Саратон касаллиги бирламчи ва иккиламчи профилактикаси. Зарарли одатларга карши кураш. Саратон олди касалликлари


Download 39.22 Kb.
bet4/5
Sana03.11.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1744112
1   2   3   4   5
Bog'liq
“Саратон касаллиги бирламчи ва иккиламчи профилактикаси. Зарарли одатларга карши кураш. Саратон олди касалликлари ”

Ортикча вазн, жисмоний фаоллик.
Ривожланган малакатларда семириш касалланиш ва улимнинг мухим сабабчиларидан бири сифатида иккичи уринда (чекишдан кейин) туради. Семириш (ортикча вазн) диабет,юрак кон-томир касалликлар ва саратон ривожланиш хавфини оширади. Ортикча вазн вазн-буй индекси (ВБИ) оркали аникланади. ВБИ вазннинг буй квадратига нисбатига тенг. Семириш частотаси хамма ривожланган давлатларда ортмокда.
Эндометрий саратони учун ортикча вазн ва семириш доминант фактор хисобланади. Вазн-буй индекси 20дан 35 гача эндометрий саратони хавфи уртача уч мартага ошиши аникланган. Бундан ташкари ортикча вазн йугон ичак, сут бези (менопаузада), буйраклар ва ошкозон хамда кизилунгач кардиал кисми аденокарциномаси хавфини оширади. Йугон ичак саратони ВБИ деярли чизикли равишда 23дан 30гача усиши кузатилади. ВБИ 23дан паст булган шахсларга нисбатан ВБИ 30дан ортик булган одамларда хавф 1.5-2 баравар ошади. Аелларга нисбатан эркакларда, ВБИ йугон ичак саратони НХ дан ошиши, купрок ифодаланган. 1,2 млн. кишини уз ичига олган Америка саратонга карши кураш ташкилоти томонидан утказилган текширишда ВБИ 25кг/м2дан паст булган эркакларга нисбатан ВБИ 30кг/м2 булган эркакларда йугон ичак саратони НХ 75% юкори булган, аелларда эса ВБИ 30 кг/м2 дан юкори булганларда НХ бор йуги 25%га ошган.
Ортикча вазн ва сут бези саратони уртасидаги алока 100дан ортик эпидемиологик текширишларда курсатиб утилган. Аелларда НХ икки марта ошиши ВБИ 24 кг/м2 булганларда таъкидланган. 340 минг аелларни уз ичига олган когортали метаанализ текширувида ВБИ 21кг/м2 булган аелларга нисбатан 28кг/м2 булган аелларда НХ 30 %га ошганини курсатди. Еш алеллар учун ортикча вазн сут бези саратони учун хавф омили хисобланмайди.
ВБИ 30кг/м2 дан юкори булган ортикча вазн буйрак саратонининг 2-3 марта ошишига олиб келади. Хавф аеллар учун хам эркаклар учун хам юкоридир. Орикча вазн кизилунгач ва ошкозон кардиал кисми саратони учун бир хилда таъсир курсатади. Шунингдек ортикча вазн ва калконсимон без, ут копи саратони уртасида богликлик кузатилган.
Гарбий Европада утказилган эпидемиологик текширувлар натижалари асосида ортикча вазн ва семириш 11%га йугон ичак саратони, 9% сут бези саратони, 39% эндометрий саратони, 37% кизилунгач кардиал кисми аденокарциномаси, 25% буйрак саратони ва 24% ут копи саратони сабабчиси хакида хулоса килинган.
Касбга ва спорт машгулотларига боглик булган жисмоний фаоллик эса чамбар ичак, сут бези, эндометрий ва простата саратонининг ривожланиш хавфини камайтириши аник исботланган. Канчалик жисмоний фаоллик юкори булса шунчалик хавф паст булади. Эпидемиологик текширувларнинг умумий натижалари курсатишича, жисмоний фаоллик саратон хавфини 60%га камайтирар экан.
Шундай килиб саратонни олдини олишдаги асосий таркибий кисм булиб ортикча вазн назорати ва жисмоний машклар билан шугулланиш хисобланади. Бу айникса утириб хает тарзини олиб борадиганларга тегишлидир, чунончи замонавий ижтимоий хаетда бунакалар купдир.



Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling