«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 6


Download 469.57 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana13.09.2023
Hajmi469.57 Kb.
#1677196
1   2   3   4
Bog'liq
sanoat-chi-indisi-fosfogipsdan-avoda-otadigan-materiallar-olish

142
 
нордон тузлар эримайдиган ангидриднинг гидратланишига имкон беришини 
кўрсатиб ўтган эди.
Ангидрид цементи асосан сувсиз кальций сульфатдан таркиб топган, 
табиий ёки синтетик гипсни 600-700 даража ҳароратда куйдириб олинадиган ва 
кейин бошқа турли қўшилмалар катализаторлар билан биргаликда кукун 
холигача майдаланган маҳсулотдир. Кўшилмалар сифатида оҳак, ҳар хил 
сульфатлар, куйдирилган доломит, асосий майдаланган домна тошқоли ва бошқа 
бир қанча материаллар ишлатилади.
Фосфогипсдан ангидрид цемент олиш борасида Р.Э. Симоновская, П.Ф. 
Гордашевский ва В.И. Березовский (Россия) махсус тадқиқот ўтказишган. Улар 
боғловчи модда қотишида катализаторлар сифатида натрий сульфат ва натрий 
биосульфат, фосфогипс сингари моддалардан фойдаланишди.
Одатда ангидрид цементга фаоллаштирувчи моддалар ангидридни 
майдалаш вақтида қўшилади, шу моддалардан сувда яхши эрийдиганларини 
ангидрид цементини сувда қориш вақтида аралаштириш мумкин. Мазкур 
боғловчи модда қотиши қўшгидрат ҳосил бўлиши туфайли рўй беради.
Ангидрид цементининг сувга бўлган талаби ва сув сингдириш қобилияти 
асосан унинг қай даражада майдаланганлигига боғлиқ, меъёридагидек қуюқ 
бўлган қоришма ҳосил қилиш учун одатда 30-35% сув қўшилади.
Кам куйдириладиган гипсли боғловчи моддалардан фарқли ўлароқ, 
ангидрид цементи қотаётганда ҳажман кенгаймайди. [2]. 
 
ХУЛОСА 
Сўз юритилаётган мазкур цемент гидравлик хусусиятларга эга эмас. У нам 
ҳаво муҳитида ғоят жадал суръатда қотади. Намлик муҳитда дастлабки қотишдан 
кейин ангидрид цементи қуруқ муҳитда тобора мустаҳкамланаверади. Котган 
боғловчи модда сувда узоқ вақт туриб қолса, унинг мустаҳкамлик даражаси 
пасаяди, кейин қуруқлик шароитида ангидрид цементининг мустаҳкамлиги яна 
ортаверади. Бордиюю ангидрид цементига фаоллаштирувчи модда сифатида 
домна тошқоли қўшилса, унинг сувга чидамлилиги ортади. 
 
REFERENCES 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли 
қарори.
2. Отақўзиев Т.А., Отақўзиев Э.Т. Боғловчи моддаларнинг кимёвий технологияси.
“Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи”, Тошкент-2005 й. (56-65 бетлар.) 

Download 469.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling