, ёки шундай холатда бижғитилади.
Узум таркибидаги минерал моддаларнинг миқдори турлича бўлиб, иклимий таъсирларга ва узумнинг пишиб-етилиш даражасига боглик. Минерал моддалар узумнинг мазасига ва ундан олинган шаробларнинг мазасига бевосита богликдир, кислоталарни нейтрлашда эса бевосита таъсир кўрсатади. Минерал моддаларнинг мавжудлиги Ачитқиларнинг ривожланиши учун ва овкатлашини учун мухим бўлиб, улар ферментлар таркибига кириб, модда алмашиниш жараёнларига иштирок этадилар. Айникса, узумнинг таркибида минерал моддалардан: бор, ортор, рубидий, молибден сингари бирикмаларнинг бўлиши узумнинг ва ундан олинган шаробларнинг аҳамиятини оширади.
Узум шарбати таркибидаги минерал моддаларнинг миқдори ўртача куйидагича (мг/л) кийматини ташкил этади.


Макро элементлар: Микро элементлар:
К-400-1800 Mn-1-3
Са-50-250 Вбор-1-5
Mg-40-200 Pb-0,3-4
P-100-1300 F-0,1-8
Na-20-200 J-0,1-0,5
Fe-1-20 Mв-0,01

Микроэлементлардан (хлор, SO3, SO4, рух, мис, кургошиннинг) миқдори белгиланганидан ортиқча бўлишини санитария ва гигиена ўлчамлари бўйича чекланган. Сa, Fe, Al, Cu-нинг миқдори технологик жихатдан чегараланган бўлиб, уларни чегарадан ортиқ бўлиши тайёр маҳсулотни оксидланиши ва чўкма ҳосил қилишини олдини олади.



Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling