Самарқанд давлат университети


Download 437 Kb.
bet5/5
Sana21.02.2023
Hajmi437 Kb.
#1219078
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу Атроф муҳит ва экологик барқарорлик

Шундай қилиб Ўзбекистон учун ягона бўлган шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий зарур эҳтиёжларидан бири - экологик хавфсиз муҳит миллий хавфсизликнинг ажралмас бир бўлагидир. Республика­миз экологик сиёсатининг асосий мақсадини бажармоқ учун органик ривожланиш билан бир қаторда муҳофаза қилиш ва ривожланиш консепсиясини қўллашни маъқул деб топган. Бу деган сўз шахс, жамият ва давлатнинг экологик талабларини минтақалар бўйича иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш талабларига мослаштириш керак.
Барқарор ривожланиш миллий стратегияси 1997 йил. Барқарор ривожланиш миллий стратегияси (БРМС) барқарор ривожланишнинг қамраб олувчи асоси сифатида хизмат қилишда давом етмоқда ва барча стратегиялар ва қонун ҳужжатлари учун асосий мурожаат етиш ҳужжати сифатида қўлланилмоқда. Назарияда, ҳеч бир стратегия, режа, дастур ёки қонун, агар улар БРМСга (Барқарор ривожланиш миллий стратегия) мос бўлмаса, қабул қилиниши мумкин эмас. Асосан Стратегия мамлакатнинг барча секторлари ривожланишини бошқариш тамойиллари баёнидир. Унда ошиб бораётган суръатда ва барқарор ижтимой ва иқтисодий ўсишни таъминлаш йўли билан барча кишиларга соғлом турмушни кафолатлашга, бозор иқтисодиётини рағбатлантириш, иқтисодни жаҳон бозорига интеграсия қилишга, Орол денгизи экологик инқирози оқибатларини бартараф қилишга ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида экологик вазиятни барқарорлаштиришга, мувофиқ атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва яхшилашга, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва келажак авлодлар учун табиий ресурсларни сақлаб қолиш учун улардан самарали фойдаланишга интилиш намоён.
2007 йилда қабул қилинган 2007–2010 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастури ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини белгиловчи асосий жорий ҳужжат ҳисобланади. Унда асосан тўқимачилик, електр жиҳозлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ машинасозлиги, йирик улгуржи савдо корхоналари, қишлоқ хўжалигидаги машина-трактор парклари, кўпгина кимё корхоналари, катта қурилиш ва юк ташиш компаниялари, виночилик компаниялари, курорт зона ва бошқа курорт муассасалари билан бирга тахминан 1.500 корхона, иншоот ва давлат мулки бўлган холдингларни юз фоиз ёки қисман хусусийлаштириш орқали иқтисодий ўсишни давом еттириш назарда тутилган. Нефт ва газ ва електр ишлаб чиқариш соҳаларидаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма корхона ва муассасалари хусусийлаштирилади, шунингдек, иссиқлик електростансиялари, темир йўл компаниялари ва автомобил ишлаб чиқариш (49–50 фоиз) соҳаларида 49 фоизгача аксиялар сотилиши керак. 2008–2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни юксалтириш стратегияси. 2007 йилда қабул қилинган 2008–2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стратегиясида диққат тезлашган ўсишни мамлакатда кам таъминланганлик даражасини пасайтиришга йўналтиришга қаратилган. Стратегия ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишидан аввал уч оралиқ ҳужжат мавжуд еди: 2004–2006 йилларда ва 2010 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражасини ошириш стратегияси ва 2005–2010 йилларга мўлжалланган Фаровонликни ошириш стратегияси: Оралиқ кам таъминланганликни камайтириш ҳужжати. Ҳар иккала ҳолда атроф-муҳитни яхшилашга бутун бир бўлим бағишланган бўлиб унга қўйидаги уч асосий тамойил киритилган еди:
• Турмуш сифатини оширишнинг зарур шароити сифатида атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида иқтисодий ва екологик сиёсатни бирлаштириш;
•Табиатнинг айрим елементларини муҳофаза қилишдан екотизимларнинг умумий ва қамровли муҳофазасига ўтиш;
• Жамиятни атроф-муҳит муҳофазаси, атроф-муҳит хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва унинг ҳолатини яхшилаш ва одамлар учун мақбул яшаш шароитини яратиш учун масъул қилиш.
Охир оқибатда унда шундай дейилади: “Атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш учун барқарор ривожланиш тамойилларини биринчи навбатда табиат ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш борасида ҳукумат сиёсати ва дастурлагига интеграсиялашга ҳаракат қилинади”. Атроф-муҳит борасидаги яққол ташвиш уйғотадиган масалалар қуйидаги уч соҳага тегишли:
1). ерларни қишлоқ хўжалигида ишлатишга қайтариш
2).2010 йилга бориб алоҳида муҳофазаланган ҳудудлар жами майдонини мамлакат майдонининг 10 фоизига етказиш
3). 2015 йилга бориб озонни емирувчи моддалардан фойдаланишни қисқартириш.
Умуман, атроф-муҳитга кам еътибор берилган. Стратегиянинг кўп қисми иқтисодий ва ижтимоий масалаларга бағишланган бўлиб умумий урғу ўсишни жадаллаштириш ва кам таъминланганликни камайтиришга берилган. Мисол учун, Фаровонликни ошириш стратегиясида 2015 йилга бориб жон бошига ЯИМни харид қобилияти тенглиги ҳисобида 1,75, ўртача иш ҳақини 2006 ва 2010 йиллар мобайнида 2,5 баробар ошириш мўлжалланган. Агар муваффақият қозонилса, Фаровонликни ошириш стратегиясида 2015 йилда ўртача иш ҳақи 2006 йилдагидан 7,5 баробар юқори бўлиши мумкинлиги қўзда тутилган. Иқтисодиёт юксалиши асосида бандлик имкониятларини ошириш ва даромад олиш турмуш тарзини юксалтиришнинг асосий омиллари бўлади. Хўжаликнинг меҳнатталаб секторларини ривожлантириш ушбу устун вазифани бажаришнинг енг муҳим воситаси деб ҳисобланади. Шунигдек, Фаровонликни ошириш стратегиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча 8та Мингйиллик ривожланиш мақсади (МРМ) кўрилади.
Даромадга тегишли кам таъминланганлик бўйича мақсадига еришиш қамровли ўсишни талаб қилади. Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) маълумотига кўра Ўзбекистон ялпи умумий таълим мақсади (МРМ 2)га еришиб бўлди, бунда гендер тафовути мавжуд емас (МРМ 3). Расмий маълумотга асосан, Ўзбекистон беш ёшгача бўлган болалар ўлими кўрсаткичига (МРМ 5)га самаралироқ сиёсат ва қўшимча ресурслар билан еришадиган кўринади. ИИТВ/ОИТС, безгак ва бошқа қасалликларга кураш мақсади (МРМ 6) муаммо туғдиради, чунки ИИТВ/ОИТС, сил ва безгакни олдини олиш ва даволаш сиёсати мавжуд бўлса ҳам, давлат ресурслари вазифага мувофиқ емас. Гарчи хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш (МРМ 7)даги тафовут бартараф етилиши мумкин бўлса-да, ҳукумат тақчиллик шаҳарлардагига қараганда анча сезиларлироқ бўлган қишлоқ жойларга диққатни қаратиши керак бўлади. Шунингдек, Фаровонликни ошириш стратегиясида бевосита барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитга тегишли икки янги миллий стратегия ишлаб чиқилиши назарда тутилган: бири атроф-муҳит хавфсизлиги, бошқаси – қайта тикланувчи енергия борасида. Булардан атроф-муҳит хавфсизлиги тўғрисида ҳозирда қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Қонун қабул қилинса, миллий стратегияни ишлаб чиқишга олиб келиши мумкин. Тикланадиган енергияга келганда, консепсия баёни тайёрланиб 2009 йил январ ойида Сенатга тақдим етилган еди, аммо кейин қандай қилиб консепсияни стратегияга айлантириш мумкин, тавсиялар билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ)га қайтарилди. Енди бу ҳужжат барча тегишли вазирлик ва идоралар орасида маслаҳат ва мувофиқлаштириш палласида. Стратегия 2009 йилнинг охирида қабул қилинган.
Назорат учун саволлар:
1. Рухсат этилган чегаравий консентрасия (РЭЧК) деганда нима тушунилади? 2. Рухсат этилган чегаравий ташлама миқдори деганда нима тушунилади?
3. Антропоген ўзгариш нима, унинг турлари?
4. «Парник эффекти» ҳақида нима биласиз, унинг оқибатлари туфайли та- биатда қандай ўзгаришлар вужудга келади?
5. Табиатда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш бўйича қандай тадбирлар ишлаб чиқиш лозим?
6. Корхоналарда ишлаб чиқариш «тех­нология»си биринчи навбатда қандай бўлиши талаб этилади?
7. Турмуш сифатини оширишнинг зарур шароити сифатида атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида иқтисодий ва екологик сиёсатнинг моҳиятини айтиб беринг.
8. Дунёда ва республикамизда озонни емирувчи моддалардан фойдаланишни қисқартириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН
РАҲМАТ!!!
Download 437 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling