Шахс типлари Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз: Намойишкор шахс


Download 63 Kb.
bet2/7
Sana08.05.2023
Hajmi63 Kb.
#1444279
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шахс типлари

Қотма шахс. Мулоқотга ҳадеб киришиб кетмайдиган, камгап, такаббур одам. Кам гапирсада, насиҳат қилишни хуш кўради. Унга нисбатан аслида мавжуд бўлмаган адолатсизликдан азият чекиб юради. Шу сабабли унинг хатти-ҳаракатида одамларга нисбатан ишончсизлик ва эҳтиёткорлик устун туради. Гина ва хафагарчиликка берилувчан, тез ранжийдиган, воқеа ва ҳодисаларга шубҳа билан қарайдиган шахс. У билан юз берган воқеалардан узоқ вақт сиқилиб юради, хафагарчиликдан осон чиқа олмайди, қасоскор бўлади. Бундай одамлар жанжал ва келишмовчиликларни юзага келтиришда ташаббускор бўлиб қолишлари мумкин. Иззатталаб, ўзига қаттиқ иш онадиган ва ўз билганидан қолмайдиган собитқадам бу шахс бирор бир ишни қатъиятлилик билан бошлаб охирига етказади ҳам. Улар ўта ишчан бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам юқори кўрсатгичларга эришишга интилишади, бошлаган ишини биров билан баҳам кўрмай ёлғиз ўзи бажаришни хуш кўришади. Қайсар, ўжар ва тез-тез аффект ҳолатларига тушиб турадиган бу шахсларнинг хулқ-атворида ҳақиқатгўйлик, ранжиш, тез хафа бўлиш, гумонсираш, рашк каби турли хислатлар биргаликда намоён бўлади. Улар аффект ҳолатига тушишса ҳам, буни дарров юзага чиқараверишмайди, ичида сақлаб қўйишади ва бу борада уларнинг фикрини тез билиб олиш қийин.

  • Расмиятчи шахс. Синчков, майдакаш ва ўта расмиятчи шахс. Жанжал ва келишмовчиликларга кам аралашади, агар жанжалли вазиятларда пайдо бўлиб қолса, ўзини четга олади ёки пассив иштирокчига айланади, холос. Шундай бўлсада, шаклланиб қолган тартиб-қоидаларнинг бузилишига тезда диққатини жалб этади. Ишда у ҳақиқий бюрократ бўлиб, ҳар бир ишда расмиятчиликка боради, қўл остида ишлайдиганларга жуда кўп талаблар қўйиб ташлайди. Ўз ишига пухта, ўзига ва бошқаларга ўта талабчан, тартибни хуш кўрадиган, ғоятда синчков бўлиб, ҳар бир ишни режа асосида бажаришни ёқтиради. Бирор бир ишни бошлашдан олдин уни синчковлик билан ўрганади, режа тузади, ўзи ҳам ўша режага қаттиқ амал қилишга ҳаракат қилади, ўз олдига қўйган ишларни шошмасдан, бироқ юқори даражада сифатли бажаришга интилади. Хатога йўл қўйилмадими деб, ўзини ва бошқаларни тез-тез текшириб туради. Расмиятчилик унинг ҳаёт тарзига айланган бўлади, вазият шуни тақозо этса мансабдан осонлик билан воз кечади. Руҳий жароҳатларни узоқ вақт эсида сақлаб юрадиган, оғир табиатли ва ўч олишга мойил шахс.


    1. Download 63 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling